Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш


§. Атмосферанинг ва сувнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишига


Download 115.93 Kb.
bet16/20
Sana19.04.2023
Hajmi115.93 Kb.
#1364816
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

§. Атмосферанинг ва сувнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишига


қарши кураш
Чиқиндилардан фойдаланиш соҳасида кимё саноати энг ёрқин мисол бўла олади. Кимё саноати ўз чиқиндилари учун янги соҳалар топиб, уларни қўллаш билан бирга, саноатнинг бошқа хилма-хил тармоқларининг чиқиндиларини ҳам ишлатади ва масалан, илгари деярли фойдаланилмасдан келган тошкўмир қора мойидан анилин бўёқ, ализарин, сўнгги вақтларда эса дори-дармон хом ашёлари ҳам чиқара бошлади.
Ҳозирги вақтда чиқиндилардан фойдаланиш муаммоси айниқса катта аҳамият касб этмоқда, чунки кимёвий реакциялар бизни хилма - хил керакли маҳсулотлар билан таъминлабгина қолмасдан, балки атмосфера ва сувнинг жуда зарарли моддалар билан ифлосланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Муҳитнинг ифлосланишига қарши курашнинг асосий йўли — бу зарарли чиқиндилар чиқарилмасдан, хом ашёнинг ҳаммасидан комплекс ва тежамли фойдаланиладиган корхоналар қуришдир. МДҲ давлатларида ишлаб чиқилган ва саноатда ўзлаштирилган хибин апатитларини қайта ишлаш усули хом ашёдан комплекс фойдаланишга мисол бўла олади. Апатит-нефелин жинси апатит ва нефелинга бўлинади. Апатитдан фосфорли ўғитлар, фторли тузлар ва гипс олинади. Нефелиндан сода, поташ ва цемент ишлаб чиқарилади.
        1. §. Кимё технологик жараён ва реакторларни лойиҳалаш ҳамда


моделлаш.
Янги ишлаб чиқариш объектини ташкил этишда бир қанча ҳисоб китобларни амалга ошириш зарур: булар – технологик, конструктив, техник – иқтисодий ҳисоблардир. Лойиҳалаш ишида технологлар, конструкторлар ва иқтисодчилардан ташқари энергетиклар, санитария техниклари, қурувчилар ва бошқалар ҳам иштирок этиши керак. Барча турдаги хисоблашлар, чизмалар ва тизимларнинг мажмуаси янги ишлаб чиқариш лойихаси ҳисобланади. Лойихалаш одатда икки боскичда бажарилади:

      1. боскич – лойиҳа топшириғи (у қурилиш майдони учун жой танлаш ва асослаш, шунингдек ишлаб чиқариш усули, хом ашё ҳамда энергия манбааларини танлаш, принципиал технологик тизимларни ишлаб чиқариш, асосий жараён ва ҳисоблаш, ишлаб чиқариш штатлари, қурилиш хажмлари, маҳсулот таннархини белгилаш сингари жиҳатларни ўз ичига олади). Лойиха топширигининг асосини технологик ҳисоблар ташкил этади. Технолог ишлаб чиқаришнинг, алоҳида жараёнлар ҳамда аппаратларнинг бир қанча нусхаларини ҳисоблаб чиқаради, танлаб олиш учун энг яхши нусхаларини яратади.

      2. боскич – барча бўлимлар бўйича ишчи чизмалари батафсил бажарилади. Ишчи чизмалари, схемалар бевосита қурилиш майдончасига юборилади. Баъзан лойихалаш уч боскичда олиб борилади. Бунда 2-боскич техник лойиҳа бўлиб, у лойиха топширигига нисбатан тўларок, бирок техник иктисодий асослаш вактида уз аҳамиятини йуқотган айрим жиҳатларини лойиха топшириғидан тушириб қолдиради.

Технологик ҳисоблар ишлаб чиқариш усулини танлашдан бошланади. Бунинг учун мавжуд ёки янгитдан тавсия этилган усуллар қиёсланади. Бундай танлашда иқтисодиёт ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришнинг технологик схемасини тузиб, ҳамда хом ашё, ярим маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотнинг асосий йўналишларини белгилаб, моддий ҳамда иссиқлик балансларини тузишга киришилади.
Моддий баланс моддалар массаси сақланиш қонунининг моддий
ифодасидир: «ҳар қандай берк системада ўзаро таъсирга киришган моддалар массаси ўзаро таъсир натижасида вужудга келган моддалар массасига тенг». Моддий балансга кўра: «технологик жараёнга келиб тушган моддалар массаси (кирим) олинган моддалар массасига (чиқим) тенгдир». Моддий баланс параллел ва қўшимча реакцияларни ҳисобга олган ҳолда асосий йиғинди реакция тенгламаси бўйича тузилади. У қарор топган режим учун тузилиб, бунда муайян вақт мобайнида аппаратга келиб тушган моддаларнинг умумий массаси аппаратдан чиққан моддалар масссасига тенг. Аппаратдаги барча моддаларнинг микдори доимийдир, яъни моддалар жами миқдорининг кўпайиши ёки камайиши рўй бермайди.


Download 115.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling