Умумий ўрта таълимнинг назарий ва амалий муаммолари


-§. МЕТОДИКА ФАНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ


Download 441 Kb.
bet2/5
Sana07.05.2023
Hajmi441 Kb.
#1438186
1   2   3   4   5
Bog'liq
Янги 1-20 бет Китоб

3-§. МЕТОДИКА ФАНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ

Коммунистик тарбияга оид иш тажрибаларини ўрганмай ва умумлаштирмай, педагогик процессни чуқур тадқиқ қилмай туриб педагогика фанини ривожлантириб бўлмайди. Диалектик материализм педагогикани илмий билишнннг умумий методи билан қуроллантиради, аммо бошқа ҳар қандай фан каби педагогика фанининг ҳам хусусий специфик тадқиқот методлари мавжуд.


Илмий тадқиқот методлари - бу қонуний боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни ўрнатиш ва илмий назарияларни тузиш мақсадида илмий ннформацияларни олиш усулларидир.
Кузатиш, эксперимент, мактаб ҳужжатларини ўрганиш» ўқувчилар ишларини ўрганиш, суҳбат ва анкеталар ўтказиш илмий - педагогик тадқиқот методлари жумласига киради. Сўнгги вақтларда математик ва кибернетик методлардан, шунингдек, моделлаштириш методларидан фойдаланиш қайд қилинмоқда.
Бошланғич математика ўқитиш методикасида бутун педагогик тадқиқотларда қўлланиладиган методларнинг ўзидан фойдаланилади.
Кузатиш методи - одатдаги шароитда кузатиш натижаларини тегишлича қайд қилиш билан педагогик процессни бевосита мақсадга йўналтирилган ҳолда идрок қилишдан иборат. Кузатиш методидан ўқув - тарбия ишининг у ёки бу соҳасида ишнинг қандай бораётганини ўрганиш учун фойдаланилади, бу метод ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятлари ҳақида мажбур қилинмаган табиий шароитда фактик материал тўплаш имконини беради. Бу методнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, у педагогик ҳаётнинг, ҳақиқатнинг бевосита манзарасини тасаввур қилиш имконини беради.
Кузатиш жараёнида тадқиқотчи ўқув процессининг одатдаги боришига аралашмайди. Кузатиш аниқ мақсадни кўзланган план асосида узоқ ёки яқин вақт оралиғида давом этади. Кузатишнинг бориши, фактлар, содир бўлаётган воқеалар, жихозлар кузатиш кундалигига бадиққат қайд қилиб борилади.
Кузатиш туташ ёки танлама бўлиши мумкии. Туташ кузатишда кенгроқ олинган ҳодиса (масалан, математика дарсларида кичик ёшдаги ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари), танлама кузатишда кичик-кичик ҳажмдаги ҳодисалар (масалан, математика дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари) кузатилади.
Қарор ёзиш ёки кундалик юритиш кузатишларни қайд қилишнинг энг содда методидир. Аммо кузатишларни қайд қилишнинг энг ишончли методи техник воситалар - магнитофон, фото ва киносъёмкадан, телеэкрандан фойдаланишдир.
Фойдаланиладиган кузатиш методларидан бири илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва умумлаштиришдан иборат. Бу методдан муваффақиятли фойдаланишнннг мажбурий асосий шарти шундан иборатки, ўқитувчилар тажрибасининг тавсифи қўйилган тадқиқот вазифасига жавоб берадиган бўлиши, қуруқ, схематик бўлмаслиги, анализ ва таққослашларни ўз ичига олган, маълум хулосаларга олиб келадиган бўлиши керак (бизнинг мамлакатимизда илғор педагогик тажрибани ўрганишга доир катта иш олиб борилмоқда. Бу тажрибанинг умумлаштирилиши илмий-амалий конференцияларнннг ва педагогика ўқишларининг материаллари тўпламларида, монографияларда ва журнал мақолаларида ўз аксини топмоқда).

Download 441 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling