Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби I. Умумий қоидалар


 Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фан методистлари


Download 81 Kb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1623289
1   2   3   4   5
Bog'liq
Укитувчига методик хизмат курсатиш

10Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фан методистлари ўқитувчиларга қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
ўқитувчилар учун тегишли фандан ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади ва ўқув-семинарлар ташкил этади;
ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминлайди;
ўқитувчилар дарсларини таҳлил қилади ва уларга дарсга тайёргарлик кўриш, самарали дарс ўтиш усуллари ҳақида тегишли тавсиялар беради;
ўқитувчиларга ўқувчилар билан ишлаш (иқтидорли ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан ишлаш) усулларини ўргатади;
ўқитувчиларга иш ҳужжатларини юритиш (синф журналини юритиш, тақвим-мавзу режа тузиш, дарс ишланмасини ёзиш усуллари)ни ўргатади;
ўқитувчиларга фан йўналиши бўйича ўқув режалар, дастурлар, дарсликлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлардаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар беради;
ўқитувчиларга ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш усулларини ўргатади.
11. Халқ таълими муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида ҳар чоракда бир марта туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методика кенгаши йиғилиши ташкил этилади.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Методика кенгашида фан методистлари томонидан ўқитувчиларга кўрсатилган методик хизмат сифати, унинг натижасида эришилган ютуқлар ва кузатилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинади ҳамда тегишли тавсиялар берилади.
12. Туман (шаҳар) таянч мактабларидаги тегишли фан бўйича тренер-ўқитувчилар фан методистлари билан биргаликда ўқув йили давомида тегишли фан ўқитувчилари учун фан ютуқларини тезкорлик билан ўзлаштириб олиш, таълимдаги янгиликлар ва ўқитиш методларини амалиётга жорий этишга оид ўқувлар ташкил қилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг Методик хизмат бўлимининг фан методистлари ўқитувчиларга қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
янги методик адабиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш чорасини кўради;
ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминлайди;
ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганади ва уларни оммалаштириш чорасини кўради.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ўқув-методика кенгаши ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
Мазкур ўқув-методика кенгашида Методик хизмат бўлимининг фан методистлари томонидан ташкил этилган методик хизмат сифати, унинг натижасида эришилган ютуқлар ва кузатилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинади ҳамда тегишли тавсиялар берилади.

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling