Умумий тавсифи Хартум бошлилар туркуми Rhynchocephalia


хамелеонлар кенжа туркуми – Chamaeleontes


Download 381 Kb.
bet13/16
Sana16.11.2021
Hajmi381 Kb.
#175327
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Sudralib-yuruvchilar-sinfi-reptilia (1)

хамелеонлар кенжа туркуми – Chamaeleontes

Бу кенжа туркумга 90 га якин тур тангачалилар киради. Дарахтда хаёт кечиришга лаёкатланган гурухдир. Гавдаси ён томондан кисилган, гавдасининг усти буйлаб уткир тарок утади. Панжалари омбир шаклида тузилган, чунки бармоклари бир-бирига карши турадиган иккита гурух булиб кушилган, думлари узун ва илмоклидир. Териси майда-майда шох донача ва тангачалар билан копланган. Катта кузлари тангача билан копланган халкали ковоклар билан уралган. Њнг ва чап кузлари бир-бирига боглик булмаган холда харакат килади ва 1800 горизонтал, хамда 900 вертикал йуналишда айланади. Тили бутун тана узунлигича огиздан чикариб улжасига ташланади. хамелеонлар жуда секин харакат килади, рангини айтрофдаги мухит рангига тугрилаб узгартираолади. Типик вакили: одатдаги хамелеон (Сhamaelon vulgaris) (81-расм). Хамелеонлар Мадагаскарда (айникса куп), Жанубий-шаркий Осиёда таркалган.

3. Тимсохлар туркуми – Crocodilia

Тимсохлар хозирги судралиб юрувчилар орасида энг юкори тараккий этган гурухдир. Гавдаси елка корин томондан кисилган (ялпок), думи ён томондан сикилган. Орка оёклари бармоклари орасида сузгич пардаси бор. Бурун ва кулок тешикларини бекитиб турувчи копкоклар (клапан) ва огиз бушлигининг орка томонида махсус танглай пардаси бор, бу парда бекила олади. Бурун тешиклари ва кузлари бошнинг устидаги буртмаларда жойлашади. Бу белгилар тимсохларни сувда яшашга мослашган белгиларидир. Тимсохларнинг юраги 4 камерали, яъни 2 та юрак булмаси ва 2 та юрак коринчаси булади. Бундан ташкари бош скелетида жагаро, устки жаг, танглай ва канотсимон суякларнинг танглай усимталаридан иккиламчи суяк танглай хосил булади (86-расм), бу суяклар



86-расм. Судралиб юрувчиларда иккиламчи суяк танглайнинг хосил бўлиш схемаси:
1-бирламчи хоаналар, 2-иккиламчи хоаналар, 3-нафас олиш кисми, 4-сезиш кисми, 5-орбита, 6-мия кутисининг бўшлиги, 7-бирламчи танглай, 8-иккиламчи танглай, 9-огиз-бурун бўшлиги.
огиз бушлигини икки каватга: пастки-иккиламчи огиз бушлигига ва устки-бурун халкум йулига булиб туради. Олдинги томонда бурун-халкум йулига бирламчи хоаналар очилади, кейинги томонда эса бу йул иккиламчи хоаналар ёрдами билан халкумга туташади (87-расм). Тимсохларнинг тишлари айрим катакчаларда альвеолларда жойлашади. Лекин шулар билан бир каторда уларда жуда примитив белгилар хам сакланган, чунончи: иккита чакка ёйи (87-расм) ва корин ковургалари шулар жумласидандир. Танаси йирик шох калконлар билан копланган, бу калконларнинг остида суяк пластинкалар булади.

Бу туркум 3 та оилани узига бириктиради ва 21 тури бор.





87-расм. Тимсохнинг бош скелети: I -ён томондан, II-устки томондан кўриниши.

1-ташки бурун тешиги, 2-пастки чакка ёйи, 3-устки чакка ёйи, 4-иккиламчи танглай, 5-иккиламчи хоаналар.



Download 381 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling