Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат
Download 1.04 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
- Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсад ва вазифалари Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсади
- Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг вазифалари
- Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
- 2. Аскарнинг жангда ҳаракатланиш ва жанговар қурол-аслаҳалардан фойдалана олиш компетенцияси А1
- 3. Жисмоний сифатларини намоён қила олиш компетенцияси А1
- 4. Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракатланиш компетенцияси А1
- 5. Ватанпарварлик ва бурчга содиқлик компитенцияси А1
- Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш компетенцияси А1
- Миллий урф-одатлар, ўзаро мулоқот, оилада ота-она ўрни, фарзанд тарбияси ва бурч тушунчаларига эга бўлиш компетенцияси А1
- 21-§. Оила психологияси фани
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсад ва вазифалари Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсади: Ўқувчиларга Ватан ҳимояси борасида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англатиш, ўз юртини ҳар қандай қуролли тажовуздан ҳимоя қилишдек шарафли бурчини адо этишларига замин яратиш, ҳарбий касбга бўлган эътиқод ва қизиқишларини орттириш, шунингдек фавқулодда вазиятларда ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиш, давлатимизнинг маънавий ва моддий неъматларини сақлаш йўлида оқилона ташаббус кўрсата оладиган жамиятимизнинг фидойи ва ватанпарвар аъзоларини тайёрлашдан иборат. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг вазифалари: Ўқувчи ёшларга Қуролли Кучларимизда ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзига ишониб топширилган жанговар техника, қурол-аслаҳалар ва бошқа зарурий ашёлардан тўғри фойдаланишни қисқа муддатда ўзлаштириб олишларига имкон яратиш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланиш, зарурият туғилганда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарурий ёрдамни кўрсата олишни ўргатишдан иборат. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари 1. Ҳарбий қонунчилик ва ҳарбий тартибни билиш компетенцияси А1 Ватан ҳимояси йўлида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англай олади, бурчини сидқидилдан адо этади; ҳарбий қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади; Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини билади, ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини билади ва уларга амал қилади; Қуролли Кучларнинг вазифаси, таркиби, тузилиш тамойилларини билади; ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги бошланғич маълумотга эга бўлади; қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуққа) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга амал қилади. А1+ Бўлажак ҳарбий шахс сифатида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англайди, ўз бурчини сидқидилдан адо этиш мақсадида ўзида ҳарбий касбга оид қадрият ва туйғуларни тарбиялайди; ҳарбий қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий шаън-шараф, ҳарбий одоб-ахлоқ, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади; Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини ўзлаштиради, хизматни ўташга доир ва ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини ўзлаштиради ва уларга амал қилади; Қуролли Кучлар қўшин турлари ва хилларининг вазифаси, таркиби, тузилиши тамойилларини ўзлаштиради; ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотга эга. қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуқ асосларига) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга онгли равишда, қатъий амал қилади. 2. Аскарнинг жангда ҳаракатланиш ва жанговар қурол-аслаҳалардан фойдалана олиш компетенцияси А1 замонавий жанг турлари ва уларнинг тавсифини билади. Аскарнинг мажбурияти, унинг жангдаги ҳаракатланиш тартиби ва усулларини билади ҳамда уларга амал қилади; аскарга бириктирилган шахсий қурол ва жанговар техникалардан фойдалана билади ҳамда уларни асрай олади; ҳарбий ишга доир бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиради; ахборот курашлари ва локал қуролли тўқнашувлар ҳақида тушунчага эга; чет эл армиялари ўқотар қурол ва жанговар техникалари намуналарининг вазифаси, тузилиши ҳақида тушунчаларга эга. А1+ умумқўшин жанг турлари ва уларнинг тавсифини билади. Жангда ҳаракатланиш тартиби ва усулларини тўлиқ ўзлаштиради; шахсий қурол ва жанговар техникалардан фойдалана билади ҳамда уларни асрай олади; портловчи ускуналарни қўллаш, ўрнатиш, ниқоблаш ва зарарсизлантириш тартибини билади; ахборот курашлари ва локал қуролли тўқнашувлар ҳақида тўлиқ тушунчага эга; чет эл армиялари ўқотар қурол ва жанговар техникаларининг вазифаси, тузилиши, жанговар имкониятларини билади; жанг олиб боришнинг замонавий воситалари имкониятлари ҳақида билимга эга; муҳандислик ҳимоя воситаларини жиҳозлаш ва ниқоблашни ташкил этиш тартибини билади. 3. Жисмоний сифатларини намоён қила олиш компетенцияси А1 ҳарбий тайёргарликка йўналтирилган умумривожлантирувчи машқлар комплексини бажара олиш малакасини эгаллайди; тўсиқларни енгиб ўта олади; қўл жанги усулларни бажара олади; гимнастик снарядларда белгиланган меъёрларни бажара олади; қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини эгаллайди ва унга амал қилади. А1+ ҳарбий тайёргарликка йўналтирилган умумривожлантирувчи машқлар комплексини бажара олиш малакасини тўлиқ эгаллайди; тўсиқларни енгиб ўтиш малакасини эгаллайди; қўл жанги усулларни тўлиқ ўзлаштиради; гимнастик снарядларда белгиланган меъёрларни бажаради; қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини мукаммал эгаллайди ва унга тўлиқ амал қилади. 4. Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракатланиш компетенцияси А1 Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги билимга эга. фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри йўл тутади ва оқилона ташаббус кўрсата олади; оммавий ва оддий қирғин қуролларидан ҳимояланиш усуллари ва воситалари ҳақида билади; Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўзлаштиради, ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдамни кўрсата олади. А1+ Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги тўлиқ билимга эга. фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри ва тезкор йўл тутади ҳамда оқилона ташаббус кўрсата олади; оммавий ва оддий қирғин қуроллари жанговар хусусиятларини ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари ва воситаларини билади ҳамда улардан фойдалана олади; фавқулодда вазиятларда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга; фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланишни ташкил қила олади. 5. Ватанпарварлик ва бурчга содиқлик компитенцияси А1 юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини тушунади; ватанпарварлик тадбирларининг фаол иштирокчиси бўла олади; ўзида ҳарбий хизматчига хос сифатларни шакллантиради; буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди. А1+ юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини билади ва унга қатъий амал қилади; ватанпарварлик тадбирларининг фаол ташкилотчиси бўла олади; ҳарбий хизматчига хос сифат ва фазилатларга эга; буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди ва уларга муносиб бўлишга ҳаракат қилади. Қўшимча изоҳ: ўғил болалар алоҳида гуруҳда ҳарбий тайёргарлик фанини ўрганиш даврида қиз болалар учун алоҳида гуруҳда (фақат ўғил ва фақат қизлардан шаклланган гуруҳлар) «Тиббий билим асослари», «Ҳаёт ва турмуш одоби (Оилашунослик)» бўлимлари ўқитилади. Унда, «Тиббий билим асослари»: Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш компетенцияси А1 биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва қоидаларини билади; турли жароҳатланиш, шикастланиш, эпидемиологик касалликларнинг олдини олиш тушунчаларига эга бўлади; жароҳатланганда, куйганда, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, эпидемиологик касалликлар тарқалганда ва нурланишдан шикастланганларга, фавқулодда вазиятларда руҳий зўриқиш ҳолатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатади. Ҳаёт ва турмуш одоби (Оилашунослик)»: Миллий урф-одатлар, ўзаро мулоқот, оилада ота-она ўрни, фарзанд тарбияси ва бурч тушунчаларига эга бўлиш компетенцияси А1 Миллий урф-одатлар, маросим ва анъаналарнинг шахснинг камолотидаги ўрнини, фарзандлик бурчи ва уни адо этишни, ота-онани ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ ва репродуктив саломатлик, ҳаё, ибо тушунчаларига эга бўлади; мулоқот қоидалари, кун тартибини режалаштириш, этикет меъёрлари ва кўркамлик сирларини, кийиниш одоби ва озодалик, гигиена қоидалари, уй-рўзғор юмушлари, келинлик одоби ҳамда фарзанд тарбиясини билади. 21-§. Оила психологияси фани Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида оила психологияси фанини ўрганиш босқичлари
Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling