Умумий ќолатлар
ИККИ ДЕВОРЛИ ЁҚИЛҒИ САҚЛАШ РЕЗЕРВУАРЛАРИ ДЕВОРЛАРАРО
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.09.20-08-azs-u
2.
ИККИ ДЕВОРЛИ ЁҚИЛҒИ САҚЛАШ РЕЗЕРВУАРЛАРИ ДЕВОРЛАРАРО БЎШЛИҒИНИНГ ЗИЧЛИГИ (ГЕРМЕТИКЛИГИ)НИ ДАВРИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР 2.1. Икки деворли резервуарларнинг деворлараро бўшлиғининг зичлиги (герметиклиги)ни даврий пневматик синов ўтказиш ёрдамида назорат қилиш мумкин. Синовлар белгиланган бўшлиқда шу илованинг 1.3 пунктида кўрсатилган талаблар бажарилган ҳолда инерт газининг ортиқча босимини ҳосил қилиш йўли билан ўтказилиши керак. 2.2. Икки деворли резервуарларнинг деворлараро бўшлиғининг зичлиги (герметиклиги)ни, деворлараро бўшлиғи тўлдириладиган суюқликнинг сатҳини даврий назорат қилиш йўли билан назорат қилиш мумкин. Бундай суюқлик сифатида бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларни қониқтирадиган моддаларни ишлатиш мумкин: суюқликнинг зичлиги ёқилғининг зичлигидан юқори бўлиши керак; суюқликнинг чақнаш ҳарорати 100 о С дан кам бўлмаслиги лозим, суюқлик резервуар конструкциясида ишлатилган материаллар ва моддалар ҳамда ёқилғи билан реакцияга киришмаслиги керак; суюқлик ШНК 2.09.20-08 50 резервуарларнинг ишлатилиши давридаги атроф муҳит ҳарорати шароитларида ўзининг функционал белгиланишини таъминловчи хоссаларини сақлаб қолиши зарур. Резервуарларнинг деворлараро бўшлиғи суюқлик билан тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак. Деворлараро бўшлиқ суюқликни ёпиқ усулда сўриб чиқариб юбориш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Атроф муҳит ҳароратининг пасайиши ҳисобига суюқлик зичлигининг кутарилиши натижасида бўшлиқ ҳосил бўлиш эҳтимоли бўлмаслиги керак (масалан, кенгайиш сиғими ўрнатилиши ҳисобига). Деворлараро бўшлиғининг нафас олиш патрубкаси аланга тўсқич билан жиҳозланиши лозим. 3 . БИР ДЕВОРЛИ ЁҚИЛҒИ САҚЛАШ РЕЗЕРВУАРЛАРИНИНГ ЗИЧЛИГИ Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling