Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби I. Умумий қоидалар


 Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқитувчилари


Download 81 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1623289
1   2   3   4   5
Bog'liq
Укитувчига методик хизмат курсатиш

15. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқитувчилари мактаб ўқитувчиларига малака ошириш даврида қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
ўқитувчиларни таълим тизимидаги янгиликлар, фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан таништириб боради;
янги педагогик технологиялар ва ахборот коммуникация технологияларини ўқув жараёнида самарали фойдаланиш усулларини ўргатади;
ўқувчилар билан ишлаш психологиясини ўргатади;
ўқувчиларнинг билимини баҳолашда халқаро баҳолаш дастурларини амалиётда қўллашни ўргатади;
фанларни интеграция қилган ҳолда ўқитиш усулларини ўргатади.
16. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари услубий кенгаши йиғилиши ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
Кенгашда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқитувчиларининг фаолияти самарадорлиги муҳокама қилиб борилади.
Шунингдек, мактабнинг фан ўқитувчилари малака ошириш курсида ўрганган янгиликларини ўқув жараёнига қўллаши ва натижада ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигининг ўсганлиги, таълим сифатининг ошишига эришганликлари методбирлашма йиғилишларида муҳокама қилиниб борилади.
17. Республика таълим марказининг методистлари йил давомида ўқитувчиларга қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
фан ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва улардаги янги мавзуларни ўқитиш усуллари юзасидан тавсия беради;
фан йўналиши бўйича намунавий тақвим-мавзу режа ишлаб чиқади;
фан йўналиши бўйича таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этади;
ўқувчиларнинг тегишли фан бўйича билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан тавсия ишлаб чиқади.
Республика таълим маркази методистларининг иш фаолияти самарадорлиги марказ директори ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама қилинади.
18. Фан ўқитувчиси мустақил равишда ижтимоий тармоқ манбалари (“Khan Academy O‘zbek – Onlayn ta’lim platformasi”, online-maktab.uz, rtmuz.uz ва бошқалар)дан фойдаланади.
Фан ўқитувчилари томонидан мустақил равишда ижтимоий тармоқ манбаларидан фойдаланиш даражаси ва унинг самарадорлиги ҳар чоракда бир марта методбирлашма йиғилишларида муҳокама қилиниб борилади.



Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling