Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
ва умуммажбурий бўлган раҳбарий ҳужжатлар
30
|
Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.
|
Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг 2004 йил
13 февралдаги 84-сонли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сонли хатига кўра техник ҳужжатлар жумласига киритилган.
Мазкур Қоидаларнинг мақсади идоравий бўйсинуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар лойиҳа, монтаж ва созлаш ташкилотлари томонидан электр қурилмаларини лойиҳалаш ва монтаж қилишда техник талабларни белгилашдан иборат.
|
31
|
Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари
|
Ушбу Қоидалар “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги
295-сонли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил
10 сентябрда 1405-сон билан рўйхатга олинган ва 2004 йил 20 сентябрдан кучга кирган.
Қоидаларда мулкчилик шаклидан қатъий назар бўлган энергетика объектларининг эксплуатация қилишда қўйиладиган ташкилий талаблар баён этилган.
|
32
|
Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари.
|
Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 19 июлдаги 113, 116-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 18 августда 1614-сон билан рўйхатга олинган ва 2006 йил 28 августдан кучга кирган.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электр қурилмалари эксплуатацияси ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олди олинишини тартибга солади.
|
|