1 – тоифали истеъмолчилар – электр таъминотидаги узилиш инсонлар ҳаётига хавф солиши ёки ускуналарга шкаст етказилганлиги сабабли жуда катта миқдорда моддий зарар келтиришга, маҳсулотларнинг оммавий брак бўлишига ёки ишлаб чиқаришдаги мураккаб технологик жараённинг узоқ муддатда ишдан чиқишига олиб келадиган истеъмолчилар;
2 – тоифали истеъмолчилар – қайсики, электр таъминотидаги узилиш махсулот ишлаб чиқаришда катта камомадга, инсонларнинг ишсиз қолишига, механизмларнинг, саноат транспортларининг тўхтаб қолишига олиб келадиган истеъмолчилар;
3 – тоифали истеъмолчилар – қайсики, 1- ва 2- тоифаларга кирмайдиганлар (масалан: асосий ишлаб чиқаришда аниқланмайдиган иккинчи даражали цехлар) истеъмолчилардир.
Электр таъминоти ишончлийлиги тўғрисидаги масала – бу таъминот манбалари сони, электр таъминоти схемаси ва истеъмолчилар тоифасига боғлиқ.
1-тоифали истеъмолчилар камида иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир-бирини захиралови электр тармоғига эга, биринчи тармоғи ўчиб қолса иккинчи тармоққа автоматик равишда ўтиб кетадиган истеъмолчилар киради, 1-тойифа истеъмолчиларига захира электр манбайига эга бўлиши керак, (генераторлар ва дизел генераторлар).
2-тоифали истеъмолчилар иккита бир-бирини захиралови электр тармоғига эга истеъмолчилар киради (мазкур саноат корхоналари мамлакат халқ хўжалигида қандай ўрида турганлигига боғлиқ равишда ва маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади).
3-тоифали истеъмолчилар одатда битта электр таъминоти манбаига эга бўлиши мумкин. Агарда маҳаллий шароит бўйича таъминоти катта бўлмаган харажатсиз иккинчи манбадан бўлса, унда захира таъминоти хам бу тоифадаги истеъмолчилар учун ишлатилади. Ушбу истеъмолчиларга- ремонт, авария ва бошқа факторлар бўйича кўпи билан 1-суткагача учиб туришигача рухсат этиладиган истеъмолчилар киради.
58
|
Электр ўлчов приборларига қўйиладиган асосий талаблар.
|
Ҳамма электр қийматларини ўлчаш воситалари ўрнатилган тартибда текширилган бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак (ПУЭ 1.6.2. банди):
ўлчаш приборларининг аниқлик класси 2,0 дан ошмаслиги керак;
приборларнинг ўлчаш чегараси, ўлчанаётган қийматнинг номиналь қийматидан максимал четланишини ҳисобга олган ҳолда танлаб олиниши шарт;
ўлчаш шунтлари, қўшимча резисторлар, трансформаторлар ва ўзгартгичларнинг аниқлик класслари қуйидаги жадвалда келтирилгандай бўлиши керак:
-
приборнинг аниқлик класси
|
шунт, қўшимча резисторнинг аниқлик класси
|
ўлчаш ва ўзгартгичнинг аниқлик класси
|
ўлчаш трансформа-торининг аниқлик класси
|
1,0
|
0,5
|
0,5
|
0,5
|
1,5
|
0,5
|
0,5
|
0,5*
|
2,0
|
0,5
|
1,0
|
1,0**
|
Изоҳ: * - 1,0 гача ижозат берилади;
** - 3,0 гача ижозат берилади.
|
59
|
Индукцион электр ҳисоблагичларни замонавий янги электрон ҳисоблагичларга алмаштиришдан мақсад.
|
Аввалги даврда, электр энергиясини ҳисобга олиш учун индукцион турдаги ҳисоблагичлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг бир қатор камчиликлари мавжуд, жумладан:
- ушбу ҳисоблагичларнинг аниқлик синфи жуда паст (2,0-2,5 фоизгача);
- ҳисоблагичларнинг тузилиши механик қисмлардан иборат бўлиб, уларнинг емирилиши ва едирилиши оқибатида, электр энергиясини ҳисобга олишда катта хатоликлар келтириб чиқаради;
- уларнинг кўрсаткичларига ташқи омиллар таъсирида ўзгартиришлар киритиш мумкинлиги ва ҳ.к.
Ҳозирги вақтда, янги технологиялар асосида, замонавий электрон ҳисоблагичлар яратилган бўлиб, улар бир қанча афзалликларга эга. Жумладан:
юқори даражадаги аниқлик синфи (0,2 дан 1,0 фоизгача);
электр энергиясини ҳисобга олишда статик усулда, яъни электрон импульслар орқали амалга оширилиши;
ташқи омиллар орқали ҳисобга олинган энергия ҳажмига ўзгартиришлар киритиб бўлмаслиги;
ягона автоматлаштирилган энергияни ҳисобга олиш тизимига (АСКУЭ) улаш имконияти мавжудлиги.
Яъни, муддати ўтказиб юборилган ёки истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчиларни электр энергияси манбааларидан ўз-ўзидан узиб қўйиш имконини берадиган, электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий приборларини жорий этиш, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизимлари кўрсаткичларининг бузилишидан, унга четдан таъсир кўрсатиш, инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда, ахборотлардан рухсатсиз фойдаланилишидан ҳимоялаш.
|
60
|
Электр энергияси истеъмолининг тижорат ва техник ҳисоб-китоб қилиш нуқталари.
|
Электр энергияси истеъмолининг тижорат ҳисоб-китоби –бўлиниш нуқтасида ўрнатилади.
Электр энергиясини техник ҳисоб-китобга олиш (электр энергиясининг белгиланган меъёрлари бажарилишини назорат қилиш) учун ҳисобга олиш приборлари алоҳида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технологик линияларда, алоҳида биноларга ўрнатилади.
|
61
|
Электр тармоқлардаги актив қувват ва кучланиш йўқолишларини ҳисоблаш методикаси.
|
Актив қувватни йўқотишлари: ∆P = (P2 + Q2) R / U2
Кучланиш йўқолишлари: ∆U = (PR+QX) / U
Бунда P – актив қувват, Q – реактив қувват,
R ва X – тегишлича электр тармоғи элементларини актив ва реактив қаршилиги, U – тармоқнинг кучланиши.
Электр тармоқларида реактив токларни ўтиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив қувватни қўшимча йўқотишларига сабаб бўлади, кучланишнинг қўшимча йўқотишлари номинал қувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг кўпайтирилишини тақазо этади, бутун электр таъминоти тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтиради.
|
62
|
Электр ҳисоблагичларни ток трансформатори орқали ва тўғридан-тўғри уланиш схемаларини тушунтириб беринг. Уларда бузилишлар мавжудлигида йўқотишларни ҳисоблаш.
|
3 фазали тўғридан – тўғри уланиш 3 фазали ток трансформатор орқали уланиш
“Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 63-банди бўйича қайта ҳисоб, яъни уланиши схемалари ўзгарган тақдирда, — ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.
|
63
|
2016 йилда булиб утган бахтсиз ходисалар.
|
2016 йилда “Узбекэнерго” АЖ га карашли объектларда жами 26 та бахтсиз ходисалар содир булган. Шундан 19 таси улим натижали, 9 таси турли хил жарохатланишлар, 2 таси гурухли бахтсиз ходисаларни ташкил этади.
|
|
|
09.01.16 й куни Жанубий -Гарбий МЭС Навоий ХЮКТ да ЭХ 4 гр эл монтёр Рустамов Шухрат билан |
Do'stlaringiz bilan baham: |