“Умумий иқтисодиёт” кафедраси. Минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиёти


Download 177.85 Kb.
bet9/10
Sana09.06.2023
Hajmi177.85 Kb.
#1470133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
portal.guldu.uz-Минтақ

Республикада сурункали зарар келтириб ишлаётган истиқболсиз ва кам рентабелли хўжаликларни санациялаш амалиётидан воз кечиб, уларнибосқичма-босқич фермер хўжаликларига айлантиришни истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда. Хусусан, 2002 йилнинг 5 январида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли «Қишлоқ хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу соҳада янги имкониятлар яратди. Ушбу қарор билан зарар келтириб ишлаётган истиқболсиз ва кам рентабелли хўжаликларни фермер хўжаликларига айлантириш тартиби тасдиқланди (3.3.-чизма).

  • Республикада сурункали зарар келтириб ишлаётган истиқболсиз ва кам рентабелли хўжаликларни санациялаш амалиётидан воз кечиб, уларнибосқичма-босқич фермер хўжаликларига айлантиришни истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда. Хусусан, 2002 йилнинг 5 январида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли «Қишлоқ хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу соҳада янги имкониятлар яратди. Ушбу қарор билан зарар келтириб ишлаётган истиқболсиз ва кам рентабелли хўжаликларни фермер хўжаликларига айлантириш тартиби тасдиқланди (3.3.-чизма).
  • Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича кам рентабелли ва зарар келтириб ишлаётган 83 та қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш уларнинг базасида 4559 та фермер хўжалиги ташкил этилган.
  • Фермер хўжалиги фаолиятининг иқтисодий асоси мулкчилик муносабатларига бориб тақалади. Фермер хўжалиги ўз мол-мулкига, (ердан ташкари) ишлаб чикарган маҳсулотига ҳамда оладиган даромадларига мутлақ эгалик ҳуқуқига эга.
  • Фермер хўжалиги мол-мулкининг шаклланиш манбалари биринчи навбатда хўжалик аъзоларининг пул маблағлари ва моддий воситаларидан ташкил топади. Шунингдек, ишлаб чиқариш натижасида етиштирилган маҳсулотлар, олинган даромадлар, кредитлар, турли хайрия ва эҳсонлар ҳамда конун билан таъқиқланмаган бошқа манбалар хўжалик мол-мулкини шакллантириш манбалари сифатида чиқиши мумкин.

Фермер хўжалигининг мулки умумий (улушли ёки биргаликдаги) эгалик асосида унинг аъзоларига тегишли бўлади. Аъзоларнинг истагига кўра хўжалик ҳар бир аъзосининг мулкдаги улуши пай асосида белгилаб қўйилиши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш аъзоларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади.

  • Фермер хўжалигининг мулки умумий (улушли ёки биргаликдаги) эгалик асосида унинг аъзоларига тегишли бўлади. Аъзоларнинг истагига кўра хўжалик ҳар бир аъзосининг мулкдаги улуши пай асосида белгилаб қўйилиши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш аъзоларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади.
  • Хўжалик фаолияти натижасида олинган фойданинг фермерлар ихтиёрида қоладиган якуний қисми ҳам, аъзоларнинг мулкдаги улушига мос ҳолда тақсимланиши мумкин. Мулкдан фойдаланиш буйича шартнома тузилиши хўжалик аъзолари орасида келиб чиқадиган турли ихтилофларнинг олдини олади.
  • Ерга эгалик масаласи фермер хўжалигининг мулкчилик муносабатларида асосий ўринни эгаллайди. Негаки, бутун аграр сиёсатнинг муҳим масаласи- негизи- ерга мулкчилик масаласидир.
  • Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги қонуни ҳамда "Ер кодекси"га мувофиқ республикамизда ер мутлақ давлат мулки бўлиб, уни олди-сотди қилиш ёки ҳадя этиш мумкин эмас. "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунда фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши кўзда тутилган. Фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонини ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи берилган.

Download 177.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling