Умумий саволлар


Download 0.55 Mb.
bet3/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

Ҳимоя воситалари – ишлаб чиқаришдаги хавфли ва зарарли омилларнинг, бир ёки бир нечта ишлаётган ҳодимларга таъсирининг олдини оладиган ёки камайтиридаган восита.
Электр ҳимоя воситалари – электр ускуналарида ишлаётганда электр токи жароҳати, электр ёйи ва электромагнит майдони таъсиридан одамларни ҳимоя қилувчи ўзи ёки транспорт билан олиб юриладиган воситалар.
Асосий электр ҳимоя воситалари – изоляцияси электр ускуналарининг ишчи кучланишига узоқ вақт бардош бера оладиган ва кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларига тегиш имкониятини берадиган ҳимоя воситалари.
Қўшимча ҳимоя воситалари – асосий ҳимоя воситаларини тўлдирадиган, ҳамда электр ускуналарини шикастланиш натижасида қадамлар орасидаги кучланиш ва ток ўтказувчи қисмларига тегиш пайтидаги кучланишдан сақловчи ҳимоя воситалари. Бу воситалар электр токидан шикастланишдан сақлаб қололмайди, лекин асосий электр ҳимоя воситалари билан биргаликда ишлатиладиган ҳимоя воситалари.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида қўлланиладиган асосий электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
- изоляцияловчи штангалар;
- изоляцияловчи ва электр ўлчови қисқичлари;
- кучланиш кўрсатгичлари;
- фазаларнинг созлаш учун аниқловчи кучланиш кўрсатгичлари;
- электр монтёрлар ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларига тегиб туриб, таъмирлаш ишларини олиб боришда қўлланиладиган изоляцияловчи қурилма ва асбоб ускуналар (изоляцияловчи нарвон, изоляцияловчи тортқичлар, арқонлар, симларда ишлаш учун мўлжалланган кўчма миноралар, телескопик миноралар саватчаси).
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида қўлланиладиган қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
- диэлектрик қўлқоплар;
- диэлектрик этиклар;
- диэлектрик гиламчалар;
- шахсий экранловчи комплектлар;
- изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар;
- диэлектрик қалпоқлар;
- кўчма ерга улагичлар;
- тўсиқ қурилмалари;
Хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган асосий электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:

  • изоляцияловчи штангалар;

  • изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар;

  • кучланиш кўрсатгичлари;

  • диэлектрик қўлқоплар;

  • изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари.

1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:

  • диэлектрик калишлар;

  • диэлектрик гиламчалар;

  • кўчма ерга улагичлар;

  • изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар;

  • тўсиқ қурилмалари;

  • хавфсизлик плакатлари ва белгилари.

18

Курсатма РР-56 (Узбекэнерго АЖ 02.06.2006 й.)

РР-56-сонли Курсатма 02.06.2006 йилда “Узбекэнерго” ДАК бошкарув раиси Р.О.Раимов томонидан энергетика тизимда содир булиши мумкин булган бахтсиз ходисаларни олдини олиш хамда электр курилмаларига хизмат курсатишда хавфсизлик техникасини бузиб ишлаётган ходимлар устидан назоратни кучайтириш максади чикарилган. Ушбу курсатманинг 1-иловаси - ХТК буйича 1-2-3-талонларини олиниш тартиблари тугрисида, 2-иловаси - рахбар ходимлар томонидан хар хафтада ташкил этилган иш жойларини текшириш холатлари тугрисида. 3-иловаси - хавфсизлик техникаси буйича жавобгар навбатчи жадвали тугрисида.
1.Хавфсизлик техникаси талони хар бир ходимни хавфсизлик техникаси талаблари буйича жавобгарлигини оширади.
2.Хавфсизлик техникси буйича шахсий карточка ходимга ХТК буйича имтихон топширгандан кейин берилади.
3.Ходимнинг гувохномасида ХТК буйича шахсий карточка булмаса, ишлашга рухсат этилмайди.
4.Ходимнинг шахсий карточкасига йул куйилган коида бузилишни ёзишга ва шахсий карточка йиртиб олишга Директорни, Бош мухандисни, СНТБ ходимини, РЭС бошлиги, цех, участка, жавобгар иш рахбари ва ишга куювчиларнинг хукуки бор.
5.ХТК бузилишини юкори ташкилот ходими ёки профсоюз ташкилоти, мехнат мухофазаси вакили, ёки бошка ходим аникласа, бу хакда юкорида туртинчи пунктда курсатилган ходимларни бирига хабар бериши керак.
6.ХТК ларини биринчи марта аникланганда, бу хакида ходимнинг шахсий карточкасига санаси, жойи ва содир этилган коида бузилиши кискача ёзилади талон йиртиб олиниб, шу корхонадаги оператив ходимга берилади. Оператив ходимга йиртилган талонни олиб, бу хакида оператив журналда кайд этади ва узидан юкори оператив ходимларга хабар беради. Талонни корхона рахбарига коида бузарга тегишли чора куриш учун беради.
7.Уч мартаба ХТК бузиб, хар 3 та талонни йиртилган ходим хакида иш жойида маълумотлар доскасига осилади.
8. ХТК бузган ходимга куйидаги жазолар кулланилади:
Талон(1) йиртилса мукофот пули 100% кесилади ва хайфсан эълон килинади.
Талон(2) йиртилса ойлик иш хакини 50% ва мукофот пули 100% кесилади.
Талон(3) йиртилса мехнат шартномаси бекор килинади.
9.Биринчи ва иккинчи талони йиртилган ходим СНТБ га мурожаат килади. Навбатдан ташкари билим синовдан утиб учинчи талонни олади. Йиртилган талонни кайта тиклаш учун ходим 6 ой мобайнида ХТК бузмасдан ишлаши ва шундан кейин навбатдан ташкари синовдан утиши керак.
10.Талон раками катта шрифт билан ёзилган ва куйидаги ранглар билан буялган булиши керак. 1 яшил, 2 кук ва 3 кизил рангларга буялган булиши керак.
11.Беш йил ва ундан ортик давр мобайнида 1 чи талонни саклаган ходимга корхона томонидан рагбатлантириш керак.
12.Ходим шахсий талонни йукотса, ариза ёзади ва бошлиги виза куйиб беради шундан сунг билим синовдан утказилади ва талон берилади. Иккинчи марта талонни йукотса, навбатдан ташкари ХТК дан билими текширилади.
13.Шахсий талонига коида бузилиши нотугри ёзилса бир хафта ичида рахбариятга шикоят килиши мумкин.
14.Хакикатдан хам шахсий талондаги коида бузарлик нотугрилиги аникланса, иш ракам билан янги талон берилади.
15.ХТ буйича имтихонда ушбу йурикномани билиши текширилади.
Кушимча: 28.07.2008 йилдаги (Циркулярное письмо) ЦТБ-2/2008 талабларига риоя этиш.

19

Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари.

Давлат рамзлари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда тасдиқланган;
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби 1992 йил 2 июлда тасдиқланган;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири 1992 йил 10 декабрда тасдиқланган. Сузларини шоир Абдулла Орипов, мусикасини бастакор Мутаваккил Бурхонов ёзган.

20

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинси чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган ва амалга киритилган бўлиб, олтита бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат.

21

Ўзбекистон Республикасининг ер майдони, аҳолиси, давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиши.

Ўзбекистон Республикасининг ер майдони 447400 кв.м бўлиб, дунёда 56 ўринда туради, аҳолиси
31,5 млн.дан (31567000) ортиқ кишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республиксининг Давлат тузилиши:
Қонун чиқарувчи ҳокимияти; (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси);
Ижро этувчи ҳокимият: (Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти);
Ўзбекистон Республикасининг Суд ҳокимияти.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши:
Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling