Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун ЎҚув режаси


Download 119.52 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi119.52 Kb.
#1539184
Bog'liq
Укув режа 10-11 синф


Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун
ЎҚУВ РЕЖАСИ






Фан номи

10-синф

11-синф

10-11 синфлар (йиллик соат ҳажми)

Ҳафталик соат ҳажми

Йиллик соат ҳажми

Ҳафталик соат

Йиллик соат ҳажми

1

Она тили ва адабиёт:

2,5

85

2,5

85

170

Она тили

1

34

1

34

68

Адабиёт

1,5

51

1,5

51

102

2

Ўзбек тили/рус тили

2

68

2

68

136

3

Чет тили

3

102

3

102

204

4

Тарих:

3

102

3

102

204

Ўзбекистон тарихи

1

34

1

34

68

Жаҳон тарихи

1

34

1

34

68

Дунё динлари тарихи

1

34

1

34

68

5

Математика:

4

136

4

136

272

Алгебра

3

102

3

102

204

Геометрия

1

34

1

34

34

6

Информатика ва ахборот технологиялари

2

68

2

68

136

7

Физика, Астрономия:

2

68

3

102

170

Физика

2

68

2

68

136

Астрономия

0

0

1

34

34

8

Кимё

2

68

1,5

51

119

9

Биология

2

68

1,5

51

119

10

География ва иқтисод:

1

34

1

34

68

География

1

34

0

0

34

Тадбиркорлик асослари

0

0

1

34

34

11

Маънавият ва ҳуқуқ асослари:

1,5

51

1,5

51

102

Маънавият асослари

0,5

17

0,5

17

34

Давлат ва ҳуқуқ асослари

1

34

1

34

68

12

Жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик:

4

136

4

136

272

Жисмоний тарбия

2

68

2

68

136

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

2

68

2

68

136


Касбий таълим

6

204

6

204

408


Давлат ихтиёридаги соатлар

35

1190

35

1190

2380


Муассаса ихтиёридаги соатлар

1

34

1

34

68


Жами

36

1224

36

1224

2448


Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари учун
2017-2018 ўқув йили ўқув режасига
ТУШУНТИРИШ ХАТИ


Мазкур умумий ўрта таълим мактабларининг 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа ва унга тушунтириш хати Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-ПҚ-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли, 2017 йил 15 мартдаги“Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ №0102-00) асосида тузилган.
Шунинингдек, мазкур ўқув режада ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таянч ўқув режасидаги умумтаълим фанлар номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг курслар бўйича тақсимоти эътиборга олинди.
Ўқув режани ишлаб чиқиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилди:
Жумладан,

  1. 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган ўқув режада 10- 11 синфда бир хафтада умумтаълим фанлари 29 соат, касбий фанлар 6 соат ва мактаб компоненти ҳисобидан 1 соат хажмида жами 36 соат ўқитилиши белгилаб қўйилди.

  2. Касбий фанларни ўқитиш 6 соат (жумладан, назарий ва амалий) ҳажмда белгиланган касб- ҳунар таълими муассасаси негизида ҳамда моддий- техник базаси талабга жавоб берадиган умумтаълим мактабда ташкил этилиши мумкин.

  3. Ҳаёт хавфсизлиги асослари машғулотлари Жисмоний тарбия ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Физика, Кимё, Биология, География фанлари таркибида 10-11 синфларда 17 соатдан ўқитилади.

  4. Соғлом авлод асослари машғулотлари Биология, Жисмоний тарбия ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари таркибида 10-11 синфларда 17 соатдан ўқитилади.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган “Тежамкорлик сабоқлари” машғулотлари 10-11 синфларда 17 соатдан фанлар таркиби, тўгарак машғулотлари ва синфдан ташқари машғулотларда ўқилади.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорига мувофиқ педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15% гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

  7. Намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитиш бўйича муаллифлик ўқув дастурлари Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқилади, ўрнатилган тартибда тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади.

  8. Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасалари Чет тили фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, Информатика ва ахборот технологиялари, синфларда Жисмоний тарбия ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг синфларида Ўзбек тили фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг синфларида Рус тили фани бўйича.
Таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларда мактаб педагогик кенгашининг қарорига биноан айрим фанлар ва курслар ўзбек тили(давлат тили)да ўқитилиши мумкин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта;
ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун;
дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги – 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги – 15-30 дақиқа).
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.
Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
10. Мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаси 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа ва тушунтириш хатини ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
Download 119.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling