14. Аудиоматериалларга нималар киради?
қўшиқчи, шоир, ёзувчи, тарихий шахсларнинг мусиқали ва ҳужжатли овозли ёзувлари; қушлар ва ҳайвонларнинг товушлари, турли табиий шовқинлар
15. Диаксация нима ва биринчи марта қайси музейларда амалга оширилган?
Музей аҳамиятига эга бўлмаган ёки музей йўналишига жавоб бермайдиган экспонатларни сотиш. Гугенхейм музейи, Нью-Йоркдаги Замонавий санъат музейи
16. Моддий маданий мерос объектлари деб нимага айтилади?
Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва ёдгорликларга
17. Номоддий маданий мерос объектлари нима?
тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти, шунингдек халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, анъаналар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар.
18. Меценат бу....
Санъат ҳомийси.
19. Ревалоризация –
вақт ёки бошқа емирувчи омиллар таъсирида ўз аҳамиятини йўқотган тарихий-маданий объектларни қайта тиклаш.
20. Музей педагогикаси –
Педагогика фанининг тармоғидир. У музей аудиториясини ўрганиб турли ёшдаги томошабинлар гуруҳи ва уларнинг турли ижтимоий талабларини, экспозициянинг ўзига хос қабул қилишини таҳлил қилади.
21. Парамузей –
Маълум бир йўналишга доир мум ҳайкаллар, санъат асарларининг юқори сифатли репродукциялари, ашёлар комплекси, новоделлар ва бошқа ашёларни сақловчи ва экспозицияда намойиш этувчи музей типидаги муассаса.
22. Этикетка –
муаллифи, туғилган йили, жойи, асарнинг яратилган вақти, материали, ҳажми, яратилиш усули, тарихий ва мемориал аҳамияти тўғрисида қисқа маълумот беради.
23. Экспонент –
ўз асари, ишини намойишга қўйган шахс, ташкилот; буюм, мулк, хазина эгаси, кўрсатувчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |