Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш
§. Маҳсулотларнинг амалий ҳосил бўлиш миқдорини ҳисоблаш
Download 115.93 Kb.
|
§. Маҳсулотларнинг амалий ҳосил бўлиш миқдорини ҳисоблаш.Маҳсулотнинг амалий чиқими ҳақидаги маълумотларнинг аҳамияти уни диққат билан аниқлашни тақозо этади. Энг аввало хом ашёнинг таркибини: ундаги асосий модда миқдорини (масалан, олтингугурт колчедани таркибидаги темир (П)-сульфид миқдори), қўшилмаларнинг таркиби ва миқдорини билиш керак. Хом ашёнинг таркиби ўзгариб турадиган бўлгани сабабли (стандарт томонидан белгиланган чегараларда) ҳар гуруҳ хом ашё ҳақида маълумотлар керак. Кейинчалик ишлаб чиқаришнинг ҳар қайси босқичида моддаларнинг ўзгаришини кузатиб бориш лозим. Бунинг учун барча оралиқ маҳсулотлар кимёвий тахлил қилиб турилади. Масалан, олтингугурт колчеданидан сульфат кислота ишлаб чиқаришда печ гази, қурум, газдан ажраладиган чанг, контакт аппаратига кираётган ва ундан чиқаётган газлар аралашмаси, шунингдек маҳсулотлар тахлил қилинади. Бундан ташқари, вақт бирлиги ичида системадан ўтадиган газларнинг ҳажми аниқланади. Хом ашё, ярим маҳсулот ва маҳсулотларни тахлил қилиш, уларнинг миқдори ҳамда бошқа маълумотлар асосида моддий баланс тузилади, у жараён давомида модданинг массасида содир бўладиган барча миқдорий ўзгаришларни ифода этади. Баланснинг кириш қисмига қайта ишлаш учун келтирилган барча моддаларнинг массаси киради; сарф қилиш қисмига — барча ҳосил бўладиган моддаларнинг массаси киради. Маҳсулотнинг ёки хом ашёнинг масса бирлигига нисбатан моддий баланс тузилади. Моддий баланс асосида маҳсулотнинг амалий олиниш миқдори назарийга нисбатан процентларда ёки 1 т хом ашёга кўра тонналарда ҳисобланади. Мисол учун корхона маълумотларига кўра 1 соат давомида колчедан куйдиришнинг моддий балансини кўриб чиқамиз: 2-жадвал
Download 115.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling