Умумий саволлар


ЖАБРЛАНУВЧИГА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ БЕРИШ УСУЛЛАРИ


Download 0.55 Mb.
bet2/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

ЖАБРЛАНУВЧИГА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Биринчи ёрдам бериш усуллари жабрланувчининг холатига боғлиқ. Жабрланувчининг саломатлик холатини қуйидаги белгилардан тезда аниқлаш мумкин:
эс-хуши: эс хуши жойида, эс-хуши жойида эмас, (жабрланувчини мия фаолияти тормозланган ёки хаяжонга тушган).
Тери қатлами, кўзи ва лабининг ранги: пушти, кўкарган, докадай оқариб кетган.
Нафас олиши: меъёрида, нафас олиши тўхтаган, бузилган (нотўғри, юзаки, хириллаб).
Уйқу артерия қон томири уриши: яхши аниқланади, (ритм тўғри ёки нотўғри), кийин аниқланади, қон томири урмайди.
Кўз қорачиги кенгайган, торайган.
Ёрдам берувчи бир дақиқа ичида жабрланувчининг холатини аниқлаб, унга қандай усул ва тартибда ёрдам беришни аниқлаб олиши керак.
Жабрланувчига ёрдам беришда уни ечинтириб вақтни ўтказиш керак эмас, чунки хар бир дақиқа унинг хаёти учун кадрлидир. Шуни ёдда тутиш керакки, агар юракнинг тухтаб колганига 4 дақиқадан кўп вақт ўтмаган бўлса ёрдам бериш муваффақиятли амалга ошади. Шунинг учун ёрдам беришни тез ва иложи бўлса ходиса содир бўлган жойда амалга ошириш керак.
Ёрдам беришдан бош тортмаслик ва хаёт белгилари (нафас олмаслиги, юрак уриши тўхташи) йўқ бўлса уни ўлган деб хисоблаш керак эмас. Фақат тиббий ходимгина унга ўлган деб хулоса чиқариши мумкин.
Жабрланувчининг юрак ва нафас олиш фаолиятини тўхтаган вақтини, сунъий нафас, юракни масаж қилишни бошлаган вақтини билиб олиши ва тиббий ходимга хабар бериши керак.
СУНЪИЙ НАФАС БЕРИШ ВА ЮРАКНИ МАССАЖ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
Агар жабрланувчи нафас олмаса ёки жуда ёмон нафас олса сунъий нафас берилади. Сунъий нафас беришнинг самарали усулларидан “оғиздан оғизга” ёки “оғиздан бурунга” усуллари жабрланувчининг ўпкасига етарли хаво бериш имконини беради. Нафас румолча ёки дока орқали берилади.
Сунъий нафас бериш учун жабрланувчини чалқанча ётқизиб, уни енгил нафас олиши учун кўкрак қисмидаги тугмалари ечилади ва тилининг тортилиши оқибатида ёпилиб қолган нафас йўли очилади. Жабрланувчини оғиз бўшлигини кўрсаткич бармоқка румолчани ураб, бегона нарсалар тозалаб ташланиши керак. Ёрдам берувчи бир кўли билан жабрланувчини бўйнини пастки қисмидан кўтаради ва шу билан бирга иккинчи кўли билан пешонасини пастга босади. Шундан кейин жабрланувчининг нафас олиш йўли очилиб, оғзи очилади. Ёрдам берувчи оғиздан чуқур нафас олиб жабрланувчига нафас беради ва шу билан бирга бир вақтда унинг бурнини бармоқлари билан беркитади. Шу вақтнинг ўзида жабрланувчининг кўкрак қафасини кўтарилишини кузатади.
Агар жабрланувчида юрак пульси яхши бўлиб, нафас олмаса унга фақат сунъий нафас бериш керак. Сунъий нафас бериш оралиқ вақти 5 секундни ташкил этиб, 1 минутда 12 марта нафас бериш керак. Ёрдам берувчи нафас бериш вақтида берилган нафас жабрланувчининг фақат ўпкасига берилишига, ошқозонига кетиб қолмаслигига эътибор бериши керак. Агар нафас ошқозонга кетиб қолса, ёрдам берувчи жабрланувчининг қиндиги билан кўкрак қафаси ўртасини кафти билан босади. Агар жабрланувчи шу вақтда қусиб юборса, уни ён тарафи билан ётқизилиб (яхшиси чап томонга), оғиз бўшлиги тозаланади.
Агар нафас берилгандан сўнг кўкрак қафас кўтарилмаса, жабрланувчининг пастки жагини олдинга силжитиш керак.
Агар жабрланувчининг жағи махкам қисилган бўлиб, унинг оғзини очишни иложи бўлмаса, сунъий нафас беришнинг “оғиздан бурунга” усулини қўллаш керак.
Агар жабрланувчи нафас олмаслик билан бирга юрак уриши тўхтаган бўлса унга фақат сунъий нафас бериш камлик қилади. Чунки ўпкадаги хаво тананинг бошқа органлари ва хужайраларига қон айланиши тўхтаганлиги сабабли етиб бормайди. Бундай вақтда юракни ташқи томондан массаж қилиш йўли билан қон айланишни тиклаш зарур.
Агар жабрланувчига бир киши ёрдам бераётган бўлса, у жабрланувчининг ён тарафига ўтиб, 2 марта тез нафас бериб, қўл кафтини жабрланувчининг кўкрагини энг пастки қисмидан 2 бармоқ юқорисига қўйилади. Иккинчи қўл кафтини биринчисини устидан қўйиб ўзининг танасини оғирлиги билан қўлларини тўғри қилган холда босилади.
Босиш вақтида кўкрак 4-5 см босилиши керак. Босиш давомийлиги 0,5 секундни ташкил қилиши керак.
Агар бир киши ёрдам бераётган бўлса, хар 2 марта чуқур нафас берилгандан сўнг 15 марта юракни ташки томондан массаж қилинади. Бир минутда 60 марта массаж ва 12 марта сунъий нафас бериш зарур. Агар 2 киши ёрдам бераётган бўлса, бир киши нафас бериши, иккинчи киши эса массаж қилиши керак. Бундай вақтда 1марта нафас берилгандан сўнг 5 марта массаж қилиш керак.
Юракни ташки массажи тўғри қилиниши жабрланувчинин қон томирида пульснинг пайдо бўлишига, яъни қон айланиш фаолияти тикланишига олиб келади.
Ёрдам берувчи қон томирда пульснинг пайдо бўлишини назорат қилиб туриши керак. Бир киши ёрдам бераётган бўлса хар 2 минутда 2-3 секунд вақтни сарфлаб пульсни аниқлаши керак. Пульснинг пайдо бўлиши қон айланиш фаолияти тикланганлигидан далолат беради. Ёрдам берувчи юрак пульсини аниқлагач массаж қилишни тўхтатиб, нафас беришни жабрланувчининг ўзи мустақил нафас олгунигача давом эттирилади.
Сунъий нафас бериш ва юракни ташқи томондан массаж қилиш жабрланувчининг ўзи мустақил нафас олиб, юрак фаолияти тиклангунигача ёки уни тиббий ходимга топширгунича давом эттирилади.

6

Ташкилий тадбирлар. (ХТҚ 18-:-19-бетлар)

45. Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
1. Ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш.
2. Наряд ёки фармойиш бериш.
3. Иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш.
4. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш.
5. Иш жараёнида назорат олиб бориш.
6.Бошқа иш жойига ўтказиш.
7. Иш жараёнидаги танаффуслар ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.

7

Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга нечта жавобгар шахс бор. (ХТҚ 19-бет)

46. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга қуйидаги шахслар жавобгардир:
1. Наряд, фармойиш берувчи.
2. Иш раҳбари.
3. Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берувчи шахс.
4. Иш жойини тайёрловчи шахс.
5. Ижозат берувчи шахс (иш жойини тайёрловчи ва ижозат берувчи ходим битта бўлиши мумкин);
6. Ишбоши;
7. Кузатувчи;
8. Бригада аъзоси.

8

Наряд, фармойиш берувчи шахс жавобгарлиги. (ХТҚ 19-бет)

47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш мумкинлигини белгилайди. У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларини тўғрилиги ва тўлиқлиги учун, бригаданинг сифат ва сон жиҳатдан таркиби, ҳамда жавобгар шахсни тайинлаш, шунингдек нарядда кўрсатилган хизматчилар бажариши керак бўлган ишга уларнинг электр хавфсизлиги бўйича-гуруҳи мувофиқлиги учун жавобгардир.

9

Иш раҳбари жавобгарлиги. (ХТҚ 20-бет)

49.Иш раҳбари нарядда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уларнинг етарлигига, ишга қўювчи ва иш бажарувчи томонидан бригада аъзоларига берилган йўриқноманинг сифати ва тўлиқлиги учун, шунингдек иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил қилиш учун жавоб беради.

10

Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат берув шахс жавобгарлиги. (ХТҚ 20-бет)

50.Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга рухсат этувчи шахс, иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улаш чораларининг етарлилиги ва уларни амалга ошириш мумкинлиги, ишга қўйиладиган бригадаларнинг иш вақтлари ва иш жойларини мувофиқлаштириш учун жавобгарлик олиб боради.

11

Иш жойини тайёрловчи шахс жавобгарлиги. (ХТҚ 20-бет)

51.Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тайёрлаш бўйича, шунингдек иш шароитлари бўйича талаб қилинаётган чораларни (қулфларни, плакатларни, тўсиқларни ўрнатиш ва ш.ў) тўғри ва аниқ бажарилишига жавоб беради.

12

Ишга қўювчи жавобгарлиги. (ХТҚ 20-бет)

52.Ишга қўювчи кўрилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга, иш жойи ва иш характерига мувофиқлигига, ишга қўйишнинг тўғрилигига, шунингдек берилаётган йўриқноманинг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради.

13

Иш бажарувчининг жавобгарлиги. (ХТҚ 21-бет)

53. Иш бажарувчи қуйидагиларга жавоб беради:
-тайёрланган иш жойини наряд кўрсатмаларига мувофиқлиги учун;
-бригада аъзоларига ўтказилган йўриқноманинг аниқ ва тўлалиги учун;
-керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инветарлар ва мосламаларнинг мавжудлиги, ишга яроқлилиги ва етарлилиги ваулардан тўғри фойдалананиш учун;
-иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик белгиларини ва плакатларини, беркитиш қурилмаларининг сақланиши учун;
-ишларни хавфсиз ўтказилиши ва мазкур қоидаларга риоя этилиши учун.

14

Кузатувчи шахс жавобгарлиги. (ХТҚ 21-22-бетлар)

54. Электр қурилмаларда мустақил ишлаш хуқуқига эга бўлмаган ишчилар бригадаси устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланиши керак.
Кузатувчи қуйидагилар учун жавоб беради:
-тайёрланган иш жойини наряд кўрсатмаларига мувофиқлиги учун;
-иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгилари ва плакатлар, юритмаларнинг беркитувчи қурилмаларни мавжудлиги ва сақланиши учун;
- бригада аъзоларини электр қурилма электр токидан жарохатланиш борасида хавфсизлиги учун.

15

Бригада аъзоларининг жавобгарлиги. (ХТҚ 22-бет)

55. Хар бир бригада аъзоси мазкур қоидаларни, ишлашга қўйиш пайтидаги ва иш жараёнида олган йўриқнома кўрсатмаларини, шунингдек мехнатни мухофаза қилиш бўйича махаллий йўриқнома талабларини бажариши шарт.

16

Техник тадбирлар. (ХТҚ 41-бет)



132. Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиш талаб қилинса, кўрсатилган тартибда қуйидаги техник тадбирлар бажарилиши шарт:
-зарур бўлган ўчирилишлар амалга оширилиши ва коммутацион аппратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланишига тўсқинлик қилувчи чоралар кўрилиши;
-коммутацион аппаратларнинг қўл билан бошқариладиган юритмаларига ва масофадан бошқариладиган калитларига тақиқловчи плакатлар осилиши;
-одамларни электр ток билан жарохатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилиши;
ерга улагичлар ўрнатилиши (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
зарур бўлган тақдирда, иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик плакатлари осилиши. Махаллий шароитга қараб, ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратилади.

17

Ҳимоя воситалари ҳақида нималарни биласиз?


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling