Умумий тилшунослик
Евгений Дмитриевич Поливанов
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Евгений Дмитриевич Поливанов
Е.Д.Поливанов (1890-1937) истеъдодли назариётчи тилшунос, япон, хитой ва туркий тиллар бўйича чуқур билим соҳиби, катта мутахассис, рус, шўро, ғарбий Оврупо, узоқ Шарқ ва араб тилшуносликларини ҳам мукаммал эгаллаган, ўнлаб тилларни билган буюк олимдир. У 1908 йилда Рига гимназиясини тамомлаб, Петербург университетининг тарих-филология факультетидаги славян-рус бўлимига ва бир йилдан сўнг ҳарбийлар, дипломатлар учун мўлжалланган Шарқ практик академиясининг япон тили бўлимига кириб ўқийди. Университетда Бодуэн де Куртенэ, Л.В.Шчербалардан таълим олади. 78 Е.Д.Поливанов 1912 йилда университетни тугатиб, бир вақтнинг ўзида қиёсий тилшунослик кафедрасида ҳамда шарқ тиллари факультетининг тибет тили кафедрасида қолдирилади ва илмий – тадқиқот ишларига фаол киришади. Унга 1919 йилда профессор унвони берилади. Олимнинг асосий ғоялари қуйидаги асарларда ўз ифодасини топган: 1. «Тилшуносликка кириш ва умумий фонетикадан лекция конспекти» (1916, қайта нашри 1923). 2. «Шарқшунослик олий ўқув юртлари учун тилшуносликка кириш» (1928). 3. «Замонанинг адабий тиллари ҳақида» (1927). 4. «Бизнинг лингвистик қарашларимиз тарихидаги сўнгги ўн йиллик (1917- 1927)нинг ўзига хос хусусиятлари» (1928).5. «Ґо-зирги тилшуносликнинг ҳозирги муаммолари доираси» (1929). 6. «ўзбек тилига қиёсланган рус тили грамматикаси» (1933). 7. «ўзбек тилини ўрганишга кириш» (1925). 8. «ўзбек тилининг сингармонизмлашмаган (эронлашмаган) шевалари намуналари» (1928). 11. «ўзбек диалектологияси ва ўзбек адабий тили» (1933). 12. «ўзбек тили грамматикасидан материаллар» (1935) ва бошқалар. Е.Д.Поливанов тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини, жамиятга алоқа воситаси сифатида хизмат қилишини алоҳида таъкидлайди. У қиёсий – тарихий тилшунослик тарафдори бўлиб, тадқиқотларида қиёсий – тарихий методдан унумли фойдаланади, тасвирий тадқиқот билан тарихий тадқиқотни бирга қўшиб олиб боради. Е.Д.Поливановнинг, айниқса, фонология соҳасидаги хизматлари каттадир. У турли тиллар фонологик система-ларининг тарихини ўрганиш билан кўп шуғулланди. Фонологик тадқиқотлар билан боғлиқ методларни япон, хитой, корейс, ўзбек, қорақалпоқ, тожик, грузин, абхаз, дунган ва бошқа тилларнинг товуш системаларини тасвирлаш учун қўллади. Е.Д.Поливанов 1915-1916 йилларда фонеманинг факультатив (тенгдош ёки ўринбосар) ва комбинатор (маълум ўринларда келиши туфайли ҳосил бўладиган) вариантлари ўртасидаги ўзаро муносабатни, алоқани аниқлади. Яъни бир фонеманинг икки фонемага парчаланиш (дивергенция) ва икки фонеманинг ўзаро бир-бирига ўхшаб келиш ёки бир фонема бўлиб келиш (конвергенция) назариясини яратди. Фонетик ўзгариш қонунларидан бири сифатида у жарангли портловчи ундошларнинг сирғалувчи товушга айланишига интилиши кучли эканини қайд этди. Е.Д.Поливанов морфологияга оид ишларида морфемани икки турга – лексик (ўзак) ва формал (грамматик) турларга ажратди. Шунингдек, у фразеологиянинг лексикология ва грамматика билан алоқадор бўлган, аммо алоҳида соҳа бўлиши кераклигини таъкидлади. Е.Д.Поливанов ёзув назарияси ва тарихини ҳам ўрганиб, ўрхун – Енисей ёзма ёдгорликларини тадқиқ қилди. У немис, фин, эстон, мўғўл, ёқут, хитой ва ўзбек тилларида шеър тузилиш қонуниятларини таҳлил қилди. Масалан, ўзбек тилидаги шеърнинг ўзига хос томонларидан бири унинг қадимги икки қутбли урғу билан боғланганлигида эканлигини кўрсатди. У тиллар орасидаги қариндошликни белгилашда фонетик ва морфологик қурилишлардаги ўхшашликка асосланиб, қиёсий – тарихий усулдан унумли фойдаланди. 79 Е.Д.Поливанов жамоанинг шева хусусиятларини тасвирлашда математик статистика методидан фойдаланишни таклиф қилди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling