Аттестация учун саволлар иком – Халқаро музейлар кенгаши қачон ташкил топган?


Музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби


Download 204 Kb.
bet11/20
Sana11.05.2023
Hajmi204 Kb.
#1455227
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
музей тест 2022 жавоб белгилари бн

99. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекциялари фуқаролар кириб кўриши учун очиқдир. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш қуйидаги асосларга кўра чекланиши мумкин: музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиш ҳолати қониқарсиз бўлганда; реставрация ишлари амалга оширилаётганда; музей ашёлари ва музей коллекциялари музей захирахонасида бўлганда. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда, шу жумладан музей захирахонасида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


100. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини хатловдан ўтказиш тартиби
Ўз таркибида уч мингтагача музей ашёлари ва музей коллекциялари бўлган кичик музейлар фондидаги барча ашёлар ҳар йили хатловдан ўтказилади. Уч мингдан кўп музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган музейларда хатлов ишлари музейнинг бўлимлари ёки музей ашёлари турлари бўйича ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини хатловдан ўтказиш ишлари музей директорининг буйруғига биноан ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия ишида шу коллекция учун масъул бўлган шахс иштирок этиши лозим.


101. Музейнинг асосий фондига киритиладиган моддий ёдгорликлар таркибига нималар киради?
Илмий изланишлар асосида олиб борилган қазилмалар шунингдек бошқа йўллар билан топилган археологик материаллар.
Жамиятнинг энг қадимги давридан то бугунги кунгача бўлган иқтисодий- ижтимоий муносабатлари, алоқалари, ички ва ташқи сиёсати, турли босқинлар ва қўзғолонлар тарихини ўзида акс эттирган ёдгорлик буюмлари (иш анжомлари, маҳсулот намуналари, қурол-аслаҳалар, байроқлар, ҳарбий анжомлар, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари, шу жумладан халқ ижодиёти ва амалий санъат усталарининг асарлари), машҳур давлат раҳбарлари, арбоблари, турли даврлардаги урушларда қатнашган ва ном қозонган жангчилар, халқ каҳрамонлари, фан ва маданиятимизнинг йирик намояндалари билан боғлиқ бўлган ёдгорлик буюмлари ва бошқалар.
Нумизматика, сфрагистика ва геральдикага оид ёдгорликлар (танга-чақалар, коғозлар, нишонлар, орден ва медаллар, муҳрлар, герблар ва бошқалар).
Тарихий шахслардан хотира бўлиб қолган ёдгорлик ашёлари ва маълум бир даврни ўзида акс эттирган уй-рўзғор буюмлари;
мусиқа асбоблари, театр либослари, ҳунарманд усталарнинг иш анжомлари ва бошқалар.



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling