26. Ота-оналарга белгиланган талаблар: - 26. Ота-оналарга белгиланган талаблар:
- - таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;
- - ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;
- - фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;
- - фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;
- - фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;
- фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш; - - фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
- - синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;
- - фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;
- - таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.
3-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш - 3-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш
- 27. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш талаблари:
- а) таълим муассасаси биноси ва унинг ҳудудида:
- - таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, таълим муассасаси Уставида белгиланган ўқувчилар формасида келиш.
- Бунда, давлат умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб формаси 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич, 2025-йилдан бошлаб эса тўлиқ жорий этилишини инобатга олиш;
- - тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш; - ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш; - ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;
Do'stlaringiz bilan baham: |