Умумий психология


O’zbekiston psixologlari tadqiqotlarida motiv va


Download 385.5 Kb.
bet4/5
Sana08.05.2020
Hajmi385.5 Kb.
#104264
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 в Cессия оралиk


O’zbekiston psixologlari tadqiqotlarida motiv va

motivatsiya muammosi

O’quv faoliyati motivatsiyasi muammosi hamdo’stlik davlatlari qatori respublikamizda ham ilmiy tadqiqot olib borayotgan olimlar tomonidan keng miqyosda o’rganib kelinmoqda. Jumladan, keyingi yillarda mazkur ilmiy muammolarning turli jabhalariga nisbatan qiziqish yanada kuchayib bormoqda. Bunga yaqqol misol sifatida respublikamiz miqyosida ushbu muammo yuzasidan tadqiqot ishlarini olib borayotgan taniqli psixolog olimlarni ta'kidlab o’tish joizdir. Bular sirasiga respublikamizda psixologiya fanining rivojlanishiga amaliy va nazariy hissasini qo’shib kelayotgan M.G.Davletshin rahbarligidagi uning shogirdlari A.Q.Saitova, F.I.Haydarovlar hamda E.G’.G’oziev va E.Z.Usmonova, V.A.Tokareva, A.A.Fayzullaev, R.Asomova, U.Jumaev va boshqalarning ushbu muammo yuzasidan olib borgan tadqiqotlarini kiritishimiz mumkin.

Keyingi o’n yilliklar mobaynida M.G.Davletshin rahbarligida ushbu muammo yangicha ilmiy asosda talqin qilinib, keng ko’lamda o’rganilmoqda. M.G.Davletshinning fikrlariga ko’ra, O’zbekiston kelajagi bo’lgan yoshlar har xil sohaning mazmuniga ongli ravishda yondashuvi orqali, ularni mumkin qadar ertaroq, to’g’ri va oqilona tasavvur qiladi. M.G.Davletshin konsepsiyasidan kelib chiqqan holda olib borilgan tadqiqotlardan biri A.Q.Saitovaning "O’smir yoshidagi o’quvchilarning o’quv motivlarini va qadriyatlarini o’rganishga" bag’ishlangan ishdir. Bu ishda muallif o’smir yoshining xususiyatlariga tayangan holda bir qator xulosalarga kelgan. Xususan tadqiqotchi fikriga ko’ra, o’smirlar o’quv faoliyatida potensial hisoblangan motiv o’z-o’zini namoyon qilish motividir; o’quv faoliyati o’smir o’quvchilarda o’z-o’zini takomillashtirishga, bu esa o’quv faoliyati bilan bog’liqdir. Muallif tomonidan olib borilgan ilmiy izlanishlarda shaxsdagi qadriyatlar yo’nalganligining o’quv faoliyatga bog’liqligi masalalari tadqiq qilinadi.

V.A.Tokarevaning "Kichik maktab yoshidagi bolalarning ijtimoiy burchga nisbatan shakllanish psixologiyasiga" bag’ishlangan tadqiqotlarida o’quvchilar o’quv faoliyati motivlarini o’rganish borasida olib borilgan tadqiqotlarda va izlanishlarida burch motivini shakllanishiga jamiyatning ta'sirini o’rganish muhim sanalishi ko’rsatib o’tiladi

E.G’.G’oziev tadqiqotlarida o’smir o’quvchilarning o’quv faoliyatini boshqarish xususiyatlari o’quv faoliyatini rejalashtirish, o’z-o’zini nazorat qilish, o’z-o’zini baholash jarayonlari haqida mulohaza yuritiladi. Tadqiqotchi o’quv faoliyatini boshqarishning diagnostik metodini ishlab chiqib, psixologiya fanining kam o’rganilgan sohalaridan biri bo’lgan o’qish faoliyatini boshqarish muammosining nazariy va amaliy, empirik tomonlarini yoritib beradi. Shuningdek, mazkur tadqiqotlarda o’qish va o’qitish jarayoni uchun tavsiyanoma ishlab chiqilgan, o’z-o’zini anglash bosqichlari to’g’risida ma'lumot berilgan.

A.A.Fayzullaev ilmiy tadqiqotlarida shaxsning motivasion o’z-o’zini boshqarishning turli-tuman omillari ham ko’rib chiqilgan. Aniqlangan bu omillar shaxs motivatsiyasining xususiyatlariga motivasion boshqarishning amalga oshirish usullari va natijalariga tegishlidir. Bundan tashqari motivasion tuzilmalarning shaxs tomonidan ob'ektivlashtirish va o’z motivatsiyasini boshqarishdagi turli psixologik strategiya va usullari masalalari ham aniqlab berilgan. Shaxsning hayot faoliyatida motivasion o’z-o’zini boshqarishning boshqa bir qator sohalari ham o’rganilgan.

E.Z.Usmonovaning ilmiy tadqiqotida o’quvchilarning o’quv faoliyati jarayonidagi qarama-qarshilik, motivatsiya, ijod va shaxs muammolari o’rganilgan. Tadqiqot davomida ikki asosiy motivatsiya toifasining munosibligini tushunish muhim bo’lgan, muvaffaqiyatga erishish motivatsiyasini odamda tashqi motivatsiyaga kiritiladi.

F.I.Haydarovning "Qishloq maktabi o’quvchilarida o’qish motivlarining shakllanishi" nomli ilmiy izlanishlarida o’quv motivlari ularning xususiyatlari, o’qitish jarayonida ijobiy va salbiy motivlarning ta'siri keng qamrovda o’rganilgan. Shuningdek, muallif o’quvchilarning yosh xususiyatlariga bog’liq holda o’qish motivlarini namoyon bo’lishining regional tafovutlarni o’rganishga asosiy e'tiborni qaratgan. Muallifning ishlariga nazar tashlar ekanmiz, o’qish motivlarini bir qator turkumlarga ajratgani, ya'ni obro’ga intilish, kasbga qiziqish, muvaffaqiyatga erishish va boshqalarni yuzaga kelishiga ta'sir ko’rsatuvchi ob'ektiv, sub'ektiv omillarni, shuningdek rivojlanish mexanizmlarini ishlab chiqqanligini ko’ramiz. u esa ta'lim faoliyatida o’quvchiga samarali yondashish mezoni hisoblanadi.


2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.

  1. Психология нимани ўрганади?

А) Психология жон ва руҳни ўрганувчи фан

Б) Психология онгни ўрганувчи фан

С) Психология ҳулқ-атворни ўрганувчи фан

Д) Психология психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фан

2. А.Р.Лурия инсон миясининг функционал тузилишини нечта блокка ажратади?



А) 3

Б) 2


С) 6

Д) 4


3.?

А) Афлотун

Б) Демокрит

С) Арасту

Д) Гераклит

4. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари қайси жавобда берилган?

А) Темперамент, характер, қобилият, қизиқиш, эътиқод.

Б) Сезги, идрок, хотира, тафаккур.

С) Бизнинг билимларимиз, фикр-мулоҳазаларимиз, тушунчаларимиз, ўз-ўзимизга баҳо беришимиздир.

Д) Психиканинг юксак шакли бўлиб, одамларнинг ижтимоий-тарихий фаолияти билан белгиланади.

5. Психологиянинг предмети хулқ – атвор бўлиши керак, деган фикр қайси илмий психологик мактаб томонидан илгари сурилган?

А) Фрейдизм

Б) Гештальтпсихология

С) Ассоциатив

Д) Бихевиоризм

6. Кузатиш, тажриба, суҳбат,анкета ва тест методлари болалар психологиясининг қайси гуруҳ методига киради?

А) Ташкилий услублар

Б) Эмпирик (маълумот тўплаш) услублари

С) Материалларни математик таҳлил қилиш усуллари

Д) Интерпритацион услуб

7. Кичик гуруҳлардаги шахслараро муносабатларни аниқлашда одатда қайси метод қўлланилади?

А) Тест методи

Б) Суҳбат методи



С) Социометрик метод

Д) Психик ҳодисаларни тушунтириб берувчи метод

8. Психиканинг эволюцион тараққиёти қайси даврни ўз ичига олади?

А) Ибтидоий – жамоа даврини



Б) Одам онги пайдо бўлган даврни

С) Тирик организмлар пайдо бўлган даврни

Д) Қулдорлик тузими даврини

9. Рефлекс нима?

А) Бу акс эттириш

Б) Организмнинг жавоб реакцияси

С) Бу инсонга хос акс эттириш

Д)Организмнинг ташқи муҳит таъсирига нерв тизими орқали берадиган жавоб реакцияси

10. Икки хил сигнал тизими ҳақидаги таълимотни фанга ким киритган?

А) Анохин П.К.

Б) Павлов И.П.

С) Сеченов И.М

Д) Лурия А.Р.

11. Муайян миллатга хос бўлган психологик хусусиятларни ўрганувчи фан - бу…



А) Этнопсихология
Б) Ижтимоий психология
С) Оила психологияси
Д) Дин психологияси

12. Асалари ва чумолиларнинг мураккаб хатти-ҳаракатларини нима дейиш мумкин?

А) Ақлий хатти-ҳаракатлар

Б) Кўникмалар



С) Инстинктив ҳаракатлар

Д) Меҳнат

13. Фаол фаолиятга ундовчи сабаблар йиғиндиси нима?

А) Инстинктлар.

Б) Мақсадлар.

С) Мотивлар.

Д) Мотивация.

14. Малака нима?

А) Эҳтиёжларнинг рўёбга чиқиши.

Б) Кишининг маълум ишни бажариш қобилияти.

С) Машқ қилиш жараёнида иш-ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усули.

Д) Фаолиятнинг сўнгги натижаси.

15. Аниқ амалларни бажариш мақсадида эришишга йўналтирилган иш-ҳаракат тизими нима деб аталади?

А) Малакалар



Б) Операциялар

С) Кўникма

Д) Билимлар

16. Мулоқот маълум мавзу асосида олиб борилади. Бу қайси мезоннинг вазифасига киради?

А) Макродаража

Б) Мезодаража



С) Микродаража

Д) Тўғри жавоб йўқ.

17. Пантомимика бу ...

А) Инсон юз ҳаракатларининг бир қисми.

Б) Инсоннинг ўйлари, хатти-ҳаракатлари.

С) Инсон танаси ёки унинг қисмлари ёрдамида ифодаланадиган ҳаракатлар тизимидир.

Д) Паралингвистик таъсир.

18. Нутқсиз коммуникация бу…

А) Сўзларни тўлдирувчи ва кучайтирувчи белилар системаси

Б) Тил ёрдамида муносабат қилиш жараёни


С) Монолог
Д) Сўзларни систематик равишда ифода этиш

19. Индивид хақида тушунча беринг.

А) Жамиятнинг онгли аъзоси

Б) Таълим-тарбиянинг таъсирисиз ривожланганлар

С) Ижтимоий муносабатлар йиғиндиси
Д) Биологик жонзотга хос жамиятдан ташқари, ижтимоий тарихий характерга эга бўлган инсондир

20. Кишининг дунёқараши қандай шаклланади?

А) Атроф муҳитни яхлит идрок қилиш, фарқлаш, таққослаш ва изоҳлай олиш орқали

Б) Ота-оналаримиз турмуш тарзини ўрганиш ва уларга риоя этиш орқали

С) Ўқув фанларини яхши ўрганиш орқали

Д) Ижтимоий ҳаётни ўрганиш орқали

21. Шахснинг таркиб топишида ва ривожланишидаги асосий фаолият турлари қайсилар?

А) Ўйин, ўқиш, ўзлигини англаш
Б) Ўйин, ўқиш, меҳнат
С) Ўқиш, меҳнат
Д) Меҳнат, ўз-ўзини тарбиялаш

22. Агар мақсад англанилган, унга эришиш йўллари аниқ бўлса, бундай ҳолат нима дейилади?

А) Шахс ҳолати

Б) Шахсий ҳолат



С) Шахс келажаги

Д) Барча жавоблар тўғри

23. Диққатнинг физиологик механизмини қайси олимлар ишлаб чиққан?

А) Павлов ва Ухтомский

Б) Страхов ва Соколов

С) Сеченов ва Павлов

Д) Гальперин ва Ухтомский

24. Ўқитувчи фаолиятида диққатнинг қайси хусусиятлари намоён бўлади?

А) Турғунлиги ва тезлиги



Б) Ҳажмнинг катталиги

С) Тақсимланишнинг катталиги ва тез бўлиниши

Д) Тўпланиши ва барқарорлиги.

25. Диққат шакллари қайси жавобда берилган?



А) Ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги

Б) Сенсор, ақлий, ҳаракатлантирувчи

С) Ички ва ташқи

Д) Салбий, ижобий



3 – топшириқ.

  1. Психик фаолият жараёнларини унга мос терминлар билан бирлаштиринг.



    Психик фаолият жараёнлари




    Психологик терминлар

    1

    билиш фаолиятлари

    А

    сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур

    2

    билиш жараёнлари

    C

    ҳиссиёт, ирода

    3

    шахснинг, ҳиссий, иродавий соҳаси

    C

    диққат, нутқ, фаолият

    4

    шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари

    Д

    темперамент, характер, қобилият

    Жавоблар:

    1-C-

    2-A

    3- Б

    4- Д

  2. Қуйида кўрсатилганлардан психик акс эттиришнинг хусусиятларини кўрсатинг.




  1. Обектив борлиқни тўғри акс эттириш имкониятини беради;

  2. Инсонда жисмоний танадан ташқари ундан фарқланувчи яна нимадир борлиги ҳақидаги тасаввурлар беради

  3. шахснинг фаолияти давомида мукаммалликка эришиб боради;

  4. фикрлаш орқали эмас, кўр-кўрона ишонч воситасида бўлади

  5. доимо ривожланиб ва такомиллашиб боради.

  6. Шахснинг индивидуаллиги орқали намоён бўлади.

  7. Мавжуд бўлмаган нарсаларни инсон онгида акс эттириб беради




  1. Одам бош мияси, мия катта ярим шарларининг ихтисослашган функцияларини жадвалга тўғри жойлаштиринг.




Чап ярим шар

Ўнг ярим шар


































  1. Хронологик таркиб

  2. Ўтаётган вақт

  3. Аниқ макон

  4. Харита ва чизмаларни ўқиш

  5. Номларни, изларни белгиларни ёдда сақлаб қолиш

  6. Нутқ фаолияти моҳиятини ҳис этиш

  7. Тасаввурлар, аниқ воқеаларни ёдда сақлаб қолиш

  8. Оламни хурсандчиликда осойишта кўриш

  9. Батафсил идрок қилиш

  10. Эмоционал ҳолатни идрок этиш

  11. Оламни ғамгин ҳолда кўриш

  12. Яхлит идрок қилиш




  1. Психологиянинг асосий тамойилларини уларнинг изоҳлари билан жуфтланг:






Психология тамойиллари



мазмуни

1

Детерминизм

А

Психикани тўғри тушуниш ва уни онг орқали англаш фикрлаш ва фаолият.

2

Онг ва фаолият бирлиги

Б

Онг ва фаолият бир бутунликни ташкил қилмайди. Онг инсоннинг ички режасини тузиб беради.

3

Психика-онгни фаолиятда ривожланиши

C

Психика-ҳаёт шароити билан боғлиқликни англатиб ташқи шароитлар ўзгариши билан ўзгаради.

Жавоб:

1 - C

2- Б

3 - A





4 – топшириқ. Берилган технологиялар асосида тушунчаларни ёритинг.
Муаммо” органайзерини тўлдиринг


Фаннинг шаклланиш тарихига доир муаммоли масалаларни ечимини топишга ёрдам беради ва “Муаммо” усули орқали муаммо ҳал қилинади.




Муаммонинг тури

Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш йўллари ва сизнинг ҳаракатингиз

Умумий психология фанининг ривожланишида илмий мактабларнинг ўрни

XX asr boshlarida bixeviorizm, freydizm yo’nalishlari vujudga kelgan edi. Bixeviorizm yo’nalishi hayvonlarda o’tkazilgan kuzatishlar natijasiga asoslangan bo’lib, uning namoyondalari E.Torndayk va Dj.Uotsonlar hisoblanadi. "Bixeviorizm" ingliz tilida "xulq-atvor" degan ma'noni bildiradi. Bu oqim psixika va ongni inkor qilib, xulq bilan tashqi muhit o’rtasidagi munosabatlarni, qonuniyatlarni tekshirishni taklif qiladi. Ularning fikricha, psixologiyaning vazifasi stimulga (qo’zg’atuvchi), ya'ni sezgi a'zolariga ta'sir qilayotgan qo’zg’atuvchiga o’q otish, unga qanday javob reaksiyasi bo’lishini, yoki bunday reaksiyani qanday stimul tug’dirishini oldindan aytib bera olishdan iborat. Bixevioristlarning formulasi "S -> R" dir. Freydizm yo’nalishiga venalik psixiatr Z.Freyd asos solgan. Uning fikricha, odam mohiyatiga ko’ra hayvonga o’xshaydi. Odamning xulq-atvori va xarakatlari ikkita tamoyilga: rohatlanish va reallik tamoyiliga bo’ysundirilgan bo’ladi. Bu oqim ham insonning ongiga ishonmaydi Z. Freyd o’zining psixologik nazariyasini odam haqidagi, jamiyat va madaniyat haqidagi umumiy ta'limotga aylantirib, qarb mamlakatlarida katta e'tibor qozondi.

1923-yilda psixologlarning birinchi yig’ilishida K.N.Kornilov psixologiyani qayta qurish vazifasini ilgari surdi. Psixologiya fanini rivojlantirishda judayam katta rol o’ynagan psixologlar quyidagilar: B.Ananev, P.P.Blonskiy, S.L.Rubinshteyn, LS.Vigotskiy, R.S.Nemov va boshqalar, shuningdek keyinchalik o’zbekistonda ham yirik olimlar yetishib chiqdi. Ular jumlasiga M.G.Davletshin, E.G’.G’oziev, M.Voqidov, V.A.Tokareva. R.Z.Gaynutdinov, V.M.Karimova, G’.B.Shoumarov, R.I.Sunnatova, Z.T.Nishonova va boshqalarni kiritish mumkin. Yuqorida nomlari tilga olingan olimlar o’zlarining g’oyalari va milliy mafkuralar bilan yoshlarda tafakkur sifatlaridan "mustaqillik", "tanqidiylik" kabilarni shakllantirishga e'tibor bermoqdalar.



Psixologiya fanining rivojlanishi qator bosqichlarni o’z ichiga qamrab olib, bu davrlarda samarali tadqiqot ishlari olib borilgan. Aynan tadqiqot ishlarini samarali bo’lishi uchun fan doirasida tamoyillarni ishlab chiqish uchun zarurat sezila boshladi. Bu boradagi ishlar Amerika va boshqa chet el psixologiyasi yo’nalishlari namoyondalari tomonidan ilgari surildi. Hozirgi mustaqillik sharoitida psixologiyaga bo’lgan talab-ehtiyoj juda kuchayib ketdi. Yoshlar ma'naviyatini boyitish uchun ularning dunyoqarashi, tafakkuri, irodasi, umuman olganda ongini o’stirish zarur. Buning uchun eksperimental ishlarni kuchaytirishi, ta'lim jarayonini yangi texnologiyalar asosida qayta qurishi lozim. hozirda Respublikamiz universitetlarining psixologiya bo’limlari, kafedra, laboratoriyalari ilmiy fikrlar markaziga aylantirildi.

Mazkur muassasalarda psixologik tadqiqotlar o’tkazilib, psixik jarayonlar, holatlar, shaxsning individual xususiyatlari, hissiy-irodaviy sohasiga doir nazariy va amaliy bilimlar ho’lga kiritildi. Ayniqsa, fan sohasida tadqiqotlar shu darajada ko’paydiki, ular ma'lum qonun qoidaga tayanishi








ФСМУ технологияси


Савол

Психика ва нерв тизими ўртасидаги алоқадорлик қайси психик жараёнларда акс этади?

Ф-фикрингизни баён этинг

P.K.Anoxin teskari afferentatsiya deb atagan. Afferentasiya (lotincha afforens keltiruvchi degan ma'noni anglatadi) tashqi qo’zg’atuvchilardan hamda ichki organlardan axborotni qabul qiluvchi hissiy a'zolardan markaziy nerv sistemasiga kelib tushuvchi nerv impulslarining doimiy oqimini bildiradi. To’g’ri aloqa axborotlarning tashqaridan kirib borishini anglatib kelsa, teskari afferentasiya uning aks holatini namoyon qiladi. Sa'i - harakatlarning hammasi ham organlarning faoliyatini tushuntirish uchun xizmat qiladi va nazorat (boshqaruv) jarayoni qanday kechishini tahlil etish imkoniyatiga ega.

С-Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг

Qiziqishni psixologik mohiyatining to’rtinchi ko’rinishiuni oliy nerv faoliyati xususiyatlari va temperament tiplari bilan birga mujassamlashgan holda namoyon bo’lishidir. qiziqishning nerv-fiziologik mexanizmlari to’g’risida mulohaza yuritilganda, dastavval rus olimi I.P.Pavlovning oliy nerv faoliyati haqidagi ta'limotini ta'kidlab o’tish joiz, uning "bu nima?" refleksi, ya'ni orientirovka (mo’ljal olish) refleksi qiziqishning moddiy negizini tushuntirishda muhim ahamiyat kasb etadi.


М-кўрсатилган сабабингизни исботловчи далил келтиринг

N.A.Bernshteyn, B.M.Teplov, V.S.Merlin, V.D.Nebilisin va boshqalar insondagi qiziqishning nerv - fiziologik mexanizmlarini bosh miya katta yarim sharlari po’stloqida orientirovka refleksi negizida murakkab muvaqqat boqlanishlarning vujudga kelishidir, degan tarzda talqin qildilar. Qiziqishning moddiy asoslari o’zaro induksiya qonuni, po’stlog’dagi optimal qo’zg’alish o’choqi va dinamik stereotiplar (I.P. Pavlov), dominanta (A.A. Uxtomskiy), orientir murakkab psixofiziologik hodisa ekani (E.N. Sokolov) va boshqalar bo’lib hisoblanadi.

У- фикрингизни умумлаштиринг

L.S.Vigotskiyning mulohazasiga ko’ra, insonning psixik funksiyalarini yuksak, madaniy hamda quyi, tabiiy turlarga ajratish mumkin. Chunki ularning negizida ta'lim bilan insonning oliy nerv faoliyatida birinchi va ikkinchi signallar tizimi o’zaro ta'sirining ifodalanishi yotadi.




Савол

Ўнг ва чап ярим шарларнинг асосий функциялари қайси психик жараёнларда намоён бўлади?

Ф-фикрингизни баён этинг

Diqqatning nerv-fiziologik asosida orientirovka yoki tekshirish deb ataladigan maxsus refleks yotadi. Bunday refleksni akademik I.P.Pavlov maxsus ibora bilan "bu nima gap refleksi" deb ham ataydi. Ana shu refleks odatda organizmga to’satdan birorta yangi narsaning ta'siri yoki haddan tashqari kuchli ta'sirot orqali hosil bo’ladi. Orientirovka yoki tekshirish refleksi diqqatning fiziologik asosi hisoblanadi, chunki bu refleks bosh miya yarim sharlarining po’stida kuchli qo’zg’alish jarayonidan iborat bo’ladi. Boshqacha qilib aytganda har bir daqiqada organizmga turli narsalarning ta'siridan hosil bo’lgan qo’zg’alishlarga nisbatan orientirovka yoki tekshirish refleksi ayni chog’da nisbatan kuchli (ya'ni optimal) qo’zg’alish manbaini yuzaga keltiradi.

С-Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг

Bosh miya yarim sharlarining po’stida paydo bo’ladigan kuchli qo’zg’alish manbai nisbatan uzoqroq saqlanib turadigan mustahkam qo’zg’alish bo’ladi. Ana shu nuqtai- nazardan akademik I.P.Pavlov "diqqatning fiziologik asosini bosh miya po’sti qismidagi optimal qo’zg’alish manbai tashkil qiladi", deb ta'kidlagan. Buni biz akademik I.P.Pavlovning quyidagi so’zlaridan ochiq oydin ko’rishimiz mumkin.

М-кўрсатилган сабабингизни исботловчи далил келтиринг

"Miya yarim sharlarining optimal qo’zg’alishga ega bo’lgan qismida -deydi I.P.Pavlov, - yangi shartli reflekslar yengillik bilan hosil bo’ladi va differensirovkalar muvaffaqiyatli ravishda paydo bo’ladi. Shunday qilib, optimal qo’zg’alishga ega bo’lgan joy ayni chog’da bosh miya yarim sharlarining ijodga layoqatli qismi desa bo’ladi. Miya yarim sharlarining sust qo’zg’algan boshqa qismlari bunday xususiyatga qobil emas. Ularning ayni chog’da funksiyasi juda nari borganda tegishli qo’zg’ovchilar asosida ilgaridan hosil qilingan reflekslarni qayta tiklashdan iboratdir".

У- фикрингизни умумлаштиринг

I.P.Pavlov, uning ichidagi miya ko’rinadigan bo’lsa, agar miya yarim sharlarida optimal kuchli qo’zg’alish uchun eng yaxshi sharoit tug’ilgan nuqtasi miltillab ko’rinadigan bo’lsa, yangi sog’lom bir narsani o’ylab turgan odamning miyasiga qaraganimizda uni miyasini katta yarim sharlarida juda halati jimjimador shakli, surati va hajmi har damda bir o’zgarib, turlanib, jimir-jimir qilib turgan yoruq narsani u yoqdan bu yoqqa yugurib qimirlab turganini va miya yarim sharining bu yorug’ narsa atrofidagi boshqa yerlarni bir muncha xira tortib turganini ko’rardik".


Тушунчалар таҳлили ” органайзерини тўлдиринг



Тушунчалар

Мазмуни

Онг

Ong-psixikaning eng yuksak darajasi bo’lib u faqat insongagina xosdir. Ong ijtimoiy tarixiy sharoitda odam mehnat faoliyatining tarkib topishida til yordamida boshqa kishilar bilan doimiy munosabatda bo’lish natijasidir. Bu ma'noda ong mutafakkirlar ta'kidlab o’tganlaridek, ijtimoiy mahsulotdir.

Онг-англаш

Ong- bu anglash demakdir. Inson ongi tevarak atrofdagi tashqi olamga doir bilimlar yig’indisidan iboratdir. Anglash tashqi olamdagi narsalarni tushunish bo’lib, uning tarkibiga muhim bilish jarayonlari kiradi.


Онг-мақсад кўзлаш

Ongning uchinchi xossasiga asosan ong yordami bilan odamning maqsadni ko’zlash faoliyati ta'minlanadi. Faoliyat maqsadlarini yaratish ongning vazifasiga kiradi. Bunday faoliyat motivlari yuzaga keladi va chamalab ko’riladi, irodaviy qarorlar qabul qilinadi, harakatlarni bajarish yo’llari hisobga olinadi.


Онг-ўзини ўзи англаш

Ongning ikkinchi xossasiga binoan, ongda ob'ekt bilan sub'ekt o’rtasidagi aniq farq o’z ifodasini topadi, ya'ni odam "men" degan tushunchani "men emas" tushunchasidan farqini ajratadi. Odam o’zini bilish qobiliyatiga ega bo’lgan, ya'ni psixik faoliyatda o’z-o’zini tekshira oladigan yagona mavjudotdir.




Тушунчалар

Мазмуни

Онг-инсоннинг

ijtimoiy tarixiy sharoitda odam mehnat faoliyatining tarkib topishida til yordamida boshqa kishilar bilan doimiy munosabatda bo’lish natijasidir. Bu ma'noda ong mutafakkirlar ta'kidlab o’tganlaridek, ijtimoiy mahsulotdir.

Психика

psixika eng yuqori darajada tashkil topgan materiya ya'ni - miyaning xususiyatidi.

Онгсизлик

bu shunday psixik jarayonlar va hodisalar yig’indisiki, unda inson o’z xatti-harakatlariga javob bermaydi, anglamaydi. Bunga tush ko’rish, ba'zi patologik hodisalar, alaxlash, gallyusinasiya kabilar kiradi.

Туш кўриш

Tush ko’rish - uxlab yotgan odam bosh miya yarim sharlari qobiqidagi ba'zi nerv markazlari faoliyati natijasida uyqu vaqtida hosil bo’ladigan ma'lum darajadagi aniq obrazlar

Муаммо” органайзерини тўлдиринг





Муаммонинг тури

Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш йўллари ва сизнинг ҳаракатингиз

Фаолиятнинг интероризацияси ва экстериоризацияси инсоннинг барча фаолиятлари билан боғлиқми?

Tashqi real ishdan ichki ideal ishga mana shunday o’tish jarayonini interorizatsiya deb yuritiladi (ichki ishga aylanadi). Inson psixikasi interiorizasiyasi tufayli ayni chog’da ko’z o’ngida yo’q bo’lgan narsalarning obrazlari bilan ishlay bilish qobiliyatiga ega. Interiorizasiya muammosi rus olimlari L.S.Vigotskiy, A.N.Leontev, P.Ya.Galperin va ularning shogirdlari tomonidan turli jabhalarda tadqiq qilingan. Interiorizasiya orqali inson psixikasi muayyan vaqt oralig’ida uning idrok maydonida yo’q narsalarning timsoli (obrazi) dan foydalanish qurbiga ega bo’ladi. Shu narsa ma'lumki bunday o’zgarishlarning muhim quroli bo’lib, so’z o’zgarishi vositasi sifatida nutqiy faoliyat xizmat qiladi. Shuning uchun so’zlarni to’g’ri ishlatishga odatlanish favqulodda buyumlarning muhim xususiyatlari haqida axborotdan foydalanishning usullarini o’zlashtirish demakdir. Inson aqliy taraqqiyotida interiorizasiyaning ahamiyati kattadir.

Ma'lumki, odamning ichki dunyosi paydo bo’lgandan so’ng har bir narsani, har bir harakatni oldindan ichida o’ylab so’ngra amalga oshiradi. Oldin ichida o’ylab, so’ngra bevosita tashqi munosabatga o’tishi faoliyatning eksteriorizasiyasi deb yuritiladi.

Shuning uchun shaxs faoliyatining jismoniy (tashqi) va psixik (ichki) tuzilmalari bir-biri bilan uyg’unlashganligi ko’zga tashlanadi. Inson faoliyatining tashqi jabhasi uning atrof-muhitga ta'sir ko’rsatishga mo’ljallangan sa'i - harakatlar ichki psixik jihatiga bog’liq bo’lib, ularni motivlashtiradi, bilishga undaydi va boshqaradi.





5 – топшириқ: Тўғри таъкидни белгиланг.




Таъкидлар



Таъкидлар

1.

Диққат психологик хусусият бўлиб, унинг таркибига сенсор, ақлий, ҳаракатлантирувчи шакллар киради.

16.

Иxтиёрий диққaт кишидaн ирoдaвий зўр бeриш вa мaxсус қуввaтни тaлaб этaди.

2.

Иxтиёрийдaн сўнгги диққaт турини машҳур рус физиологи И.П.Павлов ишлаб чиққан.

17.

Тaктил сeзгилaр мexaник қўзғaтувчининг тeри юзaсигa таъсири oстидa ҳoсил бўлaди.

3.

Aгaр киши бaрчa сeзги аъзoлaридaн мaҳрум бўлсa, у ўзининг aтрoфидa нимaлaр сoдир бўлaётгaнлигини билишдaн мaҳрум бўлaди.

18.

Рeцeптoрлaри мушaклaрдa вa пaйлaрдa ўрнaшгaн интрорецептив сeзгилaр.


4.

Адаптациянинг ёрқин нaмунaсини Литвaлик рaссoм М.К.Чурлёниснинг ижoдидa, унинг рaнглaр симфoниясидa кўриш мумкин.


19.

И.М.Сeчeнoв таъкидлaгaнидeк, идрoкнинг яxлитлиги вa структурaлилиги aнaлизaтoрлaрнинг рeфлeктoр фaoлиятининг нaтижaсидир.


5.

Ўқувчининг дaрс пaйтидa мaтнни идрoк қилиши кўриш, эшитиш идрoклaрини ўз ичигa oлaди.


20.

Кишининг бир фaoлиятдaн иккинчи фaoлиятгa ўтишини диққатнинг кўчувчaнлик хусусияти таъминлaйди.

6.

Апперцепция – бу теварак-атрофни идрок қилганда объект ва фонни ажратиб олиш, ҳамда шахснинг сезги жараёнида содир бўлувчи хусусият.

21.

Қишлoқ aёли урчуқ йигириб ўтириб, тeлeвизoр кўриши, суҳбaтлaшиши – диққатнинг тақсимланишига мисол бўлиши мумкин.


7.

Образли хотира–тасаввурлар, табиат ва ҳаёт манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, хидлар, таъмлар билан боғлиқ хотирадир.

22.

Деразадаги қировни идрок қилиб, тропик ўрмон ёки гулларга ўхшатиш, кесиб олинган дарахт тўнкасини идрок қилиб бирор ёввойи ҳайвонга ўхшатиш – хотира тасаввурига хос жараён.

8.

Эйдетик деб аталган («эйдос»-юнонча сўз бўлиб, образ деган маънони англатади) хотира турига эга одамлар ҳам учраб туради. Уларда кўрган предметлар, шароитлар бутунлигича, худди расмга тушириб олгандек бутун, барча тафсилотлари билан эслаб қолинади.

23.

Арифметик амални бажараётганда биз оралиқ натижаларни «ёдимизда» сақлаб турамиз. Ишлатилган, ишланган материалар эса эсдан чиқариб юборилаверади. Иш тугатилгач, кўпинча барча информациялар эсдан чиқариб юборилади. Бу қисқа муддатли хотира турига мисол бўлиши мумкин.

9.

Фазонинг идрoк қилиниши вoқeлик ҳoдисaлaрининг oбъeктив рaвишдa дaвoмийлигини, тeзлиги вa изчиллигини aкс эттириш дeмaкдир.

24.

П.П.Лазерев (1878-1942) кузатувчанликнинг илмий билимдаги аҳамиятига юксак баҳо берган.

10.

Идрoк нaрсaлaрни умумaн, унинг ҳaммa хусусиятлaри билaн биргaликдa aкс эттирaди.

25.

Контрастлик ассоциациясида объектларнинг бир-бирига ўхшашлиги намоён бўлади.

11.

Қабул қилинаётган предмет ва ҳодисаларни тасаввурлар сифатида қабул қилиш – эсга қайта туширишдир.

26.

Наслдан-наслга ўтувчи хотира – генетик хотирадир.

12.

Хотира асосида фикрлар, сўзлар, тушунчалар ётади – механик хотира

27.

Ҳаракат билан боғлиқ жараён – образли хотира.

13.

Эсда сақлаш хотира жараёни бўлиб, унда онг ҳаракати юзага келади.

28.

«Ўткир дид», «aнтиқa рaнг”, «ширин тoвуш» вa шу кaбилaрни ишлaтиш мумкинлиги сенсибилизацияга хос сифатлар.

14.

Aнaлизaтoрлaрнинг ўзaрo мунoсaбaти вa мaшқ қилиш нaтижaсидa сeзувчaнликнинг oртиши синестезия дeб aтaлaди.

29.

Aнaлизaтoр сeзувчaнлигининг бoшқa сeзги аъзoлaрининг қўзғaлиши таъсири oстидa ўзгaриши сeзгилaрнинг ўзaрo мунoсaбaти дeйилaди.

15.

Кўриш орқали материални тез эслаб қолиш – хотиранинг кўриш турида намоён бўлади.

30.

Ассоциатив назариянинг асосий тушунчаси ассоциация тушунчасидир.




  1. топшириқ: Амалий машқлар, топшириқлар бажариш:




        1. Жадвални тўлдиринг(тўғри кетма-кетликда)



Фаолият таркиби

Фаолият турлари

1

Malaka deb mashq qilish jarayonida ish harakatlar bajarilishining avtomatlashgan usullariga aytiladi. Malaka ish unumdorligining ortishiga, vaqtni tejashga, aqliy faoliyatni bir muncha muhimroq narsalarga safarbar qilishga imkon beradi. Malaka quyidagicha hosil qilinadi:

a) mehnat harakatlari, ularni egallab olishning zarur ekanligi va ahamiyatini anglash;

b) harakat namunasini esda olib qolish;

v) malaka namunalarini ko’p marta bajarish, mashq qilish;

g) izchillik bilan olib boriladigan mashq natijasida harakatlar tezlashadi, xatolar kamayadi;

d) malaka harakatlarni avtomatlashtirish bilan shakllanadi. Ayrim ortiqcha harakat elementlari tushib qoladi.


O’yin. Bola bir yoshga to’lgandan boshlaboq unda faoliyatning sodda shakllarini egallash uchun shart-sharoitlar yuzaga kela boshlaydi. Bunday shart-sharoitlardan birinchisi o’yindir. O’yin faoliyatini hayvon bolalarida ham uchratish mumkin. Hayvonlarning yosh bolalarida kuzatiladigan o’yin faoliyatiga har xil narsalar bilan shug’ullanish, yolg’ondakam urishishlar, yugurishni va shu kabilarni kiritish mumkin. Bolalarda ham o’yin ularning faoliyatlarini, faolliklarini amalga oshirish shaklidir. Sof holdagi o’yin faoliyatini yuzaga keltiradigan sabab ehtiyoj bo’lsa, uning manbai tahlid va tajribadir. Bolalar narsalar bilan rolli qoidali, harakatli, didaktik mazmunli o’yinlarni o’ynaydilar

2

Biror faoliyatni amalga oshirish uchun mavjud bilimlardan va malakalardan foydalana olish ko’nikma deyiladi.

Malaka turli yo’llar bilan ko’rsatish, tushuntirish, ko’rsatish va tushuntirishni qo’shib olib borish orqali hosil qilinishi mumkin.

Har bir ko’nikma va malaka odamning o’z tajribasida avval egallab olgan malakalari asosida yuzaga keladi va amal qiladi. Malaka, ko’nikmalarning ayrimlari kishining ko’nikma hosil qilishiga va malakali ishlashiga yordam beradi, boshqa birlari halaqit beradi, uchinchilari, yangi ko’nikmalarni o’zgartirib boradi. Bu hodisa psixologiyada malakalarning o’zaro ta'siri deyiladi.


Ta'lim faoliyati ma'lum ravishda tashkil etilgan sharoitda amalga oshiriladi. Katta yoshli kishilar bolalarning taraqqiyotiga faol ta'sir etib, ularning ta'lim faoliyatlarini hamda bu faoliyat bilan bog’liq bo’lgan xatti-harakatlarni tashkil qiladilar. Bu faoliyat va harakatlarni insoniyat ijtimoiy tajribasini o’rganish tomon yo’naltirishdir. Shunday qilib, ta'lim faoliyati katta kishilar tomonidan tashkil qilinib, boshqariladi va tizimli ravishda nazorat qilib boriladi. Ma'lumki, ta'lim faoliyati bilan tarbiya ishlari uzviy bog’liqdir. Bizning maktablarimizda har ?anday ta'lim jarayoni hamma vaqt tarbiyaviy xarakterga ega, bolalarga u yoki bu fan bo’yicha ta'lim berar ekanmiz, shuning bilan birga ularni biz tarbiyalashimiz kerak. Maktabdagi tarbiyaviy ishlarni asosan tushuntirish, ishontirish, ko’rsatish, rag’batlantirish, talab qilish, vazifa berish va jazolash kabi vositalar yordamida amalga oshiriladi. Maktabdagi barcha tarbiyaviy ishlarni asosiy maqsadi o’quvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashdan iboratdir.


3

Avval hosil qilingan malakalarning yangi malakalarga ijobiy ta'siri malakalarning ko’chishi yoki malakalar induksiyasi deb ataladi. Masalan, matematika darsida hosil bo’lgan ko’nikmani, fizikada qo’llash mumkin.

Faoliyatning yana bir qismi odat bo’lib, ko’nikma malakalardan hech qanday samara yoki natijaga ega emasligi bilan ajralib turadi. Odatda odam tomonidan beixtiyor, ongsiz tarzda muayyan maqsadga yo’naltirilmagan holda amalga oshiriladi. Ba'zi hollarda odatlar shaxs tomonidan nazorat qilinishi mumkin, lekin har doim ham aqlli va kerakli harakatlar bo’lmasligi mumkin.




Mehnat faoliyati - ma'lum ijtimoiy foydali, moddiy yoki madaniy, ma'naviy mahsulot ishlab chiqarishga qaratilgan faoliyatdan iborat. Kishilarning mehnati ma'lum maqsadga qaratilgan har doim ijtimoiy tabiatga ega bo’ladi. Mehnat faoliyatining maqsadi kishilarning iste'mol qilinadigan narsalarni, ya'ni non, mashinalar, turli ishlab chiqarish mahsulotlarini tayyorlash, ya'ni kiyim-kechak oziq-ovqat va boshqa shu kabi narsalarni ishlab chiqarishga qaratilgan bo’lishi mumkin.

Mehnat faoliyati o’z mohiyati jihatdan ham ijtimoiydir. Mehnat taqsimoti ham ijtimoiydir. Mehnat taqsimoti tufayli birorta kishi ham o’ziga kerak bo’ladigan narsalarni faqat ishlab chiqarishga qatnashmay, balki deyarli hech qachon hatto birgina narsani boshdan oxirigacha ishlab chiqarishda ham qatnashmaydi. Shuning uchun odam hayoti uchun zarur bo’lgan hamma narsalarni jamiyatdan oladi, o’z ehtiyojlarini qondiradi






  1. Download 385.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling