Умумий саволлар


Электр қурилмаларнинг кучланиши


Download 0.55 Mb.
bet16/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

Электр қурилмаларнинг кучланиши

Ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа (м)

вақтинчалик тўсиқлардан одамларгача ёки улар фойдаланаётган асбоблар ва мосламалар

ишчи ва транспорт ҳолатидаги механизмлар ва юк кўтарувчи машиналардан, юк кўтариш мосламалари ва юклардан

1000 Вольтгача

ҳаво линияларида 0,6
тақсимлаш қурилмаларида тегилгунга қадар меъёрланмайди

1,0

1,0


3 – 35 кВ

0,6

1,0

60 – 110 кВ

1,0

1,5

150 кВ

1,5

2,0

220 кВ

2,0

2,5

Кучланиши 1000 Вольт ва ундан юқори бўлган электр ускуналарни эксплуатация қилишда электротехник персоналга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • 18 ёшга тўлмаган шахслар электр қурилмаларида мустақил бажариладиган ишларга қўйилмайди;

  • электротехник ходим бажариладиган ишларга монелик қилувчи тана нуқсонлари ва касаллиги бўлмаслиги лозим;

  • электротехник ходимлардан бўлган шахс тегишли назарий ва амалий тайёргарликдан сўнг билим синовидан ўтиши ва электр қурилмаларидаги ишларга ижозат берувчи гувоҳномага эга бўлиши лозим;

  • хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақда ёзув бўлиши шарт.

Бундай ишларга қуйдагилар киради:

  • баландликда бажариладиган ишлар;

  • ток ўтказувчи қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар: изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларнинг уланган жойларини ва изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш, тросларни мойлаш;

  • босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;

  • электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).

Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши мумкин.

56

Хавфсизлик талаблари бўйича электр қурилмаларида бажариладиган ишлар қайси турларга бўлинади?

Электр қурилмаларидаги ишлар хавфсизлик чораларига қараб қуйидагиларга бўлинади:

  • кучланиш олиниб бажариладиган ишлар;

  • кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар;

  • кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар.

Кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларда ишлар бир вақтда бажариладиган бўлса, ишларнинг тоифаси кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмага нисбатан белгиланади.

  • Кучланиш олинганда бажариладиган ишлар жумласига электр қурилманинг ток ўтказувчи қисмларидан (ёки унинг қисмидан) кучланиш олиниб бажариладиган ишлар киради.

  • Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларга бевосита уларнинг ушбу қисмларида бевосита бажариладиган ишлар киради. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларда, ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларида (бундан кейин – ҲЛ) бундай ишлар жумласига, ток ўтказувчи қисмлардан 1-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 7-иловаси) кўрсатилган масофадан кам масофада бажариладиган ишлар киради. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинидаги ишларни камида икки киши бажариши, улардан иш бажарувчи – электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, қолганлари – камида III гуруҳга эга бўлиши керак.

  • Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларга иш бажараётган одамлар, ҳамда улар ишлатаётган асбоб ва таъмирлаш жиҳозлари ток ўтказувчи қисмларга 1-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 7-иловаси) кўрсатилгандан кам масофага беҳосдан яқинлашиш эҳтимоли бўлмаган, ҳамда бундай яқинлашишнинг олдини олиш учун ташкилий ёки техник тадбирларни (масалан, узлуксиз назорат қилиш) амалга ошириш зарур бўлмаган ҳоллардаги ишлар киради.

  • Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларда ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар, одамни ток ўтказувчи қисмлардан ёки ердан изоляция қилиш учун, ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда бажарилиши шарт. Одамни ердан изоляциялаб бажариладиган ишлар, зарур хавфсизлик чоралари кўзда тутилган махсус йўриқномалар ёки технологик карталарга мувофиқ бажарилиши керак.

57

Электр энергияси таъминоти ишончлилиги бўйича истеъмолчилар қайси тоифаларга бўлинади ва уларга қўйиладиган талаблар.

Электр энергияси таъминоти ишончлилиги бўйича истеъмолчилар 3 та тоифага бўлинади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling