Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби I. Умумий қоидалар


Download 81 Kb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1623289
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Укитувчига методик хизмат курсатиш


Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирининг
2020 йил ____ февралдаги
_____-сонли буйруғига
1-илова


Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби


I. Умумий қоидалар


1. Мазкур Тартиб умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига таълим сифатини оширишга қаратилган методик хизмат кўрсатиш тизимини белгилайди.
2. Ушбу тартиб халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Республика таълим маркази учун татбиқ этилади.


II. Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби


3. Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизими қуйидагилардан иборат:
а) Умумий ўрта таълим мактабларининг фан методбирлашмалари;
б) Умумий ўрта таълим муассасасининг методик кенгаши;
в) Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги методика кенгаши;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ўқув-методика кенгаши;
д) Республика таълим маркази ҳузуридаги Илмий-методик кенгашлар.
4. Ушбу узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимида ҳар бир бирлашма ва кенгашларнинг фаолияти тегишли Низом асосида ташкил этилади.
5. Қуйидагилар умумий ўрта таълим мактабларининг фан ўқитувчиларига методик хизмат кўрсатади:
умумий ўрта таълим мактабларида фан методбирлашмалари раҳбарлари;
умумий ўрта таълим мактабларида методика кенгаши аъзолари;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тегишли фан методистлари;
туман (шаҳар) таянч мактабларидаги тегишли фан бўйича тренер-ўқитувчилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг Методик хизмат бўлимлари фан методистлари;
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқитувчилари;
Республика таълим маркази методистлари;
ижтимоий тармоқ манбалари (“Khan Academy O‘zbek – Onlayn ta’lim platformasi”, online-maktab.uz, rtmuz.uz ва бошқалар).

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling