20. Таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга тазъйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек, адолат тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўйилмайди. - 20. Таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга тазъйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек, адолат тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўйилмайди.
- 21. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тартибга солинади.
- Ўқитувчилар томонидан ташкил этиладиган ҳар бир дарс машғулотларини ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга оид ҳаётий мисоллар билан бойитишга эътибор қаратади.
- Ўқитувчилар метод кунлари мактабда ўз устида ишлаши, ўз фанига оид янгиликлар билан мунтазам танишиши ва дарс жараёнларига татбиқ этиши, мактаб жамоат ишларида фаол иштирок этишларини таъминлайди.
22. Таълим муассасасида дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши “Кириш” ва “Чиқиш” қўнғироқлари билан тартибга солинади. “Кириш” қўнғироғи дарс бошланганлигини билдиради, у чалиниши билан барча ўқувчилар дарс жадвалида белгиланган тегишли синф хоналарига фан ўқитувчиларидан олдин киришади. - 22. Таълим муассасасида дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши “Кириш” ва “Чиқиш” қўнғироқлари билан тартибга солинади. “Кириш” қўнғироғи дарс бошланганлигини билдиради, у чалиниши билан барча ўқувчилар дарс жадвалида белгиланган тегишли синф хоналарига фан ўқитувчиларидан олдин киришади.
- 23. Таълим муассасасида ўтказиладиган дарс машғулотлари бошланишида: ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан турган ҳолда кутиб олишлари, бир овоздан “Ассалому алайкум” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб салом беришлари; ўқитувчи “Ва алайкум ассалом” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб алик олишлари ва унинг рухсатидан сўнг ўқувчилар ўринларига ўтиришлари, бунда 1-4-синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, 5-11-синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |