111. Музейларни ташкил этиш учун талаб этиладиган шартлар нималардан иборат?
Музей тематикасига мувофиқ музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мавжудлиги; музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда оммага намойиш этиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник базанинг, шу жумладан бино (хона ёки хоналар), зарур кўргазма жиҳозлари, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги; музей фаолиятини таъминлаш учун зарур молиявий маблағлар мавжудлиги. Музей-қўриқхоналарини ташкил этиш учун қонунчиликка мувофиқ қўшимча шартлар белгиланади.
112. Давлат музейларига қонунчилик билан белгиланган қандай мезонлар асосида олий тоифа берилади?
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган, ташриф буюрувчиларга барча қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 40 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 40 минг нафардан ортиқни ташкил этган бўлса давлат музейларига олий тоифа берилади.
113. Давлат музейларига қонунчилик билан белгиланган қандай мезонлар асосида I-тоифа берилади?
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланган, ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 30 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 30 минг нафардан 40 минг нафаргачани ташкил этган бўлса давлат музейларига I-тоифа берилади.
114. Давлат музейларига қонунчилик билан белгиланган қандай мезонлар асосида II-тоифа берилади?
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан қисман таъминланган, ташриф буюрувчиларга ўртача даражада қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига қисман жавоб берадиган, халқаро алоқалар қониқарли йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 25 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 20 минг нафардан 30 минг нафаргачани ташкил этган бўлса давлат музейларига II-тоифа берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |