71. Натюрморт сўзининг маъноси?
Жонсиз табиат
72. Миллий музей фонди тушунчаси нимани англатади?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи;
73. Миллий музей фондининг Давлат каталоги тушунчаси нимани англатади?
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳар бир музей ашёси ва ҳар бир музей коллекцияси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;
74. Музей тушунчаси нимани англатади?
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси;
75. Музей ашёси тушунчаси нимани англатади?
сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойлик;
76. Музей ашёси ва музей коллекциясини сақлаш тушунчаси нимани англатади?
музейнинг музей ашёси ва музей коллекцияси бут сақланишини таъминлаш учун моддий ва ҳуқуқий шароитлар яратилишини назарда тутувчи фаолият тури.
77. Музей ашёси ва музей коллекцияларини эълон қилиш тушунчаси нимани англатади?
музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини омма олдида намойиш этиш, босма нашрларда, электрон ва бошқа турдаги жисмларда такрорлаш орқали жамиятга тақдим этишнинг барча шаклларини назарда тутувчи фаолият тури.
78. Маданий бойликлар тушунчаси нимани англатади?
Моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари.
79. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши деганда нимани тушунасиз?
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
80. Маданий бойликларнинг олиб кирилиши деганда нимани тушунасиз?
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
81. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши деганда нимани тушунасиз?
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
82. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши деганда нимани тушунасиз?
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |