Умумий ќолатлар
АЁҚКСни ЖОЙЛАШТИРИШ МАЙДОНЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.09.20-08-azs-u
2. АЁҚКСни ЖОЙЛАШТИРИШ МАЙДОНЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР
2.1. Аҳоли яшаш пунктларида АЁҚКСларни фақат анъанавий АЁҚСлар ҳудудида, шу АЁҚСларнинг жиҳозларидан фойдаланган ҳолда ёқилғини тўлдириш ва тарқатиш, олов билан боғлиқ бўлмаган регламентда белгиланган ва таъмирлаш ишларини ўтказиш даврида жойлаштириш мумкин. АЁҚКСлар АЁҚС ҳудудида жойлаштирилган даврда сервис хизмат кўрсатиш биноларини ишлатишга йўл қўйилмайди. АЁҚКСларни аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида жойлаштирилганда ҳамда аҳоли яшаш пунктларида жойлаштириш зарур бўлган айрим ҳолларда уларни ШНК 2.09.20-08 42 бошқа турдаги АЁКСлар билан етарли даражада таъминланмаган ҳудудларда назарда тутилган бўлиши, шу мақсад учун махсус жиҳозланган майдонларда ўрнатилиши лозим. Бундай майдонларнинг жойлашиш жойлари ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари билан резервуарлари ер устида жойлашган АЁҚСларга қўйиладиган талабларни ва қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда келишилган бўлиши керак: анъанавий автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг ҳудудида ёқилғи қуйиш оролчасининг яқинидаги ўтиш йўлининг бирида шундай жойлаштирилиши керакки, бунда транспорт воситаларининг шу оролчага қарашли қарама-қарши йўлидан ёқилғи қуйишлари учун хавфсиз ўтишлари таъминланган бўлсин. Бунда АЁҚКСнинг олди ва орқа томонидан вақтинчалик тўсиқлар урнатиш лозим; АЁҚКСни ўрнатиш учун белгиланган майдонни унинг олдига транспорт воситаларининг фақат бўйламасига бир томондан ўтишлари мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда танлаш лозим; АЁҚКСдан бино ва иншоотларгача бўлган масофани 1-жадвалга мувофиқ равишда (ер усти резервуарларигача бўлгани каби) қабул қилиш лозим; АЁҚКСни ўрнатиш учун белгиланган майдон ПУЭ талабларига жавоб берадиган АЁҚКСни ерга улаш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши зарур. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling