Умумий ќолатлар
АВТОМОБИЛЛАРГА ГАЗ ТЎЛДИРИШ КЎЧМА КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.09.20-08-azs-u
3.
АВТОМОБИЛЛАРГА ГАЗ ТЎЛДИРИШ КЎЧМА КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ (АГТККС) ВА АВТОМОБИЛЛАРГА ГАЗ ҚУЙИШ КЎЧМА СТАНЦИЯ (АГҚКС)ЛАРИГА БЎЛГАН ЎЗИГА ХОС ТАЛАБЛАР 3.1. Автомобилларга газ тўлдириш кўчма компрессор станцияси ва автомобилларга газ қуйиш кўчма станцияларининг майдонларини жойлаштириш ва жиҳозлаш мувофиқ равишда стационар автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси ва автомобилларга газ қуйиш станциялари майдонларини жойлаштириш ва жиҳозлашга бўлган талабларга жавоб бериши керак. 3.2. Автомобилларга газ тўлдириш кўчма компрессор станцияси идишлари ва автомобилларга газ қуйиш кўчма станцияси резервуарларидан ёқилғи тарқатиш колонкаларигача бўлган масофа, технологик тизим қуйидаги талабларга жавоб берган ҳолларда меёрланмайди: газ ёқилғисини сақлаш резервуарлари (идишлари), транспорт воситасининг ёқилғи тизими баллонларининг ер остида жойлашган резервуар (идиш)ларники каби шикастланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ёнғиннинг хавфли таъсир (фактор)лари натижасида зичсизланиши (герметиклигининг бузилиши)дан ҳимояланган бўлиши керак; Автомобилларга газ қуйиш кўчма станцияси резервуари ва шу резервуардан СУГ ва унинг буғларини атроф муҳитга чиқиш жойларининг ёпилишини таъминлайдиган биринчи бекитиш арматураси орасидаги ажраладиган улаш мосламаларининг зичлагичлари бир-бирини такрорлайдиган бўлиши керак. Шу уланиш жойлари, ўзаро бир-бирини такрорлайдиган зичлагичлар орасининг зичлигини (герметиклигини), автомобилларга газ тўлдириш кўчма станцияси ходимларига зичсизлик ҳосил бўлганида автоматик равишда сигнал берилишини, резервуардан чиқиш қувурининг ёпилишини, СУГ насослари ва ёқилғи тарқатиш колонкаларининг ўчирилишини таъминлайдиган, узлуксиз автоматик назорат қилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим; автомобилларга газ қуйиш кўчма станцияси резервуари СУГ ва унинг буғларини тарқатиш қувурлари орқали чиқиб кетишининг ва СУГ буғ фазасининг газларнинг авария ҳолатида сарфланишида белгиланган қувурлар орқали қайтишининг автоматик равишда олдини оладиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак; ШНК 2.09.20-08 43 автомобилларга газ қуйиш кўчма станцияси резервуари, ўзининг автомобили двигателини ишлатиш даврида СУГ насослари ва тарқатиш колонкаларининг ўчирилиши, СУГни узатиб бериш ва СУГ буғларининг тарқатиш колонкаларидан қайтиш қувурларининг бекитилишини автоматик равишда таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Бунда кўрсатиб ўтилган қурилмаларни ёпилиши, СУГ насослари ва тарқатиш колонкаларини хавфсиз жойдан ўчириш имкониятини таъминлаш зарур; кўчма газ тўлдириш станциясининг технологик тизими унинг жиҳозларидан табиий газнинг ортиқча босимини ташлаб юбориш қувурлари орқали масофадан (одамларнинг, концентрацияси аланга тарқалишининг қуйи концентрация чегарасининг 20%дан ортиқ бўлган СУГ буғлари билан газланган ҳудудда бўлишини талаб қилмайдиган) чиқариб юбориш имкониятини таъминлаши керак. Ташлаб юбориш қувурининг чиқариш туйнуги ёқилғи қуйиш учун киритиладиган транспорт воситасидан камида 1 метр баландликда жойлашиши лозим. Бунда автомобилларга газ тўлдириш ва газ қуйиш кўчма станцияларининг конструкциялари ёки уларнинг майдонларда ўрнатиш услуби транспорт воситаларининг белгиланган АЁҚС технологик тизимлари устига чиқиб (урилиб) кетишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. 3.3. СУГ резервуарлари яқинида, фақат битта томонида ҳимоя экранини ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда улар орасида АГҚКС майдони юзасидан 50-100 мм баландликда, СУГ бўғларининг концентрацияси аланга тарқалишининг қуйи концентрация чегарасининг 20%дан ортиқ кўрсаткичга етганида, АГҚКС ходимларига автоматик равишда сигнал берилишини, резервуардан чиқиш қувурларининг ёпилишини, СУГ насослари ва тарқатиш колонкаларининг ўчирилишини таъминлайдиган портлашгача бўлган концентрация датчикларини ўрнатиш лозим. Ҳимоя экранини одатда шамолнинг устунлик қиладиган йўналишига (йиллик «муайян эсувчи шамоллар йўналиши» бўйича) параллель қилиб ўрнатиш керак. 3.4. Автомобилларга газ тўлдириш ва газ қуйиш кўчма станцияларининг ёқилғи сақлаш блокларининг транспорт воситалари ДОПОГ талабларига жавоб бериши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling