Эстетика:
Эстетика фанини ўқитишнинг мақсади:
ўқувчиларда эстетик тафаккурнинг юзага келиши ва тараққиётини, санъатдаги, турмушдаги, саноатдаги, табиатдаги нафосатнинг, гўзалликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни тўғрисидаги тушунчаларни шакллантиришдан иборат.
Эстетика фанини ўқитишнинг вазифалари:
ўқувчиларда эстетик онг ва ижодий қобилиятнинг шаклланиши ҳамда ривожланишига кўмаклашиш;
миллий ва умумбашарий эстетик қадриятларнинг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;
ёш авлодда гўзалликка, улуғворликка нисбатан муҳаббат ҳиссини шакллантириш;
ўқувчиларга ҳақиқий санъат асарларининг миллат ва жамият ҳаётидаги улкан маънавий ҳодиса эканилигини уқтириш;
ўқувчиларда санъатни чуқур тушуниш малакасини ҳосил қилиш;
ўқувчиларга техника эстетикаси ва дизайннинг, табиат эстетикаси, турмуш эстетикаси ҳамда спорт эстетикасининг эркин, демократик жамият тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини англатиш;
фанни ўрганишда ижодийлик, илмийлик, тарихийлик, холислик тамойилларига амал қилиш ҳамда манбалар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш;
ўқувчиларнинг амалий машғулотларда эстетик воқелик ва эстетик объектлар билан бевосита муносабатда бўлишларига эришишдан иборат.
Диншунослик асослари:
Диншунослик асослари фанини ўқитишнинг мақсади: — ўқувчи ёшларга жамият ва инсон маънавий ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлган дин ва унинг таълимоти, тарихи тўғрисида илмий-назарий тушунчалар бериш, уларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш;
ёшларда дин ва унинг турли шакллари, йўналиши ва оқимлари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёқарашни шакллантириш.
Диншунослик асослари фанини ўқитишнинг вазифаси:
ўқувчилар онгига фуқароларнинг фаолияти виждон эркинлигига доир қонун талабларига мувофиқ эканлиги ҳамда эътиқоди соғлом шахс маънавиятида миллий ва диний қадриятлар уйғунлигининг ўзига хос жиҳатларини сингдириш;
дин, унинг моҳияти ва мазмуни, эзгулик ғоялари билан ўқувчиларни қуроллантириш;
диний қадриятларнинг умуминсоний ва миллий қадриятлар билан муштарак жиҳатларини таҳлил қилиш орқали диний эътиқод ва ҳис-туйғуларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, экстремистик ва террорчилик жиноятларини ниқоблашнинг реакцион моҳиятини фош этиш;
юртимизда виждон эркинлигининг кафолатланиши, маърифий исломнинг ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан ёшларни таништиришдан иборат.
Шахс ва жамият:
Do'stlaringiz bilan baham: |