Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

ўанижон Абдураҳмонов 
 
Академик 
ўанижон Абдураҳмонов ўзбек тилшунослиги фанининг 
сардорларидан бири, таниқли, етакчи олим, филология фанлари доктори(1960), 
профессор(1966), ўзФА академиги (2001). 
ўанижон Абдураҳмонов 1925 йилда Фарғона шаҳрида туғилди. 1942 йилда 
Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт 
факультетига ўқишга кирди. 1946 йилда олий ўқув юртини имтиёзли диплом 
билан тугатди. 1950 йилда профессор У.Турсунов раҳбарлигида «Ґозирги замон 
ўзбек тилида субстантивация» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 
1960 йилда «ўзбек адабий тилининг қўшма гап синтаксиси асослари» 
монографик тадқиқоти учун филология фанлари доктори илмий даражасига 
сазовор бўлди.
Олим Фарғона давлат педагогика институтидаги фаолиятини кафедра 
мудири ловозимидан бошлайди, сўнг директор, Фарғона ва Тошкент давлат 
педагогика институтларининг ректори, Республика олий ва ўрта махсус таълим 
вазири каби масъулиятли лавозимларда самарали меҳнат қилди. 
ўанижон Абдураҳмонов ўзбек тилшунослигининг қатор соҳалари бўйича 
тадқиқот ишларини олиб бориб, кўплаб мукаммал асарлар яратди. Булар: 1. 
«Ажратилган иккинчи даражали бўлаклар (1955). 2. «Јўшма гап» (1957). 3. 
«Јўшма гап синтаксиси асослари» (1958). 4. «ўзбек тилидан қўлланма» (1962). 
5. 
«Јўшма 
гап 
синтаксиси»(1964).6. 
«Мураккаблашган 
гаплар 
синтаксисиси»(1971). 7. «ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» (ҳамкор, 
1973). 8. «XI аср эски туркий тил синтаксиси бўйича тадқиқотлар» (1973). 9. 
«Тарихий синтаксис» (1974). 10. «Ґозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1979). 
11. «Јадимги туркий тил» (ҳамкор, 1982). 12. «ўзбек тили ва адабиёти» (ҳамкор, 
2002) ва бошқалар. 
Манбалардан кўриниб турибдики, ўанижон Абдураҳмонов ҳозирги замон 
ўзбек адабий тили ва ўзбек тили тарихи синтаксиси бўйича етакчи олимдир. 
Унинг, айниқса, қўшма гап синтаксиси муаммолари бўйича яратган 
фундаментал тадқи-қотлари таҳсинга лойиқдир.
Тилшунос олим тадқиқотларида ўзбек тилида ажратилган гап бўлаклари 
мавжудлиги ҳақидаги фикрни илк бор ўртага ташлайди ва асослайди. 
Гапларнинг тузилишига кўра турларини анъанавий иккига эмас, балки учга 
бўлади. 1.Содда гап.2.Мураккаб гап. 3. Јўшма гап. Мураккаб гаплар масаласига 
алоҳида урғу беради. У, айниқса, қўшма гапнинг боғловчисиз қўшма гап 
турини алоҳида ажратиб, материаллар асосида исботлаб беради. Аниқроғи, 
олим илмий изланишларида қўшма гапларни боғловчисиз қўшма гаплар, 
боғланган қўшма гаплар ва эргаш гапли қўшма гаплар каби турларга ажратади, 
уларни илмий – назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал ёритиб беради.
ўанижон Абдураҳмоновнинг ўзбек тили тарихий синтаксиси масалаларига 
ҳам алоҳида эътибор бериши ва шу йўналишда ҳам жиддий тадқиқотлар 
яратгани унинг тил тарихи масалаларида ҳам етук олим эканлигини кўрсатади. 
Жумладан, унинг «Тарихий синтаксис» қўлланмасида ўзбек тили қўшма гап 


86 
конструкцияларининг тарихи ёритилади. Муаллиф ўзбек тили тарихига оид 
ёзма ёдгорликларни тўрт даврга бўлади: қадимги туркий тил, эски туркий тил, 
эски ўзбек тили ва ҳозирги замон ўзбек адабий тили.
Муаллиф ишда қўшма гапнинг ҳар уч тури: боғловчисиз қўшма гаплар, 
боғланган қўшма гаплар ва эргаш гапли қўшма гаплар – уларнинг тараққиёти 
масаласига махсус тўхталади. Шунингдек, олим ушбу манбада XII асрга оид 
«Ґибатул ҳақойиқ»нинг, XII - XIV асрга оид «ўғузнома» ва XX асрнинг машҳур 
романларидан бири бўлган «ўтган кунлар» асарининг синтактик таҳлилини 
беради.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling