Умумий ќолатлар


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

4-
ИЛОВА 
(тавсия этиладиган) 
 
БИР ДЕВОРЛИ РЕЗЕРВУАРЛАР ЁКИ ИККИ ДЕВОРЛИ РЕЗЕРВУАРЛАРНИНГ 
ДЕВОРЛАРАРО БЎШЛИҒИНИНГ ЗИЧЛИГИНИ (ГЕРМЕТИКЛИГИНИ) НАЗОРАТ 
ҚИЛИШ ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР 
 
1. БИР ДЕВОРЛИ ЁҚИЛҒИ САҚЛАШ РЕЗЕРВУАРЛАРИНИНГ ЗИЧЛИГИ 
(ГЕРМЕТИКЛИГИ)НИ ДАВРИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР 
1.1. 
Бир деворли ер ости резервуарларининг зичлиги (герметиклиги)ни уларда 
ёқилғи борлигини таҳлил қилиш учун резервуар деворлари ва қобиқ орасида ҳосил 
бўлган бўшлиқнинг энг паст қисмида, даврий амалга ошириладиган намуна (газ ёки 
суюқлик) олиш йўли билан назорат олиб бориш мумкин. Шу мақсадда кўрсатиб 
ўтилган бўшлиқ тўлдириладиган материалда махсус ўлчов патрубкаларини назарда 
тутиш лозим. 
1.2. 
Бир деворли резервуарларнинг зичлиги (герметиклиги)ни суюқлик сатҳининг 
пасайишини узоқ вақт сақлаш давомида (ёқилғини қабул қилиш ва тарқатиш 
операциялари 3 соат ва ундан ортиқ вақт давомида ўтказилмаса) метрошток ёки 
юқори аниқликка эга электрон сатҳ ўлчагич ёрдамида бир неча бор ўлчаш йўли 
билан резервуардаги ёқилғининг сатҳи пасайишини назорат қилиш мумкин. 
1.3. Бир деворли резервуарларнинг зичлиги (герметиклиги)ни даврий пневматик 
синов ўтказиш ёрдамида назорат қилиш мумкин. Синовлар ёқилғидан бўшаган 
резервуарларда инерт газининг ортиқча босимини ҳосил қилиш ва кейинчалик унинг 
сақланишини 30 дақиқа давомида кузатиш йўли билан амалга оширилиши керак. 
Пневматик синовлар ўтказилиши даврида резервуарларнинг шикастланиши 
эҳтимолини олдини олиш учун, кўрсатилган синовларни ўтказишга белгиланган 
технологик тизим конструкцияларида назарда тутилган арматуралар таркибига 
резервуарда йўл қўйилган ортиқча босимнинг ТЭХда аниқ белгиланганидан ортиб 
кетишининг олдини олувчи сақловчи клапанларни киритиш лозим. 
1.4. 
Бир деворли резервуарларнинг зичлиги (герметиклиги)ни қобиқ ва 
резервуар орасидаги бўшлиқ тўлдирилган ёнмайдиган материалда ёқилғи 
мавжудлигини кўрсатилган материалнинг электрофизик хоссаларини даврий 
таққослаш йўли орқали назорат қилиш мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling