Умумий саволлар


Download 0.55 Mb.
bet9/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

Актив қувват – фойдали иш бажаришга сарфланадиган қувват (Вт, кВт, мВт).
Рл = √3*U*I*cos φ
Рф = U*I*cos φ
Реактив қувват – электромагнит майдонларни хосил килиш учун ишлаб чиқиладиган ва истеъмол қилинадиган кувват (Вар, кВАр, мВАр)
Qл = √3*U*I*sin φ
Qф = U*I*sin φ
Тўлиқ қувват қуйидаги формуладан топилади:
S2 = P2 + Q2ёки S = Р/ cos φ
Қувват коэффициенти – электр тармоғига актив-индуктив юклама уланган бўлса, фаза бўйича ток (I) кучланишдан (U) φ- бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг косинуси (сosφ) қувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул қилгичлар ҳам актив P, ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар.

36

Реактив қувват нима?

Электромагнит майдонларни хосил килиш учун ишлаб чикиладиган ва истеъмол килинадиган кувват (Вар, кВАр, мВАр)
Электр станцияларида ишлаб чикариладиган электр энергияси истеъмолчиларнинг электр тармокларига бир вактнинг узида ҳам актив, ҳам реактив энергия куринишида узатилади. Истеъмолчиларнинг бир кисми тармокдан соф актив кувватни истеъмол киладилар (электр чугланма лампалар, иситиш асбоблари, каршилик печлари), бунда ток фазаси буйича куйилган кучланиш билан мос келади. Истеъмолчиларнинг занжирида индуктив каршиликка эга булган бошка кисми иш жараёнида факатгина актив эмас, балки электр магнит майдонларини хосил килиш учун реактив кувватни ҳам истеъмол киладилар (электр юритгичлар, пайвандлаш ва куч трансформаторлари).
Электр ускуналари томонидан истеъмол килинадиган актив электр энергияси энергиянинг бошка турларига: механик, иссиклик энергияси ҳамда сикилган хаво ва газ энергиясига айлантирилади. Актив энергиянинг маълум фоизи йукотишларга сарфланади.
Электр тармогига актив-индуктив юклама уланганида I токи U кучланишидан φ оғиш бурчагига оркада колади. Ушбу бурчакнинг косинуси (сosφ) кувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул килгичлар ҳам актив P, ҳам реактив Q кувватни истеъмол киладилар.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling