Умумий тилшунослик


Александр Христофорович Востоков


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

 
Александр Христофорович Востоков 
 


50 
Таниқли рус тилшунос олими, академик (1841) А.Востоков (1781-1864) 
туғма соқов бўлиб, Санкт-Петербургдаги Румянцев музейи кутубхонасига 
бошчилик қилган. 
А.Востоков славян тили материаллари асосида тадқиқот ишларини олиб 
боради. У, айтилганидек, қиёсий-тарихий методнинг асосчиларидан бири 
ҳисобланади. 
Олим «Славян тили ҳақида мулоҳазалар» (1820), «Рус грамматикаси» (1831), 
«Вилоят буюк рус тили тажрибаси» (1852) «Черков славян тили луғати» (1858-
1861) каби қатор эътиборга лойиқ ишларни яратди. 
А.Востоков тадқиқотлари янги бой фактик материалларга асосланган бўлиб, 
славян тилининг тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Шунингдек, қиёсий-
тарихий методнинг қатъий қарор топишига ҳам имкон яратди. 
А.Востоковнинг 1820 йилда эълон қилган «Славян тили ҳақида 
мулоҳазалар» мақоласи унга катта шуҳрат келтирди. Олим бу асарида славян 
филологиясига оид масалаларга тўхталиб, ҳинд-Европа тилларининг славян 
тиллари оиласига мансуб рус тилининг эски славян, поляк ва серб тилларига 
бўлган муносабатини аниқлайди, изоҳлайди. 
А.Востоковнинг қайд этилган мақоласи тарихий фонетика соҳасидаги 
дастлабки иш ҳисобланади. 
А.Востоков 
1842 йилда «Румянцев музейидаги рус ва славян 
қўлёзмаларининг тасвири» номли кўп йиллик меҳнатининг натижасини эълон 
қилади. Ушбу тадқиқотида эски славян тилининг шаҳобчалари бўлган болгар, 
серб, рус ва жанубий рус (украин) тилларини изчиллик билан фарқлайди. Бу эса 
амалиётда эски славян тилининг тараққиёти ва ундаги ўзгаришларни 
даврлаштиришга, яъни қадимги (IX-XIV), ўрта (XV-XVI) ва янги даврларга 
бўлишга имкон беради. 
А.Востоков славян тилларига тарихийлик нуқтаи назардан ёндашишни илк 
бор бошлаб берган олимдир. У тарихий принципга амал қилган ҳолда эски 
славян тилидаги бурун унлиларини аниқлайди, айрим ҳарфларнинг 
талаффузини белгилайди, сўз туркумларининг (масалан, сифат, равишдош-
ларнинг) пайдо бўлиш вақти билан боғлиқ айрим фикрларни баён қилади. 
Хуллас, Россияда қиёсий-тарихий тадқиқотлар, славян тиллари оиласига 
мансуб тилларни ўрганиш, айни тилларни қиёсий-тарихий метод асосида 
тадқиқ қилиш, уларни даврлаштириш кабилар даставвал академик 
А.Х.Востоков номи билан боғлиқдир. 
Ґинд-Европа тилларини қиёсий-тарихий ўрганишнинг биринчи даври
айтилганидек, қиёсий-тарихий методнинг яратилиши ва умумий тилшунослик 
фанининг асосланиши бўлди.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling