Аттестация учун саволлар иком – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?


Download 204 Kb.
bet1/20
Sana11.05.2023
Hajmi204 Kb.
#1455227
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
музей тест 2022 жавоб белгилари бн


АТТЕСТАЦИЯ УЧУН САВОЛЛАР


1. ИКОМ – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?
ИКОМ – Халқаро музейлар кенгаши 1946 йилда ташкил топган.


2. Музей маркетинги нима?
Қўшимча маблағ ва манбаларни топиш учун музей имкониятларидан кенг фойдаланиш Музей маркетинги деб аталади.


3. “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир”. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи боб ва моддасига тегишли?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХI боб, 49 моддасига тегишли.


4. Музей фандрейзинги нимани англатади?
Нотижорат лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий маблағларни жалб қилиш ишининг мажмуидир.


5. Музей коммуникацияси нима?
Музей экспозицияси, нашрлар, IT технологиялар орқали томошабинга ахборот бериш, алоқада бўлиш


6. Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) томонидан қачон Музейлар куни деб эълон қилинди?
1977 йил 18 май


7. Ўзбекистонда расмий биринчи музей қачон ташкил этилган?
1876 йил


8. Энг ёш музей деб қайси турдаги музейга айтилади?
Экомузей
9. Қачон ЮНЕСКОнинг қарори билан Шаҳрисабз шаҳри Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган?
2000 йил декабрь


10. Томошабинларни музейларга жалб қилиш учун...
Хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва такомиллаштириш зарур


11. Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?
2008 йил


12. Қачон Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган “Бухоро” декларацияси қабул қилинди?
2001 йил ноябрда


13. Темурийлар тарихи Давлат музейи қачон ташкил этилган?
1996 йил



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling