Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Структурализм
Структурализм - структурал лингвистика ХХ асрнинг 20 йилларининг охирроғида (1926) юзага келиб, ҳозирги замон тилшунослигининг ўзига хос етакчи оқимларидан, йўна-лишларидан бири бўлиб қолди. Ушбу тилшунослик тил структурасини (қурилишини) тил назариясининг асоси деб билди. Структурал лингвистика тилни ишоралар (белгилар) системаси сифатида ўрганади ва унинг шартли белгилик ҳусусияти билангина қизиқади. У тилдаги белгиларнинг муносабатлари, оппозициялари ёки функцияларига алоҳида эътибор берганидан тил бирликларидан бири мавжуд бўлгани учунгина бошқаси мавжуддир деб ҳисоблайди. Структурал лингвистика ўзаро муносабатлардан мустақил равишдаги материянинг ёки реалликнинг бўлишини инкор қилади. Шунга кўра лингвистик бирликлар муносабатлар орқали белгиланиши лозимлигини қайд этади. Ваҳоланки лингвистик бирликлар бирламчи бўлиб, улар орасидаги муносабат шу бирликлар мавжуд бўлгани учунгина мавжуддир. 1 ҳозирги даврда структурализмнинг асосий мактаблари учта бґлиб, улар Прага структурализми, Америка структурализми ва Копенгаген структурализми номи билан аталади. Прага стурктурализми Прага структурализми 1926 йилда Чехословакиянинг пойтахти Прага шаҳрида ташкил топди. Айни структурализм умумий тилшуносликда функционал лингвистика номи билан ҳам юритилади. 1 С.Усмонов. ¤ша асар, 94-95-бетлар. 68 Ушбу мактабнинг функционал тилшунослик деб аталиши асосида тил бирликларининг ҳар бири муайян функцияга эгалиги, уларнинг тилда (нутқда) муайян вазифани бажариш ғояси ётади. Функционал лингвистика мактаби вакиллари: В. Матезиус, Б. Трнка, И. Вахек, Б. Гавранек, Н.С. Трубецкой, Р.О.Якобсон, С.И.Карцевский ва бошқалар. Прага мактаби таълимотининг асосий ғоялари қуйидагилар: 1. Тилшунослик – ґз объектига эга бґлган мустақил фан. 2. Тил – система. 3. Тил – функционал система. Яъни тил муайян мақсадга йґналтирилган ифода воситалари системасидир. 4. Фонология – назарий фонология. Фонеманинг сґз ва морфемаларни фарқлаш қобилиятига эгалиги. Фонема тилнинг энг кичик фонологик бирлиги. Нутқ товушлари фонеманинг моддий символлари, белгилари, фонеманинг нутқдаги реаллашиши. Демак, фонема билан товуш фарқланади. 5. Синхрония ва диахрония. Прага структуралистлари тилни тадқиқ қилишда, асосан, синхронияни – синхрон методни илгари сурадилар. Шу билан бирга улар тилнинг моҳиятини очишда диахронияни – диахрон методни ҳам ҳисобга оладилар. Яъни улар диахронияни инкор қилмайдилар. Демак, тилни – тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилишда синхрония ва диахрония диалектик боғлиқ ҳолда олинади. 6. Тил белгиси бґлган сґз – мустақил бирлик. У вазифасига, номланишига кґра номинатив фаолият маҳсули бґлиб, жамиятда номинатив функция бажаради. 7. Тилнинг морфологик системаси морфема билан белгиланади. 8. Гапнинг актуал бґлиниши масаласи ва бошқалар. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling