Аттестация учун саволлар иком – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?


Давлат музейларига қонунчилик билан белгиланган қандай мезонлар асосида III-тоифа берилади?


Download 204 Kb.
bet15/20
Sana11.05.2023
Hajmi204 Kb.
#1455227
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
музей тест 2022 жавоб белгилари бн

115. Давлат музейларига қонунчилик билан белгиланган қандай мезонлар асосида III-тоифа берилади?
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати қониқарли даражада, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланмаган, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар даражаси паст, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб бермайдиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилмаган ҳамда экспонатлар сони 20 мингтагача, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 10 минг нафардан 20 минг нафаргачани ташкил этган бўлса давлат музейларига III-тоифа берилади.


116. Қонунчилик билан белгиланган қандай ҳолатларда давлат музейлари тоифалари пасайтирилади?
Музейларнинг асосий фондида сақланадиган ноёб дурдоналарнинг бошқа музейларга бериб юборилиши, сақланиш ҳолати ёмонлашганда, музей биноси талабга жавоб бера олмай қолганда, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминлаш тўхтаб қолганда, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар қониқарсиз бўлганда, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олмай қолиши, халқаро алоқаларнинг сусайиб бориши ҳамда экспонатлар сонининг камайиши, музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони кўрсаткичлари пасайиши ҳолати аниқланганда уларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарорига асосан тегишли тарзда пасайтирилади.


117. Давлат каталогига музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисида қандай маълумотлар (электрон ва босма шаклда) киритилади?
юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги битимлар реестри; Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ўғирланиши ёки йўқотилиши тўғрисидаги маълумотлар.


118. Нима мақсадларда Фонд ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилади?
Фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ва хавфсизлигини, улардан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим йўналишларида фойдаланишни таъминлаш мақсадида Фонд ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилади.



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling