Умумий саволлар


Трансформаторларни аварияли ишдан чиқариш қуйидаги ҳолларда зарур


Download 0.55 Mb.
bet11/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

Трансформаторларни аварияли ишдан чиқариш қуйидаги ҳолларда зарур:

  • кучли нотекис шовқин ва трансформаторлар ичида чирқиллаш эшитилганда;

  • нормал юкламада ва совутиш қурилмаси ишлаганда трансформатор нонормал ва доимо қизиши ортганда;

  • кенгайтиргичдан мой ташқарига отилиб чиққанда ёки чиқарувчи қувур диафрагмаси ёрилганда;

  • мойнинг оқиши билан унинг сатхи мой ўлчовчи шишасининг сатхидан паст бўлганда;

  • трансформаторлар лаборатория таҳлиллари бўйича зудлик билан мой алмаштириш зарур бўлганда ҳам ишдан чиқарилади.

Трансформаторларни параллел улаш.
Бунинг учун:

  • трансформаторларнинг қцввати1/3 нисбатда 30%дан кам бўлмаслиги;

  • фазировкаларнинг тўғри келиши;

  • трансформаторларнинг уланиш гуруҳи тўғри келиши;

  • линиядаги кучланиш тўғри келиши;

  • трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишилари ± 10% фарқ қилмаслиги керак.

38

Автотрансформаторлар тўғрисида нимани биласиз?

Автотрансформаторда бирламчи ва иккиламчи чулғамлар электр жихатдан ўзаро боғланган бўлиб, иккиламчи чўлғам бирламчи чўлғамнинг бир қисмини ташкил этади. Автотрансформаторлар бир фазали ва уч фазали қилиб ишлаб чиқарилади. Бир фазалилари лаборатория автотрансформаторлари (ЛАТР) тарзида кенг қўлланилади. Уч фазали трансформаторларнинг қуввати бир фазалиларга қараганла катта бўлиб, чулғамлари мойли бакка туширилган бўлади. Автотрансформаторлар кучланиш кенг доирада ўзгартириладиган жойларда ишлатилади. Улар кучланишни орттириб ёки пасайтириб беради.

39

Мойли трансформаторлар ва қуруқ трансформаторларнинг фарқи?

Трансформаторларнинг ўзаги ва чўлғамларида энергиянинг исроф бўлиши иссиқлик чиқишига сабаб бўлади, унинг бир қисми трансформаторни иситади, бошқа қисми эса теварак-атров муҳитга тарқалади. Трансформатор қизиган сари иссиқлик кўпайиб боради ва маълум ҳароратда иссиқлик мувозанати қарор топади. Қарор топган ҳарорат рухсат этилган даражадан ортиб кетмаслиги керак, акс ҳолда электр изоляция материалларининг электр ва механик хоссалари кескин ёмонлашгани туфайли трансформаторнинг ишончлиги ва ишлаш муддати камаяди. Кам қувватли трансформаторларнинг иссиқлик бериши кўпинча ҳарорат рухсат этиладиган даражадан ортиб кетмайдиган бўлади ва бу ҳолда улар «қуруқ» яьни ҳаво билан табиий совитиладиган қилиб ишлаб чиқарилади. Трансформаторларнинг кўпчилиги (барча тармоқ трансформаторлари ва баъзи махсус трансформаторлар) мой билан совитиладиган бўлади. Бунинг учун магнит ўтказгичлар ва чўлғамлар трансформатор мойи солинган бака жойлаштирилади.
Мойли трансформаторларда мой изоляция ва совутиш вазифасини бажаради. Мойли ва курук трансформаторларнинг ишлаш пирнципи бир хил. Қуруқ трасформаторнинг фарқи габаритида, чўлғамларнинг мустахкамлигида, корпуси очиқ тайёрланади.

40

Кучланиш трансформаторларининг функциялари?

Кучланиш трансформаторлари бу – бирламчи кучланишни иккиламчи кучланишга айлантирувчи статик аппарат.
Кучланиш трансформатори юқори кучланишни стандарт 100 В ёки 100/√3В қийматигача камайтиришга ва ўлчаш ҳамда релейли ҳимоя занжирини бирламчи юқори кучланиш занжиридан ажратиш учун ишлатилади. Номиналь трансформация коэффициенти қуйидаги ифода билан аниқланади: ηт = U/U
Бунда:

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling