Умумий тилшунослик


Александр Иванович Смирницкий


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Александр Иванович Смирницкий 
А.И.Смирницкий (1903-1954) йирик назариётчи тилшунос олим бўлиб, у 
қатор тадқиқотларида тил ва тафаккур муносабати, тилнинг объектив 
мавжудлиги, тил бирликларида лексик ва грамматик элементлар, тил ва нутқ 
муносабати каби масалаларни ёритди. Айниқса, у «Тилнинг объектив 
мавжудлиги» (1954) асарида тил ва нутқ диалектик муносабатига алоҳида 
тўхталиб, бу ҳақда ўзига хос янги фикрларни баён қилди. Аниқроғи, олим айни 
тадқиқотида тилни ўзаро боғланган лисоний бирликларнинг йиғиндиси ва улар 
ўртасидаги муносабат сифатида қайд этди. Нутқни эса у муайян талаффузнинг 
аниқ лисоний мазмун билан бирлашиши, боғланиши деб, тушунтирди. Тил, 
унинг фикрича, турлича намоён бўлувчи барча нутқ компонентларининг – 
бирликларининг йиғиндисидир. Агар, - дейди у, нутқ ўзаро алоқа қилиш усули 
бўлса, тил ўзаро алоқа воситасидир. 
Тил нутқда мавжуд бўлади. У нутқ билан ўзаро алоқада, муносабатда
ўзаро таъсирда бўлиб, нутқда, нутқ орқали ривожланади. Тил, - дейди у, нутқ 
билан боғланган, нутққа «қамалган» бўлиб, тилшунослик фанининг 
предметидир, объектидир. 
А.И.Смирницкийнинг тил ва нутқ ҳақидаги фикрларидан унинг тил ва 
нутқнинг диалектик муносабатини тўғри тушунганини ва тадқиқотларида, 
лисоний ҳодисалар таҳлилида шу муносабатга амал қилганини кўриш мумкин. 
Олим асарларида тилнинг асосий бирлигига – сўзга, сўз масаласига 
алоҳида эътибор беради. Сўз, унинг фикрича, айни вақтда ҳам лексик, ҳам 
грамматик бирлик ҳисобланади. Сўзнинг бундай кўп жиҳатлилиги ундаги 
лексик ва грамматик томонларнинг, хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлигидан 
келиб чиқади. 
А.И.Смирницкий, сўздаги грамматик жиҳат – бу муносабатларнинг 
ифодаланиши ва уларнинг тилда кўрсатилиши, кузатилишидир. Грамматик 
ҳодисалар таҳлилида ички томонни ҳам – муносабатлар мазмунини
шунингдек, ташқи томонни ҳам, ушбу муносабатнинг сўзларнинг 
ўзгаришидаги ва бирикишидаги ифодаланишини ҳам ҳисобга олиш лозим, -
дейди. 
А.И.Смирницкий, асосан, инглиз тили мутахассиси бўлиб, айни тилга оид 
қатор жиддий тадқиқотлар яратди. Булар: «Инглиз тили лексикаси» (1956), 
«Инглиз тили синтаксиси» (1957), «Инглиз тили морфологияси» (1959) ва 
бошқалар. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling