Юқори кучланишли ўчиргичлар темир бакли қопламадан ташкил этган бўлиб ички қисмида қўзғалувчан кантакт ва қўзғалмас кантакт, сўндирувчи камера, кирувчи ввод чиқувчи вводдан ташкил топган.
Ишлаш принципи кирувчи вводдан кучланиш кириб бошқарув пулти орқали қўшилганда қўзғалувчи кантактр қўзғалмас кантактрга келиб қўшилади ва қўшилган вақтида ёй хосил бўлиб ёй сўндирувчи ёйни сўндиради, чиқувчи вводдан кучланиш чиқиб кетади.
49
|
Коммутацион аппаратларни танлаш ва уларнинг ишлаш принципи.
|
Коммутация аппаратлари – электр занжирларини бир бирига улаш-узиш ва ўзи орқали ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппаратларидир (узгич, юклама узгичи, ажратгич, автомат, пакетли ўчиргич, сақлагич ва ҳоказолар).
|
50
|
Трансформатор пунктларининг турлари ва уларнинг бир-биридан фарқи нималардан иборат?
|
КТП – Комплект трансформатор подстанцияси - йиғилган ёки йиғишга тайёр ҳолда етказиб бериладиган, ичига трансформатор ва тақсимловчи қурилманинг бошқа ускуналари ўрнатилган блок, шкафлардан ташкил топган подстанция.
СТП (столбовая трансформаторная подстанция) устунли трансформатор подстанцияси – ПСнинг тўсилишни талаб қилмайдиган баландликдаги ҳамма ускуналари битта устунли ҳаво линиясининг таянчида ўрнатилган очиқ трансформаторли ПС.
МТП (мачтовая трансформаторная подстанция) мачтали трансформатор подстанцияси – ПСнинг тўсилишни талаб қилмайдиган баландликдаги хизмат кўрсатиш майдончали, ҳамма ускуналари конструкцияларда (шу жумладан ҳаво линияси таянчларининг икки ва ундан ортиқ устунларида) ўрнатилган очиқ трансформаторли ПС.
|
51
|
Электр ускуналарнинг қониқарсиз техник ҳолати деганда нимани тушунасиз?
|
“Электр ускуналарнинг тузилиш қоидалари” (ПУЭ), “Электр ускуналарни техник эксплуатация қилиш қоидалари” (ПТЭ), “Электр ускуналарни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” (ПТБ) талабларига жавоб бермайдиган, яъни электр қурилмаларининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган техник ҳолати тушунилади.
|
52
|
Электр энергиясини самарали узатиш ва фойдаланишдаги асосий омиллар нималардан иборат?
|
Электр энергиясини самарали узатишда асосий омиллар – бу электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақланиб туришидир. Шунингдек, ундан фойдаланишда эса амалдаги меъёрларга риоя қилиш ҳамда электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимларига риоя этиш.
|
53
|
Электр ускуналарини заминлашдан (заземление) мақсад ва унга қўйилган талаблар.
|
Электр қурилмаларнинг нормаль ҳолларда кучланиш остида қолмайдиган, лекин изоляциясига шикаст етганда кучланиш остида қолиши мумкин бўлган ҳамма металли қисмлари ерга уланиши керак. Бундай ерга уланиш ҳимояловчи деб аталади, чунки бундай ҳимоя хизмат кўрсатувчи ходимни ҳавфли кучланишга тегиб кетишидан сақлайди.
500В ли ва ундан юқори кучланишли ҳамма электр қурилмаларида, шунингдек кучланиши 36В дан юқори бўлган юқори ҳавфли, ўта ҳавфли хоналарда ва ташқи қурилмаларда ерга уланиш бўлиши шарт.
Заминлаш қурилмаси деб – заминлагич ва заминловчи ўтказгичлар йиғиндисига айтилади.
Электр қурилмаларида қуйидагилар ерга уланадилар:
электр машиналар, трансформаторлар, аппаратларнинг қобиғлари, ўлчаш трансформаторларнинг иккиламчи чулғамлари, электр аппаратларнинг юритмалари, тақсимловчи шитлар, пультлар, шкафларнинг каркаслари, тақсимловчи қурилмаларнинг металли конструкциялари, кабель муфталарининг металл қобиғлари, кабелларнинг қопламаси ва брони, электр ускуналарнинг қурилмалари билан боғлиқ бўлган симлари ва бошқа металли конструкциялари.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |