Умумий саволлар


Реактив кувват tgφ = Q / Р


Download 0.55 Mb.
bet10/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб

Реактив кувват tgφ = Q / Р
Электр тармокларида реактив токларнинг утиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив кувватнинг кушимча йукотишларига сабаб булади, кучланишнинг кушимча йукотишлари номинал кувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг купайтирилишини такозо этади, бутун электр таъминоти тизимининг утказувчанлик кобилиятини камайтиради.
Тулик кувват S = √ P2 + Q2 = P / cosφ
Актив кувват йукотишлари ∆ P = (P2 + Q2)*R/U2
Кувват коэффициенти cosφ = P / S = P/ √ P2 + Q2
Кучланиш йукотишлари ∆ U = (P*R + Q*X) / U
Бу ерда P, Q, S – тегишлича актив, реактив ва тўла кувват;
R ва X – тегишлича электр тармоги элементларининг актив ва реактив каршилиги;
U – тармокнинг кучланиши
Саноат корхоналарида индуктив хусусиятдаги реактив кувватнинг асосий кисми асихрон юритгичлар (умумий истеъмолнинг 60-65%), трансформаторлар, шу жумладан пайвандлаш трансформаторлари ҳам (20-25 %), вентилли узгартиргичлар, реакторлар ва бошка электр ускуналари томонидан истеъмол килинади.

37

Куч трансформаторининг ишлаш принципи ва унга қўйиладиган талаблар.

Трансформатор деб – бирламчи ўзгарувчан ток тизимидан бошқа кучланиш ва бошқа тизимга ток частотасини ўзгартирмасдан ўзгартирувчи статик электромагнитли аппаратга айтилади. Шундай қилиб трансформаторга битта кучланиш U1 ва ток I1 даги энергия берилади ва трансформация қилингандан сўнг бошқа кучланиш U2 ва I2 энергия олинади.
Фазаларнинг сони бўйича куч трансформаторлари – бир фазали, уч фазали ва кўп фазали бўлади. Турли хил кучланиш чўлғамларини ҳар бир фазадаги сонига қараб трансформаторлар икки чўлғамли ва уч чўлғамли бўладилар. Трансформаторлар амалда ПУЭ талабларига мос равишда ўрнатилиши шарт. Трансформатордан узоқ вақт ишончли эксплуатация қилишни таъминлаш учун қуйидагилар зарур:

  • ҳарорат ва юклама режимларига, кучланиш даражасига риоя қилиш;

  • мойнинг сифатига ва изоляция қилиш хусусиятларига қаттиқ риоя қилиш;

  • совутиш, кучланишни ростлаш, мойни ҳимоялаш қурилмалари ва бошқаларни ишга яроқли ҳолда сақлаш.

Трансформатор пунктлари ва камералари эшикларининг, ташқи ва ички тарафларидан трансформаторларнинг подстанция рақами кўрсатилган бўлиши, шунингдек ташқи тарафидан электр қурилмаларида қўлланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синиш қоидалари талабларига мос огоҳлантирувчи белгилар бўлиши шарт. Эшиклар доимо қулфга беркитилган бўлиши шарт. Трансформаторли қурилмалар амалдаги ПЭУ талабларига мос равишда ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши шарт.
Ҳар бир электр қурилмаси учун юклама графигига боғлиқ ҳолда истеъмолчиларни ишончли таъминлашни ҳисобга олиб, бир вақтнинг ўзида ишлаётган трансформаторлар сони аниқланади.
Совутиш тизимида мойнинг мажбурий циркуляцияси трансформатор юкламасига боғлиқ бўлмай, узлуксиз бўлиши шарт.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling