Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш


Кўламли ўтиш услуби билан моделлаш


Download 115.93 Kb.
bet20/20
Sana19.04.2023
Hajmi115.93 Kb.
#1364816
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

Кўламли ўтиш услуби билан моделлаш.


Ушбу услуб жараённинг тўлиқ математик ифодаси, кретериал тенгламалар бўлмаган ҳолларда хусусий нисбатлар асосида қўлланади. Моделлаш учун бир қатор ишлаб чиқаришларнинг тегишли технологик параметрлари лаборатория тадқиқодларининг жадвал ёки чизма натижалари билан уйғунликда бўлган
маълумотларидан фойдаланилади. Бунда модел ҳамда наъмуна билан бир хил

бўлиши зарур бўлган алоҳида (хусусий) нисбатлар қўлланади: VM
VH
- реакцияга

киришаётган модел ва намуна массанинг ҳажмий тезликлари нисбати;


ҳақиқий чизиқли ва критериал (бошланғич) тезликлар нисбати.


w -
wкр

Умуман, жараёнларни математик ифодалаш ва моделлаш янги ишлаб чиқариш харажатларини ва махсулот тан нархини камайтириб беришда муҳим роль ўйнайди.


Савол ва топшириқлар


  1. Кимёвий корхона фаолиятида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар қандай?

Ж а в о б. Корхона унга маҳсулот миқдори ва ассортименти бўйича топширилган планни қатъий бажариши шарт. Маҳсулот сифати давлат стандартларининг талабларига жавоб бериши, хом ашёни қолдирмасдан ишлатиш керак: уни комплекс қайта ишлаш, чиқинди ва ташландиларни йўқотиш, улардан фойдаланиш лозим.
Маҳсулот бирлигига сарфланадиган энергия сарфи (солиштирма сарф) мумкин қадар кам бўлиши лозим, бунннг учун кимёвий реакциялар иссиқлигидан ва реакция маҳсулотлари билан чиқиб кетадигаи иссиқликдан фойдаланиш керак. Кимё корхоналари инсонни қуршаб олган муҳитни ифлослантириш манбаи бўлмаслиги керак.

  1. Умумий кимёвий технология фанининг мазмуни ва вазифаси қандай?

  2. Кимёвий технологиянинг ривожланиш босқичлари қандай?

  3. Кимёвий технология саноат тармоқларининг ривожланишига қандай таъсир кўрсатади?

  4. Замонавий кимёвий технологиянинг асосий ривожланиш йўналишларини сананг.

  5. Ишлаб чиқариш қувватини ошириш қандай натижаларни беради?

  6. Усукуналар жадаллигини оширишнинг қандай усуллари мавжуд?

  7. Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш натижасида нимага эришилади?

  1. Чиқиндисиз ёпиқ циклик технологияни яратишнинг ижобий тамоиллари қандай?

  2. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари қайсилар? 11.Меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

  1. Маҳсулот таннархига қандай сарфлар киради?

  2. Кимёвий маҳсулотлар сифатини белгиловчи кўрсаткичларни кўрсатинг.

  3. Ҳавони кимёвий хом ашё деб ҳисоблаш мумкинми? Мисоллар келтиринг. Бу мақсадларда ишлатиладиган ҳавога қандай зарурий талаблар қўйилади?

  4. Кимё заводларида сув қандай мақсадларда ишлатилади. Ҳозирги замон кимё корхоналарида сувдан фойдаланишнинг асосий принциплари нимадан иборат?

  5. Маҳсулотнинг амалий ҳосил бўлиши унинг стехиометрик миқдоридан нима билан фарқ қилади? Стехиометрик ва амалий ҳосил бўлиш миқдорлар қандай ҳисобланади? Нима учун корхоналарда 100% миқдорида маҳсулот ҳосил қилиб бўлмайди?

  6. Ишлаб чиқаришнинг моддий ва иссиқлик баланслари нима? Улар корхонада қандай маълумотлар асосида тузилади? Бу балансларни тахлил қилишнинг аҳамияти нимада?

  7. Кимё-технологик жараёнларни моделлашнинг қандай усуллари мавжуд?





Download 115.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling