Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш


§. Хом ашё танлаш муаммоси


Download 115.93 Kb.
bet11/20
Sana19.04.2023
Hajmi115.93 Kb.
#1364816
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20

§. Хом ашё танлаш муаммоси.


Кимё фанининг ривожланиши билан хом ашё танлаш муаммоси илгари сурилади. У инсониятга ҳар хил хом ашё турларидан керакли маҳсулотлар ҳосил қилиш имконинн берди. Сиз кимёнинг саноатда қўлланилиши билан танишар экансиз, ҳамма вақт бу танлаш муаммосига дуч келасиз. Хом ашё танлашда асосий мезон иқтисодий унумдорликдир. Бунга битта мисол келтирамиз. 1932 йилда Ярославль шаҳрида биринчи синтетик каучук заводи ишга туширилди. Бу ва тез орада ишга туширилган бошқа заводларда хом ашё сифатида картошкани қайта ишлашда ҳосил бўладигап маҳсулот - этил спирт ишлатиларди. Ундан каталитик парчалаш йўли билан мономер - 1, 3-бутадиен олинар эди. Тез орада бу спирт ўрнига гидролиз ва синтетик спиртлар қўлланила бошлади, сўнгра эса спирт ишлатишдан умуман воз кечилди.
Бутадиен ва бошқа мономерлар йўлдош газ ва нефть завод газлари компонентлари — бутан, бутилен ва бошқалардан олина бошланди.
Каучук ишлаб чиқаришнинг ривожланишида тўрт йўналишда муваффақиятларга эришилди:

  1. каучук ишлаб чиқаришни амалий жиҳатдан қулай бўлган катта хом ашё ресурслари билан таъминлаш;

  2. заводларни кўп сонли нефть ва қуврлар қуриш билан истеъмолчиларнинг талабларига мувофиқ жойлаштириш имконияти;

  3. турли таркибга, шу жумладан, хусусан қимматли хосса ларга ҳам эга каучуклар ишлаб чиқариш имконияти;

  4. каучуклар ва улар асосидаги маҳсулотларнинг кескин арзонлашуви. Келтирилган мисоллар кимёвий ишлаб чиқаришнинг умумий қонуниятини —

энг оддий ва шу билан бирга, энг қулай хом-ашё турларидан: табиий ёнувчи газлар, нефть, сув ва ҳаводан кимёвий ҳар хил ва жуда мураккаб маҳсулотлар
олиш мумкинлигини кўрсатади.
        1. §. Ҳаво — энг муҳим кимёвий хом ашё


Қандай маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ҳаво ёки ундан ажратиб олинадигаи кислород ва азотдан фондаланилади?
Ҳаво ва сувдан фойдаланишга оид масалалар китобнинг олдинги бўлимида баён этилган; чунки, биринчидан хом ашёнинг бу турлари жуда кўп кимёвий ишлаб чиқаришларда ишлатилиши аниқ. Иккинчидан биз ер юзида ҳаво ва сув қолдиқлари чексиз, у бизнинг деярли иштирокимизсиз табиат томонидан берилаверади ва шунинг учун уни тежамасдан ишлатиш мумкин деб нотўғри ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Кейинроқ бу фикрнинг хато эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Ер атмосферасида кислород миқдори чексиз бўлмасада, кўп. У ёқилғи қазилмалари каби фотосинтез маҳсулотидир. Атмосферада кислороднинг миқдори камайиб кетиши эҳтимолдан узоқ бор нарса. Лекин ҳавонинг, ёқилғиларнинг ёниш маҳсулотлари ва кимёвий чиқиндилар билан заҳарланиши — ҳозирги кунда инсониятга муқаррар хавф солмоқда. Ҳавонинг ифлосланиши ундан кимёвий хом ашё сифатида фойдаланишда катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Ҳаво умуман олганда, текин хом ашё эмас. Уни яхшилаб тозалаш ва ташиш учун энергия сарфлаш керак. Сульфат, нитрат ва фосфат кислоталар ишлаб чиқаришда оксидловчи реакциялар ўтказишда ҳаво кенг қўлланилади. н - бутанни оксидлаб сирка кислота, н-парафинлардан (С10 — С20) — спиртлар - ювувчи моддалар ишлаб чиқариладиган хом ашё, этилендан — этилен оксиди ва ацетальдегид, алкилбензоллардан — осонгина фенол ва ацетон олиш мумкин. Бу реакцияларнинг деярли ҳаммаси каталитикдир.Демак, жараёнда қўлланиладиган ҳаво катализаторларни заҳарловчи моддалардан, жумладан чангдан, намдан тозаланган бўлиши керак. Ҳаво—кислород, азот, неон, аргон ва бошқа газлар олинадиган хом ашё бўлиб, бўлардан кислород билан азот ҳозирги вақтда кимё саноатида жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳаво ўрнига кислороддан фойдаланиш ишлаб чиқариш жараёнларини анча тезлаштиради. Ҳаводан кислород ажратиб
олиш жараёнининг назарияси жуда пухта ишлаб чиқилган ва саиоатда кислород ҳосил қилишнинг барча усулларини қиёсий баҳолашга ёрдам беради. Такомиллашган аппаратлар яратилган, катта қувватга эга агрегатлар қурилмоқда. Кислород билан бир вақтда азот ва бошқа моддалар ҳам олинмокда, бу иқтисодий жиҳатдан фойдалидир. Шунга қарамасдан ҳавони ажратиш учун энергия анча кўп сарф бўлгани учун саноатда кислород кўп ишлатилмайди. Бироқ, энергия сарфини камайтириш ҳисобига кислороднинг таннархини секин-аста арзонлаштириш ва кислороддан кенг фойдаланиш мумкин.



        1. Download 115.93 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling