119. Фонд ҳолати устидан давлат назоратини ташкил этишга оид вазифалар нималардан иборат?
музейлар соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга музейлар фаолиятида амал қилинишини назорат қилиш; фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш шароитларини янада яхшилаш; тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш; музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, такомиллаштиришга доир дастурлар, қарорлар тайёрлаш ва бошқалар.
120. Кадрлар масаласида музейлар олдига қўйилган вазифалар нималардан ибоарт?
Музейлар буюртмачи сифатида иш кўрадилар, музей фаолияти сифатининг ички назоратини ва таҳлилини амалга оширадилар, рейтинг тизими бўйича ҳар бир ходимнинг касб фаолияти мониторингини олиб борадилар ва баҳолаш орқали малака ошириш ёки қайта тайёрлашга эҳтиёжи бор ходимлар рўйхатини аниқлайди; музей ходимларининг касб малакаси даражасини ўрганиш асосида уларни табақалаштиради, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тегишли турлари ва шаклларини белгилайди, ходимларнинг мақсадли малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурларини тузади; ходимларнинг малака оширишлари ва қайта тайёрлашдан ўтишларини таъминлайди.
121. Фонд таркибига киритиладиган ашё ва коллекциялар турлари?
жаҳон халқлари тарихининг турли даврларини, улкан тарихий воқеаларни, ўзбек давлатчилиги ривожланиш босқичлари тарихини ўзида акс эттирган ашёлар ва коллекциялар;
халқимиз маданий-маиший турмуш шароитларининг турли босқичларини ўзида акс эттирган уй-рўзғор буюмлари;
улуғ давлат арбоблари, саркардалар ва қаҳрамонлар, сиёсатчилар, уламолар, фан ва маданият арбобларининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган барча ашё ва коллекциялар;
фан ва техниканинг ривожланиш босқичларини ўзида акс эттирган ҳужжатлар, модел-макетлар ва бошқа ашё ва коллекциялар;
археологик қазилмалар чоғида топилган коллекциялар ва алоҳида ашёлар;
ҳайкалтарошлик, рангтасвир, халқ амалий санъати, мусиқа ва театр санъати тарихини ўзида акс эттирган ашё ва коллекциялар;
табиат тарихи ҳақидаги геологик, палеонтологик, минерал ва табиий фанларга оид бошқа ашё ва коллекциялар;
ижоднинг барча соҳасига тегишли бўлган қўлёзмалар, қўлёзма ва тошбосма китоблар, нодир ва қимматбаҳо нашрлар;
тарихий, илмий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган бошқа ашё ва коллекциялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |