Аттестация учун саволлар иком – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?


Музей ашёлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?


Download 204 Kb.
bet17/20
Sana11.05.2023
Hajmi204 Kb.
#1455227
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
музей тест 2022 жавоб белгилари бн

122. Музей ашёлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?
музейга олинган ашёлар ва коллекцияларнинг дастлабки ҳимоя ҳужжатларини тузиш (далолатномалар ёзиш, кирим дафтарида уларнинг қисқача тавсифини қайд этиш); уларни инвентарь дафтарларида ҳисобга олиш, яъни илмий рўйхатдан ўтказиш (музей ашёлари ва музей коллекцияларини хиллари ва маълум бир санъат турига мансублигига қараб туркумлаштириш, тегишли дафтарларда кенгайтирилган ва аниқ тавсифларини акс эттириш) тарзида амалга оширилади.


123. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олишнинг асосий ҳужжатларини санаб ўтинг.
кирим дафтари ва инвентарь дафтарлари; музей ашёлари ва музей коллекцияларини доимий (вақтинча) сақлашга оид қабул далолатномалари; музей ашёлари ва музей коллекцияларини таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш далолатномалари (улар музей фонди таркибидан чиқарилган ҳолларда); фонд ишлари ва сотиб олиш комиссияларининг баённомалари, фонд ҳаракатига тааллуқли буйруқлар.


124. Музейнинг кирим ва илмий рўйхатдан ўтказиш дафтарларини юритиш тартиби?
Музейнинг кирим ва илмий рўйхатдан ўтказиш дафтарларини юритишдан аввал уларнинг ҳар бир саҳифасига тартиб рақами қўйилиб тикилади, музей бўйсунувчи тегишли юқори бошқарув органи (нодавлат музейларда — мулкдор) томонидан муҳрланади.


125. Музейнинг барча ҳисобга олиш дафтарларини янгилаш тартиби?
Музейнинг барча ҳисобга олиш дафтарларини янгилаш музей бўйсунувчи тегишли юқори бошқарув органи (нодавлат музейларда — мулкдор) рухсати билан амалга оширилади.


126. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олишга оид барча ҳужжатлар қаерда ва қанча муддат сақланади?
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олишга оид барча ҳужжатлар музейда доимий сақланади.


127. Музейларнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сақланишини таъминлаш, уларни шикастланиш, касалланиш, емирилишдан ва ўғирланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни ўрганиш, намойиш этиш ва оммалаштириш учун қулай шароит яратиш музейларнинг асосий вазифасидир.



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling