102. Музейнинг асосий фондига киритиладиган тасвирий санъат намуналари таркибига нималар киради?
бадиий жиҳатдан ёки тарихий ёдгорлик сифатида катта аҳамиятга эга
бўлган тасвирий ва халқ амалий санъати намуналари (рангтасвир,
ҳайкалтарошлик, графика, мато, сопол, ганч, ёғоч, металл ва терига
ишланган турли нақшлар ва бошқа асарлар);
Бадиий жиҳатдан ёки тарихий ёдгорлик сифатида катта аҳамиятга эга бўлган фото материаллари (негативлар, позитивлар);
Жуғрофий кашфиётлар, фан тарихи, тарихий воқеалар ва ҳодисалар билан боғлиқ бўлган турли хил хариталар, атласлар, глобуслар, тарҳ ва чизмалар.
103. Музейнинг асосий фондига киритиладиган Ёзма ёдгорликлар таркибига нималар киради?
Энг қадимги даврдан то ҳозирги кунгача яратилган қўлёзма, тошбосма, дастхатли нодир китоблар.
бадиий адабиёт, драматургия ва публицистикага оид асарлар, қўлёзмалар,
муаллиф томонидан таҳрир этилган ёки унинг дастхати битилган босма
ҳужжатлар, нодир нашрлар;
ижодий гуруҳлар тарихи, шоир ва адиблар, актёр ва режиссёрлар,
бастакор ва бошқа санъаткорлар, театр рассомлари ҳамда улар билан мулоқотда бўлган шахсларга оид турли хил ҳужжатлар.
104. Музейнинг асосий фондига киритиладиган Киноматериаллар таркибига нималар киради?
Ҳужжатли, бадиий кино ва видеофильмларнинг негативлари ва позитивлари.
105. Музейнинг асосий фондига киритиладиган Фонограмма ёзувлари таркибига нималар киради?
Бадиий жиҳатдан ёки тарихий ёдгорлик сифатида катта аҳамиятга
эга бўлган магнит тасмалари, пластинкалар ва бошқалар.
106. Музейнинг асосий фондига киритиладиган Тасвирий ёдгорликлар таркибига нималар киради?
Адабиёт ва санъат соҳасининг йирик намояндалари, ижодий гуруҳлар тасвирланган, улар яшаган давр ҳамда ижодий жараённи ўзида акс эттирган бадиий асарлар ва фотосуратлар;
турли юбилей ва бошқа муносабатлар билан нашр этилган альбомлар, маркалар ва бошқалар;
театр либослари ва декорацияларнинг эскизлари;
бадиий асарларга ишланган тасвирий суратлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |