Аттестация учун саволлар иком – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?


Давлат музейлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш қандай турдаги ҳужжатлар тақдим этилади?


Download 204 Kb.
bet20/20
Sana11.05.2023
Hajmi204 Kb.
#1455227
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
музей тест 2022 жавоб белгилари бн

147. Давлат музейлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш қандай турдаги ҳужжатлар тақдим этилади?
Ариза; маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома; суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция); қабул қилувчи мамлакат давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.


148. Вақтинча олиб чиқилган маданий бойликлар қайтарилиш чоғида уларнинг очиб кўрилиш ва музейларга қайтарилиш қандай тартибда амалга оширилади?
қайтарилиш чоғида вақтинча олиб чиқилган маданий бойликлар ўрами Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг ваколатли ходимлари ва эксперт кенгаши аъзолари иштирокида очиб кўрилади ва ашёлар уларнинг таркиби ва сони, шунингдек, сифат тавсифлари бир хиллигига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида бадиий экспертизадан ўтказилади.


149. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши қандай тартибда амалга оширилади?
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар директор ёки бош муҳофиз (фонд мудири), ҳисобга олиш бўлимининг мудири томонидан имзоланади ва музей муҳри билан тасдиқланади.


150. Бош муҳофиз (фонд мудири)ни лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш қандай тартибда амалга оширилади?


Бош муҳофиз музей бевосита бўйсунувчи бошқарув органи (нодавлат музейларда — мулкдор) томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бош муҳофиз (фонд мудири)ни лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этишда музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бутлиги ва сақланиши, ҳисобга олиш ва сақлаш ишларининг аҳволи, шарт-шароитлари, сақлаш жиҳозларининг ҳолати акс эттирилган далолатнома тузилади.
Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling