Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби I. Умумий қоидалар


 Умумий ўрта таълим мактабида фан методбирлашмалари раҳбарлари


Download 81 Kb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1623289
1   2   3   4   5
Bog'liq
Укитувчига методик хизмат курсатиш

6Умумий ўрта таълим мактабида фан методбирлашмалари раҳбарлари ўқитувчиларга ўқув йили давомида қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
фан бўйича тақвимий-мавзу режаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади;
ўқитувчиларни фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан таништириб боради;
фанни ўқитишга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб беради;
ўқитувчининг дарсини таҳлил қилади ва унга замонавий дарс ўтиш усулларини тавсия этади;
дарс жараёнида кўргазмали воситалар ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар беради.
7. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш мақсадида ҳар чоракда камида бир марта фан методбирлашмалари йиғилиши ўтказилади.
Фан методбирлашма йиғилишида ўқитувчиларга фан методбирлашма раҳбарлари томонидан кўрсатилган методик хизматлар натижасида ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги (таълим) сифати, ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини мактаб миқёсида оммалаштириш, уларни моддий-маънавий рағбатлантириш, навбатдан ташқари малака ошириш курсларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинади ва тегишли тавсиялар берилади.
Умумий ўрта таълим мактабида фан методбирлашмалари раҳбарлари томонидан ўқитувчиларга кўрсатилган методик хизмат сифати, унинг натижаси ва мактабнинг методика кенгашида муҳокама қилинади ҳамда тегишли тавсиялар берилади.
8. Умумий ўрта таълим мактабида методика кенгаши аъзолари ўқитувчиларга ўқув йили давомида қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
ўқитувчиларга замонавий педагогик технологияларни, таълим методлари, шакли ва воситаларини излаб топишга кўмаклашади ва дарс жараёнида қўллашга шароит яратади;
педагог ходимнинг инновацион фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ижодий изланишлари учун семинарлар, тренинг машғулотлари, педагогик технологиялар бўйича тақдимотлар ҳамда очиқ дарслар ташкил этади;
ўқитувчиларни илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари билан таъминлайди;
ўқувчиларда аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича ўқитувчиларга тавсиялар беради.
9. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ошириш, уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, касбий маҳоратини ўстириш ҳамда методик ишларга тез мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида ҳар чоракда камида икки марта методик кенгаши йиғилиши ташкил этилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида методика кенгаши йиғилишида услубий бирлашмалар раҳбарлари ва методика кенгаши фаолияти самарадорлиги, мактабдаги таълим сифатини ошириш ва ривожлантириш, педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материаллар, илғор иш тажрибаларни оммалаштиришга оид масалалар муҳокама қилинади.

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling