Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Фойдаланилган адабиётлар
1. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. М., 1979. 2. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974. 3. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972. 4. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968. 5. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1975. Гейман Штейнталь Психологизм Фалсафий тилшуносликнинг асосчиси бўлган Вильгельм Гумбольдт томонидан тилнинг алоҳида шахсларнинг руҳий ҳаёти ва тафаккурига муносабати жиҳатидан ўрганилиши Гейман Штейнталь, Потебня, Бодуэн де 60 Куртенэ каби тилшуносларнинг таълимотларида – умуман тилшуносликдаги психологик йўналишда давом эттирилади. Тилшуносликдаги психологик оқимнинг – психологизмнинг энг йирик вакили, асосчиси немис назариётчи тилшунос олими Берлин университети профессори Г.Штейнтальдир (1823 - 1899). У умумий тилшунослик соҳасида ўзини Гумбольдтнинг шогирди, унинг ғояларини давом эттирувчи деб ҳисоблайди. Психологизм соҳасида эса у Иоганн Герберт (1776 - 1841) таълимотининг – ассоциатив психологиянинг давомчиси эди. Айни таълимотга кўра нарса - ҳодисалар инсон психикасида ўзаро боғлиқ ҳолда бир – бирларини эслатадилар, эсга туширадилар. Тилшуносликдаги психологизм оқими натурализмни қаттиқ танқид остида олди. Психологизм натурализмдан фарқли унга зид ҳолда тилни худонинг ёки одам руҳининг акси, кўриниши, ифодаси деб талқин қилди. Шунга кўра тил соф психик, руҳий ҳодиса сифатида баён қилинди. Психологистлар тилнинг тараққиётини алоҳида шахсларнинг тафаккуридаги, руҳиятидаги тараққиёт билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Демак, тилдаги ҳодисаларнинг асосида ижтимоий ҳодисалар, ижтимоий тараққиёт – жамият тараққиёти эмас, балки индивидуал фаолият, индивидуал тараққиёт, инсон психикаси, унинг фикрий фаолияти ётади, улар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ана шундай ғоялар, қарашлар билан қуролланган психологизм вакиллари, жумладан, Г.Штейнталь таълимотидаги энг муҳим ғоя нутқнинг индивидуал акти инсоннинг фаолиятидан, ижтимоий жараёндан ажралганлигидир. Г.Штейнтальнинг лисоний қарашлари, таълимоти унинг қуйидаги қатор ишларида баён қилинади. Булар «Тилларнинг таснифи тил ғоясининг тараққиёти сифатида» (1850), «Тилнинг пайдо бўлиши» (1851), «Грамматика, мантиқ ва психология» (1855), «Тил қурилишининг энг муҳим типлари характеристикаси» (1860), «Психология ва тилшуносликка кириш» (1871), «Гумбольдтнинг тилшуносликка оид асарлари ва Гегель фалсафаси» (1848), «Фалсафа, тарих, психология ва уларнинг ўзаро муносабати» (1863) ва бошқалар. Тилшуносликдаги психологик оқим вакиллари тилни индивидуал психика фаолиятининг махсус механизми, алоҳида инсон онгидаги тасаввурларнинг механизми сифатида ёки халқ психологиясининг специфик намоён бўлиши сифатида талқин қилишларини талаб қиладилар. Ушбу ғоянинг дастлабкиси индивидуал психологизм билан боғланиб, бунда алоҳида индивид ва унинг психикаси асос бўлиб ҳисобланади. Ушбу ғоянинг кейингиси эса ижтимоий психологизм билан боғланади. Ижтимоий психологизмнинг диққат марказида халқ, жамият, миллат туради. Хуллас, тилшуносликдаги психологик йўналиш натуралистик йўналиш таълимотига қаршилик кўрсатувчи оқим сифатида, қиёсий – тарихий тилшуносликнинг психологик йўналиши сифатида юзага келди ва тилшуносликдаги лисоний биологизмни четлаштирди. Г.Штейнталь индивидуал психологизм вакили сифатида майдонга келди. Г.Штейнталь лингвистик таълимотининг психологик асоси бўлиб, И.Гербертнинг ассоциатив психологияси ҳисобланади. Ассоциатив психология 61 инсон онгининг барча фаолиятини тасаввурлар муносабатига, психик ассоциациялар, алоқалар механизмига боғлайди, сўзни эса тасаввурлар комплекси билан, ассоциациялар билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Инсоннинг психик фаолияти фикрлаш жараёни сифатида тасаввурлар ассоциациясидир, алоқасидир, боғланишидир. Психологизм тилни фақат тафаккур қуроли ва фикрни ифодалаш воситаси сифатида белгилайди. Тил психологик концепциясининг жиддий хатоси тасаввурлар ролининг ошириб юборилиши, тушунчалар ролининг эса пасайтирилиши, камайтирилишидир. Психологизм тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги ўзига хослигини инкор қилади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling