128. Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни неча Боб ва неча моддадан иборат?
Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни 8 Боб ва 136 моддадан иборат.
129. Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси қайси меъёрий ҳужжатга асосан тасдиқланган?
Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган.
130. Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари қайси меъёрий ҳужжатга асосан ташкил этилган.
Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сонли Фармонига асосан ташкил этилган.
131. Музей предметининг ҳусусиятлари нималардан иборат?
Маълумот бериш (информативлик), экспрессивлик, аттрактивлик, репрезентативлик
132. Қандай турдаги музейлар тарихий музейлар туркумига киритилади?
Умумий тарихий, археология, этнография, саноат музейлари тарихий музейлар туркумига киради.
133. Музейлар бўйсинуви кўра...
Давлат, жамоат, хусусий музейларга бўлинади.
134. Палеонтологик, антропологик, географик, биологик музейлар....
Табиий музейлар туркумига киради.
135. Музейларнинг илмий-тадқиқот фаолияти нималардан иборат?
Музейларнинг илмий-тадқиқот фаолияти соҳавий ва музейшунослик тадқиқотларидан иборат.
136. Музей ашёларининг узоқ муддатли сақланишини таъминлашга қаратилган тадбирлар нима деб аталади?
Музей ашёларининг узоқ муддатли сақланишини таъминлашга қаратилган тадбирлар Консервация деб аталади.
137. Фонд жамлаш режаси....
Фонд жамлаш режаси жорий ёки истиқболли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |