Умумий саволлар


Download 0.55 Mb.
bet5/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

21-модда. Тизим оператори
Тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимининг ишлаб туриши технологик режимининг, магистраль электр тармоқларининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек ягона электр энергетикаси тизимининг бошқа давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Тизим операторининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туришини таъминлаш;
электр энергиясини ҳосил қилиш ва унинг истеъмоли балансини сақлаб туриш;
авария режими юзага келишининг олдини олиш, шунингдек уни бартараф этиш;
авария режими бартараф этилганидан кейин тизимнинг ишончлилигини тиклаш.
22-модда. Тезкор-диспетчерлик хизматлари
Тезкор-диспетчерлик хизматлари тегишли электр энергетикаси объектларининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади.
Тезкор-диспетчерлик хизматлари тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширишда тизим операторининг ва юқори турувчи тезкор-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ҳамда фармойишларига бўйсунади.
23-модда. Авария режимини бартараф этиш
Авария режимини бартараф этишда тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимида мавжуд бўлган барча захира қувватларни жалб этиш, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этиш ҳуқуқига эга.
Электр энергияси истеъмолига чекловлар, биринчи навбатда, қайси истеъмолчи юридик шахсларнинг ускуналари электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг ишончлилигига, электр энергияси сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ўша истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан жорий этилади.
Авария режимини бартараф этишда узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган, ушбу ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига, ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан электр энергияси истеъмолини чеклаш фақат алоҳида ҳолларда ва белгиланган тартибда тизим оператори томонидан амалга оширилади.
Авария режими вужудга келганда электр энергияси истеъмолини чеклаш тартиби, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилиши мумкин бўлган истеъмолчилар гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналарни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Электр тармоғи хўжалиги объектларининг сақланишини таъминлаш, улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек мазкур объектлар шикастланишининг ва аҳоли ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида электр тармоғи хўжалиги объектларига туташ ерларда муҳофаза зоналари белгиланади. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

23

“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 412-I-сон Қонун қабул қилинган.
Ушбу Қонуннинг мақсади миллий энергетика ресурслари сақланишини, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдала-нишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборатдир.
Мазкур Қонунга 25.04.2003 й. 482-II-сон, 26.09.2007 й. ЎРҚ-116-сон, 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон, 07.10.2013й. ЎРҚ-355-сон Қонунлар билан ўзгартиришлар киритилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси билан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 13-модда-сининг иккинчи қисмидаги “олти” деган сўз “икки” деган сўз билан алмаштирилган.
Ҳар йили умумий ҳажми олти минг ўрнига икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мажбурий энергетика текширувларидан ўтказилади.
Ушбу Қонуннинг 13-моддаси Қонун кучга кирган кун 2015 йил 30 декабрдан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 2016 йил 30 мартда амалга киритилиши белгиланган.

24

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун. (9, 13, 14, 19, 28 ва 29 моддалари).

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 1993 йил 6 майда қабул қилинган.
Ушбу Қонун ишлаб чиқариш усуллари, мулк шаклидан қатъи назар, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайди ҳамда фуқароларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган.
9-модда. Корхоналар ва объектларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишда, ишлаб чиқариш воситаларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш
13-модда. Корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш
14-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари
19-модда. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича ўқитиш ва уларга йўл-йўриқлар бериш
28-модда. Ишлаб чиқаришда жабрланган ходимларга зиён етказганлик учун корхоналарнинг моддий жавобгарлиги
29-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходим вафот этган тақдирда корхонанинг моддий жавобгарлиги.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling