Умумий қоидалар


Download 82.5 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi82.5 Kb.
#1416505
1   2   3   4
Bog'liq
2 5380004944118024001

4.Ҳуқуқ ва жавобгарлиги.

4.1. Давлат кадастр хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:


4.1.1. Корхонага келиб тушган ўзининг йўналишига алоқадор бўлган ҳужжатларни ва бошқа хабарнома материаллари билан танишиш, раҳбарлик ва ижро учун қабул қилиш, жавоб хати тайёрлаш, ишлаб чиқариш фаолияти давомида қўллаш, ҳисоб китобини юритиш.
4.1.2. Корхона таркибий бўлинмалари тасарруфидаги соҳа йўналишига тегишли ишчи-ходимларни малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан маъмурий жазолар қўллаш бўйича корхона раҳбариятига таклифлар киритиш.
4.1.3. Ишлаб чиқариш масалари юзасидан кенгашларда иштирок этиш.
4.1.4. Ишлаб чиқаришни ўз йўналишлари бўйича такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан корхона раҳбариятига таклифлар киритиш.
4.1.5. Марказий бошқарув аппарати бўлим ва хизматларидан, шунингдек корхона бўлинмаларидан хизмат ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
4.2. Хизмат ходимлари қуйидагиларга жавобгардирлар:
4.2.1. Хизмат ходимларини ўз функционал бурч ва мажбуриятларини бажармаслик ёки сифатсиз бажариш.
4.2.2. Юқори ташкилотларга ёки корхона раҳбариятга ҳисоботларни белгиланган муддатлардан кечиктириб тақдим қилиш.
4.2.3. “Урганчтрансгаз” УК раҳбариятининг буйруқ ва фармойишларини ўз вақтида бажармаслик ёки сифатсиз бажариш.
4.2.4. Корхона ички тартиб қоидаларини, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ҳамда ёнғин ҳавфсизлиги талабларини бузиш ёки унга риоя қилмаслик.
5. Ўзаро ҳамкорлик муносабатлари (хизмат алоқалари).

5.1. Давлат кадастр хизмати ўз йўналиши бўйича ишлаб чиқариш фаолиятида “Урганчтрансгаз” УК марказий бошқарув аппарати бўлим ва хизматлари, таркибий бўлинмалари, “Ўзтрансгаз” АЖ назорат қилувчи бошқарма билан ўз ваколат доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни зарур ҳолларда маълумот олиш ёки бериш орқали иш олиб боришни йўлга қўяди.


5.2 Хизмат фаолияти билан боғлиқ масалаларда функциялар ва вазифаларни бажариш учун қуйидаги бўлим ва хизматлар билан ҳамкорлик қилади:
-бухгалтерия хисобати ва иктисод булими;
-ММваТХБ
-Юридик булими
-Кадрлар булими
-Капитал курилиш булими
ва хакоза



Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling