Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

 
Х 
Х Х 
Биринчи давр, айтилганидек, қиёсий-тарихий методнинг очилишидан 
бошлаб, ёш грамматикачиларгача бўлган даврни, яъни тахминан 1816-1870 
йилларни ўз ичига олади. 


47 
Ушбу даврнинг етакчи, бош йўналиши қиёсий-тарихий методнинг 
яратилиши ва умумий тилшунослик фанининг асосланиши бўлди. 
Биринчи давр иккига:
1. 
Ф. Бопп – В.Гумбольдт 
2. 
А.Шлейхер – Г. Штейнталь босқичларига бўлинади. 

Биринчи босқич
(Ф.Бопп – В.Гумболдьт босқичи). 
Ф.Бопп – В.Гумбольдт босқичи XIX асрнинг иккинчи ўн йиллигининг 
ўрталаридан тўртинчи ўн йилликнинг охирларигача бўлган вақтни ўз ичига 
олади. Ушбу давр қиёсий-тарихий методнинг яратилиши, очилиши ва умумий 
тилшунослик фанининг асосланиши билан характерланади. 
Јиёсий-тарихий методнинг асосчилари Ф.Бопп, Р.Раск, Я.Гримм ҳамда 
А.Востоковлардир. 
 
Франц Бопп 
 
Франц Бопп (1781-1867) буюк немис тилшуноси-санскрит мутахассиси, 
Берлин университети профессори. У 1816 йилда «Санскрит тилининг тусланиш 
системаси ва уни грек, лотин, форс ва герман тилларидаги тусланиш 
системасига қиёслаш» асарини ёзди. 
Ф.Бопп қайд этилган тилларда мавжуд грамматик шаклларни-тусланиш 
формаларини қиёслаш асосида ушбу тиллар ўртасидаги умумийликни, 
ўхшашликни очиб берди. У қиёслаш методи билан қиёсланаётган тилларнинг 
дастлабки ҳолатини, кўринишини тиклаш мумкин, деган фикрни илгари сурди. 
Шунга кўра 1816 йил тўлиқ маънода қиёсий-тарихий тилшуносликнинг 
туғилиш-яратилиш йили деб эътироф қилинади. 
Ф.Боппнинг кашфиёти, янгилиги нимада? Юқорида айтилганидек, кўпгина 
олимлар В.Джонс, Фр.Шлегель кабилар ҳинд-Европа тиллари бир боботилдан 
келиб чиққан, қариндош тиллар оиласини ташкил қилади, деган фикрни 
айтишган. 
Ф.Боппнинг хизмати шундаки, у қариндош тилларнинг материаллари 
асосида системага асосланган, система характеридаги умумий назарияни қуриб 
берди. У феълларнинг қўшимчаларини қиёслаб, ҳайратланарли даражага келди. 
Яьни, маълум бўлдики, ҳинд-Европа тилларида нафақат алоҳида ўхшаш 
ҳодисалар мавжуд, балки ушбу тилларда ўзаро ўхшашликнинг, ўзаро 
мувофиқликнинг бутун бир системаси-грамматик системаларнинг умумийлиги, 
ўхшашлиги мавжудлиги аниқланди. Ф.Бопп учун тиллар ўртасидаги ўзаро 
мувофиқлик фақат восита эди, холос. Мақсад эса бошқа. Яъни қиёсланаётган 
тиллардаги грамматик шаклларнинг энг қадимий, дастлабки кўринишини-
шаклини очиб бериш жараёнида бир тилга хос ҳодисани бошқа тил фактлари 
ёрдамида ёритиш, тушунтириш эди. Аниғи муайян тилга оид шаклларни (сўз 
формаларини) бошқа тилдаги шакллар (сўз формалари) орқали тушунтириш, 


48 
изоҳлаш эди. Ушбу нуқтаи назар Ф.Бопп тадқиқотларининг янгилигидир. У шу 
билан қиёсий-тарихий методнинг асосини яратди. 
Ф.Бопп 1833-1852 йилларда уч томдан иборат бўлган «Санскрит, зенд, 
арман, грек, лотин, литва, эски славян, гот ва немис тилларининг қиёсий 
грамматикаси» номли асосий асарини эълон қилди. Бу асарда санскрит тилига 
асосланган ҳолда айрим грамматик формаларнинг тараққиётини ва уларнинг 
дастлабки манбаларини аниқлаш мумкин, деган фикрни илгари сурди. 
Ф.Бопп ўз таълимоти, асарлари билан ўша даврда маълум бўлган барча 
ҳинд-Европа тилларининг қариндошлигини исботлаб беришга эришди. Унинг 
изланишларидан ҳали у даврда очилмаган, номаълум бўлган хет, тохар каби 
тилларгина четда қолди. Ф.Бопп тилшуносликка ҳинд-Европа тиллари деган 
терминни ҳам олиб кирди. 
У ўз тадқиқотларида, асосан, морфология билан шуғулланди, фонетика, 
синтаксис-гап шакллари, қўлланиши, гап тузилиши каби масалаларга эътибор 
бермади. 
Ф.Бопп тилларнинг қариндошлиги масаласида ҳам жиддий хатоларга йўл 
қўйди. Яъни у кичик Полинезия ва жанубий Кавказ тилларини ҳам асоссиз 
равишда ҳинд-Европа тилларига киритди. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling